51
Назорат учун саволлар
1. Атроф
муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро ҳаракати қачон
бошланган ва унинг асослари тўғрисида маълумот беринг?
2. Табиат муҳофазаси бўйича глобал масалаларни ҳал қилиш қандай
шаклларда амалга оширилади?
3. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф муҳит муҳофазасида
тутган ўрни тўғрисида маълумот беринг?
4. Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқининг атроф муҳит
муҳофазасида тутган ўрни тўғрисида маълумот беринг?
5. Ўзбекистон
Республикаси Конституциясида табиатни муҳофаза
қилиш масаласининг тутган қандай белгиланган?
6. Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қандай қонунларини биласиз?
7. Экологик экспертиза қайси мақсадда ўтказилади?
8. Ўзбекистонда
табиатни муҳофаза қилишда давлат бошқарув
органлари ва жамоатчилик ташкилотларининг вазифалари нималардан
иборат?
52
4-МАВЗУ. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ИЛМИЙ
АСОСЛАРИ
Таянч иборалар:
Биосфера, атмосфера, сув, ер, тупроқ, тирик
организмлар, моддалар, биоценоз, биогеоценоз, биотоп, қуѐш энергияси,
ҳарорат, ноосфера, инсон, Озон қатлами, карбонат ангидриди, кислород, ҳаво.
Режа:
4.1. Биосфера тушунчаси ва унинг таркибий қисмлари.
4.2. Биосферада моддаларнинг айланиши.
4.3. Биосферада инсоннинг фаолияти.
4.4. Атмосферанинг тузилиши.
4.6. Атмосферадаги газлар таркиби. Атмосферанинг ердаги ҳаѐт учун
аҳамияти.
4.1. Биосфера тушунчаси ва унинг таркибий қисмлари
Биосфера
(грекча сўз бўлиб, “bios” – ҳаѐт, “spaira” – шар) – ер шарининг
тирик организмлар таъсирида бўлган қисми бўлиб, унда қуруқликдаги,
тупроқдаги турли-туман организмлар яшайди, атмосферанинг пастки
қатламлари, гидросферадан иборат. Бу қобиқ атмосферанинг бир қисмини,
гидросферадан ва литосферанинг юқори қисмидан иборат бўлиб, улар
моддалар ва энергия миграциясининг мураккаб биогеохимик цикллари билан
ўзаро боғлиқ. Биосфера атамаси биологияга XIX асрда биолог Жан- Батист
Ламарк, геологияга эса, 1875 йилда австриялик геолог Эдуард Зюсс томонидан
киритилган, буюк табиатшунос рус олими В.И.Вернадский томонидан кенг
қўлланилиши эса, фанда машҳур бўлишига сабаб бўлган.
Ернинг тириклик муҳити эканлиги тўғрисидаги ўзидан олдинги
фикрларни ривожлантирган В.И.Вернадский 1926 йилда биосфера
тўғрисидаги таълимотни яратди. Бу таълимотга кўра биосфера уч асосий
таркибий қисмдан иборат (4-расм):
1. Тирик организмлар.
2.
Тирик организмлар таркибидаги биоген модда айланишида
қатнашадиган минерал моддалар.
3. Тирик организмлар фаолияти натижасида ҳосил бўлган ва лекин
биоген модда айланишида вақтинча қатнашмайдиган моддалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |