“Иқтисодиёт назарияси" фани
Ўқув-услубий мажмуа
181
даражаси. (Бунда мулкчилик айирбошлаш, тақсимот, истеъмол муносабатларининг
ривожланганлик даражаси);
5.
Иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари: ЯИМ ва миллий даромад ҳажмининг алоҳида
олинган йиллар бўйича ўсиши ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдоринингўсиши;
6.
Иқтисодиётнинг мувозанатли ва мутаносибли ривожланиб ортиқча (талабдан ошиқ)
ишлаб чиқариш, беҳуда сарф ҳаражатларнинг, охир оқибатда инқирозларнинг олдини олиш
даражасига;
7.
Инсон ҳаёти фаровонлигининг миқдор ва сифат жиҳатдан ўсишдаражалари;
8.
Капитал, жамғариш ва инвестицияларнингўсиши;
9.
Қўшимча махсулот миқдорининг кўпайиббориши.
Шуни таъкидлаш жоизки, қўшимча махсулот кўрсаткичи ҳамма босқичларда
тараққиётнинг натижаси, унинг мезонива
кейинги
ижтимоий-иқтисодий
тараққиётининг манбаи бўлиб хизмат
қилади. Лекин иқтисодий адабиётларда бу
ҳақда жуда кам тўхталади ёки умуман
тўҳталмайди. Чунки у ҳозирги даврдаги
статистик
маълумотларда,
бухгалтерия
хисоботларида аниқланмайди ва бинобарин
кўрсатилмайди. Лекин унинг миқдорини
икки йўл билан: қўшимча махсулотнинг
модификациялашган шакллари бўлиб,реал
иқтисодий ҳаётда ҳаммамиз биладиган: а) фойда, фоиз рента, солиқ миқдорларини қўшиш
йўли билан; б) яратилган соф ички махсулотдан зарурий махсулотни (иш ҳақи ва ижтимоий
фондларни) ажратиб ташлаш йўли билан аниқлаш мумкин.
Иқтисодий тараққиёт жуда кўп қиррали жараён бўлиб, турли хил йўналишларда ва
шаклларда амалга оширилиши мумкин. Улардан асосийлари:
1.
Марказдан туриб режалаштириш ва тақсимлаш асосида бошқариладиган маъмурий
буйруқбозликка асосланганйўл;
2.
Жаҳоннинг кўпчилик мамлаккатларида амалга оширилиб ривожланиш йўлини очиб
бераётган бозор иқтисодиёти йўли.
Жаҳон миқёсида давом этаётган молиявий-иқтисодий инқирознинг жиддий таъсирига
қарамасдан, мамлакатимиз ялпи ички махсулотининг йиллик ўсиши барқарор давом этиб,
2007-2015 йилларда 8 фоиз ва ундан ортиқроқ, 2016 йилда эса бу кўрсаткич 7,8 фоизни
ташкил этди.
Энг муҳими, мамлакатимиздаги ялпи ички махсулотнинг юқори суръатлар билан
ўсиши анъанавий хом-ашё тармоқлари ҳисобидан эмас, жаҳон бозоридаги қулай
конъюнктура ва айрим хомашё турлари ҳамда материаллар нархининг юқорилиги ҳисобидан
эмас, балки биринчи навбатда рақобатга бардошли тайёр махсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда
замонавий хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантиришни белгилаб берадиган
жиддий таркибий ўзгаришлар ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш эвазига
таъминланмоқда.
Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликка эришилиб, у йилдан-йилга тобора
мустаҳкамланиб бораётгани, мустақил тараққиёт даврида Ўзбекистон иқтисодиётининг 4,1
баробар ўсганлиги орқали ҳам намоён бўлмоқда. Мамлакатимизнинг ялпи ички махсулоти
таркибида саноатнинг улуши 1990 йилдаги 14,2 фоиз ўрнига 2015 йилда 24,3 фоизни ташкил
этди, айни пайтда қишлоқ хўжалигининг улуши 34 фоиздан 16,7 фоизга камайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |