Я. Маматова, С. Сулайманова



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/98
Sana05.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#740775
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   98
Bog'liq
u-2

Мавзуга оид топшириқ 
1. Ёш журналистлар «Бу жуда муҳим» рукни остида туркум ток-шоу 
кўрсатувларини тайёрлади. Уларнинг ишига баҳо беринг ҳамда ушбу жараёнда 
қандай восита, усул ва ёндошувлардан фойдаланилгани, бунинг натижасида ауди-
торияда қандай ҳиссиётлар уйғонгани тўғрисида ўйлаб кўринг. 
2. Режиссёр Х. Насимовнинг ёшлар ҳақидаги «Тубанлик» фильмини кўриб 
чиқинг. Ушбу фильм ёшларнинг онгига ва шахсий “мен”и шаклланишига қандай 
таъсир кўрсатади? У қандай ҳиссиётларни уйғотади? Ушбу фильм қандай 
қадриятларни илгари суради? Фильмда зўравонликнинг роли қандай? Қайси ёшдаги 
томошабинлар онгининг ушбу фильмни қабул қилишга тайёрлигини эътиборга 
олган ҳолда кўриши мумкин? Фильмда қандай гендер қолипларни кўриш мумкин? 
2.3. Контентнинг мақсадли аудиторияси, фойдаланувчилари, уни ишлаб 
чиқарувчи ҳамкорлар 
 
Медиааудитория
– ОАВнинг, шунингдек оммавий ахборот тақдим этувчи 
бошқа манба ва етказиб берувчиларнинг маҳсулотидан ҳар куни фойдаланадиган 
аҳоли, болалар ва катталар ҳисобланади. Медиааудиторияни ўрганишнинг иккита 
анъанавий усули мавжуд. 
Биринчи
усулда медиамаҳсулотдан фойдаланувчи барча 
истеъмолчилар, ёки медиа ва коммуникация саноати ўзи учун “мақсадли 
аудитория” деб ҳисоблайдиганлар ўрганилади. 
Иккинчи 
ёндашув эса қабул қилиш 
назариясига асосланган, яъни аудитория таркибига медиа ва ахборотни қабул 
қилиш ва талқин этишнинг фаол иштирокчилари киритилади. Бундан ташқари, 
ушбу мақсадларда фаолият назарияси ҳам қўлланилади, яъни медиа билан фаол 
ўзаро ҳамкорлик ва иштирок таҳлил қилинади. Айниқса, истеъмолчилар томонидан 
контент яратилиши ўрганилганда шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилади. 
Мақсадли аудитория
ўз ичига ёши, жинси, даромади миқдори ёки 
қизиқишлари кабиларга кўра умумий тавсифларга эга бўлган ўқувчи, томошабин ва 
тингловчиларни қамраб олади. Булар аниқ гуруҳ бўлиб, унга мўлжаллаб медиа ва 
бошқа ташкилотлар контент яратади ва ўз янгиликларини таклиф этади. Масалан, 
реклама берувчилар ўзига муайян аудиторияга чиқиш (таъсир кўрсатиш) имконини 
берадиган эфир вақти ёки жойни сотиб олишдан манфаатдор бўлади. Хусусан, 
телевидение соҳасида реклама берувчилар прайм-тайм (энг қизиқарли дастурлар 
эфирга узатиладиган) вақтини сотиб олишни маъқул кўради. 
Ҳар сафар медиаматнни ўқиган ёки тинглаган вақтимизда бизга маълум бир 
медианинг мақсадли аудиторияси сифатида қараш мумкин. Бизнинг муносабатимиз 
шахсий ижтимоий билим ва тажрибамизга таянади, биз уларни мазкур матнни 
англаш жараёнида қўллаймиз. Биз медиадан хабар ёки ахборот қабул қилганимизда 
уни ўз дунёқарашимиз ва мафкурамиздан келиб чиққан ҳолда талқин этамиз. 
Шундай бўлиши ҳам мумкинки, матннинг маълум бир қисмини қабул қилиш, 


26 
бошқа унсурларини рад этиш орқали ҳам унинг аҳамиятини бузиб юборишимиз 
мумкин. Фильм ёки фотосурат моҳиятининг тузилиши (камера ракурси, сурат 
кўриниши, редактураси ва бошқалар воситасида) ҳам аудитория томонидан турлича 
талқин қилинишига таъсир кўрсатади. 
Рақамли медианинг кенг тарқалиши урғунинг босма ва эфир орқали 
тарқатиладиган ахборот учун хос бўлган анъанавий “битта–кўпчиликка” 
коммуникация моделидан “ўзаро тенг” мулоқот моделига кўчишига сабаб бўлди. 
Бунда жамоавий ижод ва контент алмашинуви, яъни медиа билан ва медиа 
воситасида турли ўзаро муносабатлар осонлашади. Рақамли контент кўпдан кўп 
қурилмалар, радио, телевидение, шахсий компьютерлар, энг муҳими эса, уяли 
телефон орқали оммабоп бўлиб бормоқда. Айнан уяли телефон контентнинг барча 
турларини етказиб беришда етакчи восита сифатида алоҳида ўрин эгалламоқда. 
Овозни, тасвирни, товушни ва маълумотларни рақамлаштириш ҳамда уларнинг 
конвергенцияси аудиториялар ўртасидаги ўзаро муносабатларда янги уфқларни 
очиб бермоқда. Бундан ташқари, онлайн коммуникация ва технологиялари 
фойдаланувчи контентини яратиш ҳамда аудиториянинг медиаконтент яратишда 
ижодий иштироки учун янги имкониятларни юзага келтирди. Масалан, энди 
янгилик-хабарларга ва ишлаб чиқарувчи компанияларга муносабатни интерфаол 
тарзда билдириш мумкин. Интернет воситасида Ўзбекистонда ҳам фуқаролар, 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар 
фаоллашиб бормоқда. Айнан Интернет аҳолига ҳокимият органлари ва фуқаролик 
жамияти институтлари фаолияти хусусидаги ахборотни тезкор узатиш, турли 
ташкилотлар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга интерфаол хизматларни амалга 
ошириш имконини бермоқда.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish