Сурункали гепатит



Download 424,14 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana04.07.2022
Hajmi424,14 Kb.
#739155
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Nazariy qism

чеклаш керак
. Овқатлар кунда 4-5 марта қабул қилинади. Кимѐвий ва жигарга 
токсик таъсир қилувчи дорилар ман этилади.
Даволанишнинг асосий тамойиллари:
1)
Этиологик омиллар таъсирини йўқотиш 
2) Патогенетик даволаш
Вирусга қарши этиологик даволаш вируснинг репликацияси даврида амалга 
оширилади. Вирусга қарши терапия репликатив фазани қисқартиради, вируснинг 
эрадикациясига олиб келади, интерфаол фазага ўтишга тўсқинлик қилади, жигар 
циррозига ўтишига йўл қуймайди.
Интерферонлар
Номодифицирланган (ИНФ- алфа 2А, роферон-а, реаферон), (ИНФ- альфа 
2В)-интрон-а реальдирон
Модифицирланган (пегилирланган ИНФ-алфа) Пегасис, ПегИнтрон Ҳозирги 
вақтда сурункали вирусли гепатит Вни даволаш учун альфа- интерферон 
қўлланилади, реаферон, роферон (рекомбинантланган альфа-интерферон 2-а). 
Интерферон дорилари репликация даврида қўлланилади. А-интерферон 
таъсирида вирусларнинг кўпайиши камайтирилади. Антивирусли эффект тРНК 
вируснинг деструкцияси билан ифодаланади.
Интрон А (рекомбинат а-интерферон2b) сувдаги ҳажми 19,300 дальтон 
молекуляр оқсил билан эрийди. У E.coli клонидан олинган бўлиб, инсон 
интерферон лейкоцитларини а-2 b гении билан гибридлаш орқали олинган. 
3млн, 5млн, 19млн МЕ флаконларда чиқарилади.
Интерферон билан даволаш қуйдаги холатларда қўлланилади:
HBV инфекциясининг узлукли кечиши
Қондаги аминотрансферазанинг юқорилиги (5-6 марта юқорилиги)
HBV қонда жуда кам даражадалиги
Ўткир вирусли гепатит Внинг анамнезида бўлиши
Гепатит Д, С, F вирусида супер ва коинфекцияларнинг йуқлиги
Ички органларда касалликларнинг йуқлиги
Сурункали вирусли гепатит В нинг интрон билан даволашнинг турли 
тузилмалари мавжуд. Дори ишлаб чиқарувчи фирмалар қуйидаги тузилмаларни 
тавсия этади: 5 млн МЕ 5-7 марта ҳафтада, касалнинг дорини қабул қилиши ва 
таъсирини инобатга олиб 10 млн МЕ 3 марта ҳафтада. Даволаш 4-6 ой ни ташкил 
этади. Белгиланган муддат ўтгандан сўнг ўтказилган терапия самараси 
баҳоланади. Даволашнинг самараси қуйдагича меъзонлар билан баҳоланади:
Гепатит Внинг репликацияси (HBV,ДНК,ДНК- полимеразалари, HBсAg, 
HBеAg )
Қонда аминотрасферазанинг меъѐрлашуви.


Жигарнинг гистологик кўринишини яхшиланиши (портал трактларда 
яллиғланиш инфильтратларни камайиши, фокал, зинопоясимон некрозлар, ўт 
йўллари пролиферацияси). Қайта текширувлар маълумотига кўра 30-40% 
беморлар тўлиқ даволанади. Даво бошлангач дастлабки 4-8 хафтада 
аминотрансферазаларни 
вақтинчалик 
кўтарилиши 
кузатилади 
(гипатоцитларни вирус билан шикастланиши ҳисобига лизисга учраши 
натижасида). Интрон билан 6 ой давомида даволанган кейин беморларда 
даво самарали бўлган, 10-50% беморларда рецидив кузатилади. Қониқарсиз 
даво ва касалликнинг қайталаниши гепатит Внинг мутант вируслари ҳисобига 
юзага келади. Қон зардобида НВеАg антигени бўлмаслиги кузатилади. 
Рецидивланганда интрон билан 1 курс монотерапия ѐки бошқа вирусга қарши 
дорилар билан даволаш керак. 
Интроннинг ножўя таъсирлари. 
1. Гриппсимон белгилар (тана ҳароратини кўтарилиши, қалтираш, миалгия, 
артралгия), (инеъкция қилингач бир неча соатдан кейин ўтиб кетади); узоқ вақт 
даволанганда бу белгилар ўтиб кетади.
2. Кучсиз тромбоцитопения ва нейтропения
3. Бош оғриги
4. Депрессив ҳолатлар
5. Анорексия
6. Баъзи беморларда аутоиммун тиреоидит, гипертиреоз ривожланиши мумкин.
Интрон билан даволашга қарши кўрсатма
1. Жигар циррозини декомпенсация босқичи
2. Буйрак, ўпка, юрак қон-томирнинг оғир касалликлари
3. Қандли диабет декомпенсация босқичи
4. Алкоголизм
Сурункали вирусли гепатит В ни реаферон билан даволаш усуллари ҳақида 
айтиб ўтилган. Даво репликация фазасида бошланади, дори 3 млн. МЕ ҳафтада 3 
мартадан 3-4 ой давомида буюрилади.
Сурункали вирусли гепатит С ни а-интерферон билан даволанади. Интерферон 
репликация фазасида қабул қилинади. Клиник – вирусологик маълумотлар 
текшируви берилган қуйидаги ҳолатларда яхши самара бўлади:
1. Қон зардобида аминотрансфераза микдори кам бўлганда (нормадан 3 баробар 
ошмаганда)
2. Қон зардобида НСV РНК микдори кам бўлганда (репликациянинг асосий 
маркери)
3. Жигар циррозининг минимал ривожланганлиги ѐки умуман бўлмаслиги
4. Холестазнинг йуқлиги
5. Қон зардобида ва жигар туқимасида темирни меъѐр микдорда бўлиши
6. НСV инфекцияни кам вақт давомида бўлиши
7. Гомоген вируслар билан инфицирланиш, НСV мутантларини бўлмаслиги


Одатда интрон 3 млн.МЕ ҳафтада 3 марта тери остига ѐки м\о 6-12-18 ой 
давомида юборилади. Холестазни коррекция қилиш мақсадида интронни 
урсодезоксихол кислота дорилари билан бирга қўллаш мумкин.
Давони эффективлиги критерийлари:
-- Репликация фазасида НСV маркерларини йуқолиши
-- 
Қонда аминотрасфераза микдорини ѐки гистологик кўринишини 
меъѐрлашуви1993 йилда П.Е Крил ҳамкасблар билан бирга сурункали вирусли 
гепатит В ни а- интерферон ва цитокинлар билан даволаш усули хақида мақола 
ѐзишди. Даво Н.Ф.Гамалея номидаги НИИЭМ томонидан тайѐрланган инеъкция 
учун одам лейкоцитар интерферони (ОЛИ), инъекция ва ректал шамча 
кўринишида лейк-интерферон билан олиб борилди. ОЛИ а- интерфероннинг 
концентратланган ва тозаланган дори бўлиб, у вирусга қарши юқори потенциал 
таъсирга эга.
Охирги йилларда интерферон билан ѐки мустақил ҳолда вирусга қарши таъсир 
этиб, вирус – нуклеозид аналогини репликациясини пасайтиришга асосланган. 
Курс давомийлиги 1 йил ва ундан кўп бўлиши мумкин.
Сурункали гепатит С ни даво стандартига ҳафтага 1 марта юбориладиган 
интерферон – пегинтерферон алфанинг узайтирилган шакли ва 15- 25 мг/кг 
дозада ҳар куни қабул қилинадиган рибаверинни нуклеозид аналоги киради.
Давони давомийлиги 1 чи ва 4 чи генотипларда 12 ой, 2 чи ва 3 чисида 6 ой.
Сурункали гепатит Д да интерферонни юкори дозаси 1 йил ва ундан ортиқ 
берилади. Даво эффекти 15% кам эмас.
Холестаз синдромида вирусга қарши дорилар билан биргаликда урсодезоскихол 
кислота 10-15 мг/кг дозада кунига 2-3 марта қабул қилинади.
Аутоиммун гепатитни даволаш учун:
Кортикостероидлар – преднизолон, цитостатиклардан иммуран (азатиоприн)
Аминохинолон гуруҳидан делагил ѐки плаквенил буюрилади.
Вирусга қарши терапияда ўткир бўлмаган даврда гепатопротекторлар ҳам 
қўлланилади:
-- Таркибида эссенциал фосфолипид бўлган дорилар: эссенциал – Н, фосфоглив, 
резалют-про
-- Таркибида хақиқий ва ярим синтетик флавоноид дорилар: карсил, легалон
-- Ҳайвон табиатли органодорилар: сирепар-гидролизат экстракти, шохли 
қорамол жигари + цианокобаламин, гепатосан
-- Турли хил гуруҳ дорилари:
1. S-аденозил – L метионин (гептрал)
2. L – орнитин – L – аспартат (гепа-мерц)
3. урсодезоксихол кислотаси (урсосан)
4. альфа-липой кислотаси (берлитион, диалипон)
Симптоматик даволаш:
- глюкоза кунига 50г вена ичига( интоксикацияни камайтириш мақсадида)
- В, С ва бошқа гуруҳ витаминлари
- геморрагик диатез ва протромбин камайганда К витамин берилади
- Д ва А витаминлар, чунки холестазда шу витминларни сурилиши бузилади
- витамин В 1,2, 6, 12
Оқсил алмашинувини бузилишида:
- альбумин эритмаси 10% 50-100мл
- оқсилли гидролизатлар ва анаболиклар (ретаболил, оқсил қуйиш)


- глютамин кислота
- аминокислота эритмалари 
Жигар ичи холестазида:
- фенобарбитал 0,01
- ўт хайдовчилар (эхтиѐтлик билан)
- холестерамин –бу ичакда эрийдиган ўт кислота билан комплекс ҳосил қилиб 
беради ва у организмдан ўт кислоталарини ажралиб чиқишини кучайтиради ва 
холестеринни ичакдан сурилишини камайтиради. Қичиш ва сариқлик камаяди. 
Кунига 10-15г берилади.

Download 424,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish