Я. Маматова, С. Сулайманова


Қадриятлар, кўрсатмалар ва стереотипларнинг трансляцияси



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/98
Sana05.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#740775
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   98
Bog'liq
u-2

Қадриятлар, кўрсатмалар ва стереотипларнинг трансляцияси 
Медиаларнинг қудрати турли стереотип(қолип ва андоза)ларни, масалан, 
жинсларнинг жамиятдаги анъанавий ролини тақдим этиш ва сингдиришда ҳам 
кўринади. Одатда, кўнгилочар фильмларда бош қаҳрамон эркак киши бўлиб, аёл 
тимсоли доим унинг панасида талқин этилади. Гарчи кўнгилочар дастурлар 
қизиқарли ва беозор туюлса-да, улар орқали инсон янги қадрият ва қарашлар билан 
танишади ёхуд илгари олинган тасаввурларини мустаҳкамлайди. Томошабин 
маълум бир йўналишда шахсий тажрибага эга бўлмаган ҳолатда ОАВнинг таъсир 
кучи янада ортади. Аммо инсон ўзига таниш бўлган мавзулар бўйича ҳам ўз онгида 
муайян стереотипларни шакллантиради. Масалан, юқорида қайд этилган гендер 
стереотиплари аксарият ҳолларда ОАВ контенти орқали шаклланади.
“Мир” телеканали орқали бир неча йилдан бери ўзбек киночилари томонидан 
суратга олинган “Суперкелинчак” фильми такрор-такрор намойиш этилади. Бир 
қарашда, фильмда ўзбек оиласи учун ноодатий бўлган ҳолат тасвирлангандек, яъни 
оилага бошқа миллат қизи келин бўлиб тушади. Аммо турмуш тарзи, анъаналар, 
уни жамиятда устувор бўлган гендер стереотиплари билан келишишга ундайди. У 
ўзи учун янги бўлган оиланинг турмуш тарзига киришиб кетиши, ўзига нисбатан бу 
оиланинг бошқа аъзолари ҳурмат билан муносабатда бўлиши учун кўп заҳмат 
чекишига тўғри келади. 
Стереотиплар ҳар доим ҳам салбий бўлмайди, улар кўпинча атроф-оламни 
англаб етишимизда ёрдам беради. Салбий стереотипларни енгиб ўтиш учун шахсий 


42 
тажриба, таҳлилнинг янги доираси ва мазкур мазмундаги бошқа ОАВда тақдим 
этилган ахборот зарур бўлади. Зотан, медиамаҳсулотлари кундалик ҳаётимизда 
мавжуд бўлгани боис, уларда акс этган нуқтаи назарлар табиий қабул қилиниши ва 
бизнинг фикр, қараш ва қадриятларимизга таъсир кўрсатиши мумкин. Янгиликлар 
воқеликни акс эттиришда ҳолис эканини даъво қилади. Кўнгилочар дастурлар эса 
аксинча, кўнгилхушликлар борасидаги бизнинг тажрибамизга таянади. ОАВнинг 
ҳаётимизга таъсирини англаб етиш учун бизга ҳар куни амалда синаб бориладиган 
кўникмалар зарур бўлади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish