Microsoft Word ihyo tafakkur ziyouz com doc


Аниқки, инсон узра қачондир тилга олгулик нарса бўлмаган вақт (муддат)



Download 390,11 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/38
Sana21.02.2022
Hajmi390,11 Kb.
#73920
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38
Bog'liq
Imom G'azzoliy. Ihyou ulumid-din. Tafakkur kitobi

Аниқки, инсон узра қачондир тилга олгулик нарса бўлмаган вақт (муддат) 
кечган. Дарҳақиқат, Биз инсонни имтиҳон қилиб, (оталик ва оналик сувларидан) 
аралаш бир нутфадан яратдик. Бас, уни эшитувчи ва кўрувчи қилиб кўйдик. 
Дарҳақиқат, Биз уни (инсонни) хоҳ у
 
шукр қилувчи (мусулмон) бўлсин ва хоҳ 
ношукр (кофир) бўлсин, йўлга йўлладик. (Инсон сураси, 1-3 оятлар)
Сен Ул зотнинг лутфи карами қанчалик кенг экани, сени ҳайратлантирган Жаноби ҳақ 
қудрати ва ҳикматига қарагин. 
Девордаги чиройли чизиқ ёки гўзал нақшни кўрган киши шу суратни чизган мусаввирдан 
ҳайратланиб, бутун эътиборини шу нақш ва чизиқлар тўғрисида тафаккур қилишга қаратади. 
Батаҳқиқ, мусаввир қандай қилиб чизган экан-а, қандай қилиб бунга қодир бўлган экан-а, деб 
ҳайрон бўлаверади. Мусаввирни ичида улуғлаб, шундай деб айтади: у қандаям моҳир, унинг 
санъати қандаям мукаммал ва унинг қобилияти қандаям ажойиб! Бироқ у ўзида ва ўзига 
ўхшаганларда бундан ҳам ажойиброқ «нақш»ларни кўрганда унинг Яратувчиси ва Мусаввири 
борлигини ўйламайди. Шунингдек, Ул зотнинг азамат (улуғлиги)дан даҳшатга тушмайди ва 
жалолият ва ҳикматидан лол қолмайди. Баданингда акс этган бу ажойиб лавҳларни тўлиғича 
баён этишнинг иложи йўқ. 
Бу сенга фикр қилишинг учун энг яқин мавзу, сени яратган Холиқ зотнинг улуғлигига энг 
аниқ аломат-белгилардир. Сен эса бундан бутунлай бехабар ҳолда ҳар куни қорнинг ва 
фаржинг ташвиши билан машғулсан. Сен ўзингни фақат оч қолганингда танийсан. Таом топиб 
ейсан, қорнингни тўйғизиб, ухлаб қоласан, шаҳватинг қўзғалиб, жимоъ қиласан, гоҳо ғазаб 
отига минасан, гоҳо жанжал кўтарасан. Кўнглинг тусаган ишни қиласан. Ҳамма ҳайвонлар ҳам 
бу нарсани қилишда сен билан шерик бўла олишади-ку. Инсонни ҳайвондан ажратиб турган 


Иҳёу улумид-дин. Тафаккур китоби. Имом Ғаззолий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
21
бирдан-бир хусусият осмон ва ердаги мулклар, борлиқ ва ўзидаги ажойиботларга назар солиб, 
Аллоҳни танишдан иборат. Зеро, бу хусусият билан банда муқарраб фаришталар зумрасига 
киради, шунингдек, набийлар ва сиддиқлар зумрасида Роббул оламинга муқарраб ҳолда 
тирилади. Бу манзил ҳайвонлар ва на ҳайвоний нафс билан яшашга рози бўлган инсон учун 
эмас. Бундай тоифа ҳайвонлардан ҳам баттардир. Негаки, у ҳайвонларда инсонга берилгандек 
қудрат ва имконият мавжуд эмас. Аммо Аллоҳ инсонга шундай улуғ имконият ва қудратни ато 
этди. У эса буни унутиб, ўз ҳолига ташлаб қўйди ва Аллоҳнинг берган неъматига куфр 
келтирди. Ана ўшандай кишилар ҳайвонларга ўхшаган бўлиб, балки ана шулар йўлдан 
адашганроқдир. 
Агар сен ўзинг тўғридаги фикр йўлини танимоқчи экансан, ўзинг ўтирган ер хусусида 
тафаккур қил. Ундан сўнг ердаги анҳорлар, тоғлар ва маъданлар ҳақида фикр юрит. Ундан 
кейин осмон мулкларига кўтарил. Аллоҳ ерни сенга тўшак ва бешик қилиб қўйгант энг улуғ 
оят-белгилардан бири эмасми? Шунингдек, ер юзидаги адир ва тепаликларни бемалол 
юришинг учун сенга туядек итоат қилдириб қўйган-ку. Ер ҳаракат қилмайдиган қитъалардан 
иборат. Шу қитъалар устида тоғларни қозиқ қилиб ўрнатди. Одамлар бир умр айланиб юрсалар 
ҳам унинг чеккасига ета олмасликлари учун ер юзини ёйиқ-кенг қилди. Аллоҳ таоло дейди: 

Download 390,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish