Я. Маматова, С. Сулайманова



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/98
Sana05.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#740775
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   98
Bog'liq
u-2

2:
талабалар барча саволларга қисқа жавоб берган, материални жуда юзаки ва 
бир ёқлама таҳлил қилган, ушбу машқдан кам билим ўзлаштирган. 
1:
талабаларнинг жавоби жуда қисқа, ушбу машқдан ҳеч нарса ўзлаштирмаган. 


73 
3.
 
Ғоядан- материалга 
 
Машқ мақсади:
талабаларни материал таркибини тушунишга ўргатиш. 
“Интервьдан - материални тайёрлашга” бўлимининг асосий жиҳатларини 
талабаларга эслатинг. Талабалар мақола ёзиши зарур (ҳажми икки - уч қоғоз 
бўлсин). Уларга қизиқарли бўлган бир нечта долзарб мавзулар тавсия этилади 
(талабалар томонидан қўшимча даромад манбаини излаш, АКТнинг улар ҳаёт 
тарзига таъсири, Интернет ва ёшларнинг руҳий олами ва бошқ.). Мақолани ёзиш 
учун талабалар камида икки кишидан интервью олиши ҳамда Интернетдан 
қўшимча ахборот излаши зарур бўлади. 
Баҳо ҳар бир талабага алоҳида қўйилади. 
Натижаларни 5 дан 1 гача бўлган шкалада баҳолаш (5 - энг юқори баҳо) 
бўйича тавсиялар: 
5
: талабалар мақолада баён этиш учун мавзунинг қизиқарли бурилиш 
нуқтасини топди, икки нафар релевант шахсдан олинган интервью материалларидан 
фойдаланди. Мақола мавзуни ҳар томонлама очиб берган ва чуқур мушоҳадага 
асосланган. Талабалар мақола ёзиш методикасини ўзлаштирган ва уни амалиётда 
муваффақиятли қўллай олди. 
4:
талабалар мақолада баён этиш учун мавзунинг қизиқарли бурилиш 
нуқтасини топди, икки нафар релевант шахсдан олинган интервью материалларидан 
фойдаланди. Мақола яхши ёзилган, аммо янада мукаммал бўлиши мумкин эди. 
Талабалар мақола ёзиш методикасини ўзлаштирган ва уни амалиётда 
муваффақиятли қўллай олди. 
3:
талабалар икки шахсдан интервью олди ва мақолани ёзди. Мақола бир 
ёқлама мазмунда бўлиб, унда мавзу юзаки очиб берилган. Мақола ёзиш 
методикасининг айрим асослари бузилган, аммо шунга қарамай, мақолада мақсадни 
тушуниш ифодаланган. 
2:
талабалар икки шахсдан интервью олди, аммо мақолани тайёрлаш 
жараёнида ушбу материалдан фойдаланмади. Мақола ёзиш методикаси асосларини 
тушунишда муаммо мавжудлиги аниқ кўриниб қолди. Улар ушбу машқ орқали 
деярли ҳеч нарса ўрганмади. 
1:
талабалар иккита интервью олишга уриниб кўрди, аммо ўз нуқтаи назарини 
ишонарли тарзда асослай ва баён эта олмади. Мақола пала-партиш ёзилган ва унда 
хатолар мавжуд. Машқ давомида мақола ёзиш методикасининг асослари 
ўрганилмади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish