Я. Маматова, С. Сулайманова


Ёшлар билан ишлаш: финлар тажрибаси



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/98
Sana05.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#740775
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   98
Bog'liq
u-2

5.2. Ёшлар билан ишлаш: финлар тажрибаси 
Эса Линна Ювяскюля шаҳри (Финляндия)нинг ёшлар билан ишлаш бўлими 
вакили сифатида ҳар ойда 
Painovirhe
 
номли веб- журнал чоп этадиган ўсмирлар 
билан ишлайди. Ўсмирлар журналнинг ҳар бир сони учун мақолалар ёзади, 
фотосурат ва видеомаҳсулотлар тайёрлайди. Веб-журналда турли концерт, китоблар 
ва альбомлар ҳақидаги шарҳлар, ўсмирлар ҳаётига доир мақолалар, шеърлар, 
ҳикоялар, видеомаҳсулотлар ва маҳаллий ёшлар кенгаши фаолияти ҳақидаги 
янгиликлар эълон қилинади. Эса кўп йиллардан буён турли мактаблар билан 
ҳамкорлик қилади. Унинг бундан кўзлаган мақсади - журнал учун ташаббускор, 
янгиликларга ўч янги муҳаррирларни топиш, шунингдек, ўқитувчиларни ёшлар 
билан ишлаш бўлими амалга ошираётган медиатаълим соҳасидаги фаолият билан 
таништиришдан иборатдир. Қуйида Эсадан олинган интервьюдан парча 
келтирилган: 

Мактаблар билан ҳамкорлигингиз ҳақида гапириб берсангиз? 
– 
Ўқитувчилардан 
бири 
мендан 
ўзи 
ишлайдиган 
мактабга 
келиб, 
Painovirhe
 
веб-журнали ҳақида ўқувчиларга гапириб беришимни илтимос 
қилди. Мен ёнимга икки нафар муҳаррирни олиб мактабга бордим ва тасвирий 
санъат ўқитувчиси билан биргаликда видео-дарс ишланмасини тайёрлаб, машғулот 
ўтказдик. Ўқувчиларга биз билан ишлаш жуда қизиқарли бўлди. Бундан ташқари, 
мен ота-оналар мажлисига келиб, уларга ёшларнинг медиамаданияти ҳақида 
гапириб бердим. Фикримча, ҳамкорлик мактаб учун ҳам, ёшлар маркази учун ҳам 
бирдек фойдали бўлиши учун туташ нуқтасини топиб олиш жуда муҳим. 
– Ҳамкорлик жараёнида муаммоларга ҳам дуч келганмисиз? 
– Умуман олганда, муаммолар бўлмайди, фақат мактаб дарс жадвалидан курс 
учун бўш вақт топиш мушкуллик туғдиради. Ёшлар билан ишлаш бўйича 
мутахассис сифатида айтишим мумкинки, мактабларда дарс жадвали нисбатан 
тиғиз ва синфдан ташқари соатларга ажратилган вақт чекланган бўлади. 
Ҳамкорликдаги лойиҳаларни диққат билан режалаштириш ва баҳолаш зарур, чунки 
медиалар билан ишлаш учун қўшимча вақт керак, ўқувчиларни бошқа синфда 
навбатдаги дарс кутиб турганда ишлаш имкони бўлмайди. Ёшлар тарбиячиси билан 
ўқитувчи меҳнатини олдиндан ажратиб олиш, жалб қилинган ўқувчилар билан 
келишиб ишлаш лозим бўлади. 
– Сизнингча, бундай ҳамкорлик мактаб ва ёшлар марказига қандай 
афзалликлар беради? 
– Фикримча, мактабга ҳам, ёшлар марказига ҳам фойдали бўлган фаолият 
турларини топиш жоиз. Мактаблар билан ҳамкорлик туфайли ёшлар марказлари 
ўзлари қамраб ололмаган ўсмирлар билан мулоқотга киришиш имкониятига эга 
бўлади. Пировардида, ушбу ўсмирларнинг баъзиларини бизнинг марказимиз 


84 
фаолияти қизиқтириб қолиши ва улар келгусида таҳририят ишларида қатнашиши 
мумкин. 
– Нима учун мактаблар ёшлар марказлари билан ҳамкорликка интилишлари 
керак? 
– Ростдан ҳам мактаблар бундай ҳамкорликдан фойда кўриши мумкин, чунки 
улар қўшимча ишчи кучига ва медиатаълим борасида тажрибага эга бўлади. 
Ўқитувчилар ва ёшлар тарбиячилари медиатаълим соҳасида ягона жамоа бўлиб 
ишлаши мумкин. Бундан ташқари, бундай ҳамкорлик ўқувчиларни чин маънода 
руҳлантиради, зеро уларга медиа қурилмалар билан ишлашга, медиаконтент 
яратишга ва биргаликда фаолият олиб боришга рухсат берилади. 
Ўқувчилар билан ишлашдаги бундай тажриба мамлакатимиздаги талабалар 
аудиторияси билан ишлашда ҳам қўл келиши мумкин. Бу ортиқча харажат ва куч 
сарфламай ёшларни ўзининг медиамаҳсулотини яратишга руҳлантириш мумкинли-
гининг ёрқин мисолидир. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish