Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти



Download 6,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/532
Sana04.07.2022
Hajmi6,29 Mb.
#739438
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   532
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси фанидан ЎУМ пл

 
Китчин цикли
захиралар цикли деб ҳам номланади. Бунда Жозеф Китчин (1926 й.) 
ўзининг эътиборини товар захираларинингҳаракат чоғидаги молиявий ҳисоблар ва сотиш 
нархларини таҳлил қилиш асосида 2 йилдан 4 йилгача давр давомидаги қисқа тўлқинларни 
тадқиққилишга қаратади. Айниқса, у циклнинг давомийлигини жаҳондаги олтин 
захираларининг тебранишлари билан боғлаб, уни 3 йилу 4 ойга тенг, деб ҳисоблайди. 
Бироққисқа муддатли цикллар сабабларининг бундай изоҳи бугунги кунда кўпчилик 
иқтисодчиларни қониқтирмайди. 
Жуглар цикли
«бизнес-цикл», «саноат цикли», «ўртача цикл» ва «катта цикл» каби 
номлар билан ҳам аталади. Олдинги даврларда иқтисодий фан 7-12 йиллик циклларни 
ажратиб кўрсатганлиги туфайли, айнан шу цикл Франция, Англия ва АҚШда фоиз 
ставкалари ва нархдаги тебранишларни асосий таҳлил қилиш асосида саноат циклининг 
табиатини ўрганишга катта ҳисса қўшган Клемент Жуглар (1819-1905 йй.) номи билан 
аталади. 
Биринчи саноат цикли 1825 йили Англияда металлургия ва бошқа етакчи тармоқларда 
машинали ишлаб чиқариш ҳукмрон мавқени эгаллаган даврда кузатилади. 1836 йилдаги 
1
Қаранг: Экономическая теория: Учебник. - Изд., испр. и доп. / Под общ.ред. акад. В.И.Видяпина, 
А.И.Добрынина, Г.П.Журавлевой, Л.С.Тарасевича. – М.: ИНФРА-М, 2005, 469-б. 


“Иқтисодиёт назарияси" фани
 
Ўқув-услубий мажмуа
 
204 
инқироз дастлаб Англияда бошланиб, кейин АҚШга ҳам тарқалади, 1847-1848 йилларда 
АҚШ ва қатор Европа давлатларида бошланган инқироз туб моҳиятига кўра биринчи жаҳон 
саноат инқирози бўлган. 
Агар XIX асрда саноат цикли 10-12 йилни ташкил қилган бўлса, ХХ асрда унинг 
давомийлиги 7-9 йил ва ундан ҳам кам давргача қисқарган. 
АҚШ ва Европанинг ривожланган давлатлари ХХ асрда 12 та саноат циклини бошдан 
кечирган бўлиб, улардан еттитаси иккинчи жаҳон урушидан кейин рўй берган. 
Кузнец цикли 
кўп ҳолларда «қурилиш цикли» деб ҳам номланиб, 20 йилгача бўлган 
иқтисодий тебранишлар билан аниқланади. Саймон Кузнец ўзининг «Миллий даромад» 
(1946 й.) номли китобида миллий даромад, истеъмол сарфлари, ишлаб чиқариш мақсадидаги 
ускуналар ҳамда бино ва иншоотларга ялпи инвестициялар кўрсаткичларида 20йиллик 
ўзаробоғлиқ тебранишлар мавжуд бўлишини кўрсатиб берган. 1955 йилда америкалик 
иқтисодчининг хизматларини тан олиш рамзи сифатида саноат циклини Кузнец цикли деб 
номлашга қарорқилинади. 

Download 6,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   532




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish