Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


- мавзу :Бадиий нафосат туркумига кирувчи тўгаракларни ташкил этиш



Download 7,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/176
Sana03.07.2022
Hajmi7,64 Mb.
#737986
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   176
Bog'liq
4.2-BABM-badiy

11- мавзу :Бадиий нафосат туркумига кирувчи тўгаракларни ташкил этиш 
ва улар фаолиятини режалаштириш йўллари. (Фольклор қўшиқлари, 
миллий рақс йўналишлари санъати(6 соат амалий) 
Режа: 
1. ―Фольклор‖ тўгараги ўтилишининг долзарблиги. 
2.
 
Фольклор. Халқ оғзаки ижоди. 
3. Маҳаллий услублар

 
4.
Болалар фолъклор қўшиқлари ва рақс ҳаракатлари. 
Таянч иборалар: 
Фольклор, халқ оғзаки ижоди ,хореография, этнос, 
лапар, ѐр-ѐр, дуэт айтишув, латифа, айтишув, достон.
 
 
―Фольклор‖ тўгараги мақсади ўқувчиларга фольклор қўшиқлари ва 
уларнинг яратилиш тарихини, фольклор қўшиқларининг турларини, 
услубларини, намоѐндаларини, ҳудудда яшаб ўтган маданият намоѐндалари, 
фольклорга хос бўлган либослар турларини, худудларга хос бўлган миллий 
рақс йўналишларини: хусусан Фарғона-Тошкент рақс мактаби, Хоразм рақс 
мактаби, Бухоро рақс мактаби, фольклор қўшиқларида фойдаланиладиган 
миллий халқ чолғу асбобларини ижро йўлларини, ота-боболаримиздан 
авлоддан–авлодга ўтиб келаѐтган фольклор қўшиқларини ўргатишдир. 
Фольклор (ингл. Фолк-халқ, лоре-билим, донолик)- халқ ижодини 
ифодаловчи атама. Фанга 1846 йилда инглиз археологи У.Ж. Томс олиб кирган. 
Х1Х асрнинг 80-90 йиллардан Фольклор атамаси кўплаб мамлакатларда 


194 
 
қўлланила бошланган. Шу йиллардан бошлаб бу атама кенг маънода халқ 
ижодининг барча соҳаларини – халқ поэзияси, халқ насри, мусиқаси, рақси, 
рассомлик, ўймакорлик, диний этиқоди ва одатларини ифодаласа, тор маънода 
фақат сўз санъатини – халқ оғзаки поэтик ижоди тушунчасини ифода этади. 
―Фольклор‖ тўгарагининг вазифаси турли мавсум ва миллий 
маросимларда фольклор қўшиқларини ижро этиш, фольклор қўшиқларида унга 
хос бўлган либосларни танлаш, фольклорга хос бўлган турли мавсумий ва 
маросим қўшиқларига хос рақсларини ижро этиш, фольклор қўшиқларида 
фойдаланиладиган миллий халқ чолғу асбобларини турли усулларда 
қўшиқларга мос равишда чалиш малакаларини ҳосил қилишдан иборат. 
Туркий халқларда фольклор материалларини ѐзиб олиш бўйича дастлабки 
тажрибалар Х1 асрдан бошлаб кўзга ташланади. ХVIII- ХIX аср бошларида 
фольклорга нисбатан қизиқишнинг кучайиши натижасида халқ оғзаки ижодини 
тўплаш ва нашр этиш жадал ривожланди. 
ХХ асрнинг 20-йиллари 2-ярмидан бошлаб ютуқлар қўлга киритилди. 
Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Муҳаммадқул Жонмурод ўғли 
Пўлкан шоир каби атоқли достончилар майдонга чиқди. 1925 йилдан ўзбек 
халқи тарихида биринчи марта янги достонларнинг тўлиқ матнларини халқ 
шоирлари оғзидан бевосита ѐзиб олиш ишлари бошланиб кетди. Қисқа бир 
даврда ―Алпомиш‖, ―Ёдгор‖, ―Шайбонийхон‖, ―Юсуф билан Аҳмад‖, ―Алибек 
билан Болибек‖, ―Рустам‖, ―Гўрўғлининг туғилиши‖, ―Юнус пари‖, ―Мисқол 
пари‖, ―Гулнор пари‖, ―Авазхон‖, ―Ҳасанхон‖, ―Далли‖, ―Равшан‖ каби йирик 
асарлар ѐзиб олинди. 
Фольклорнинг асосий хусусияти ижодий жараѐн-яратувчилик ва 
ижрочилик жараѐнинг оғзакилиги ва жамоалик характерига эгалигидадир. 
Унинг анъанавийлик, ўзгарувчанлик, вариантлилик, оммавийлик, анонимлик 
каби белгилари фольклорга хос ана шу ижодий жараѐннинг бош хусусияти 
доирасида намоѐн бўлади. Фольклор асари кўпчилик томонидан, аждодлар ва 
авлодлар алоқадорлигида яратилган поетика элементлари, анъанавий услуб 
воситалари асосида юзага келади, у муайян эшитувчилар гуруҳига 
мўлжалланган ва халқ оммаси томонидан этироф этилгандагина ижтимоий ва 
тарихий ахамият касб этади. Фольклор намуналари оғзаки яратилиб, оғзаки 
тарқалиши, оммавий репертуардан кенг ўрин олишига поетик шаклларнинг 
барқарорлиги, матндан–матнга ўтувчи умумий ўринларнинг қатъийлашганлиги, 
ўхшаш сюжетларнинг кўплиги имконият яратади. 
Ҳар бир ижод ва ижрода анъанавий асардаги айрим унсурлар ўзгаради 
ѐки тушиб қолади. Бундай ўзгарувчанлик ижтимоий-маиший шароит, 
ешитувчилар талаби, ижодкор салоҳиятига боғлиқ. Лекин ҳар қандай ўзгариш 


195 
 
сайқал топган қатъий анъаналар доирасида содир бўлади. Бадиий ҳагўйлик 
фольклор асарларининг кўп вариантларда тарқалишига олиб келади. 
Фольклорнинг жамоалик характери якка ижодчилар фаолиятини инкор 
етмайди. Истеъдодли ижодкорлар оғзаки анъаналар доирасида уни янада 
мукаммаллаштирадилар, янгиларини яратадилар. 
Тўгарак рахбарининг ташкилотчилик қобилияти, билимдонлиги алохида 
ахамият касб этади. ―Фольклор‖ тўгараги бевосита Хореография олий мактаби, 
санъат коллежлари билан хамкорликда иш олиб боради. Тўгарак фаолияти 
давомида мазкур олий даргохларга ташрифлар уюштириб, фольклор 
санъатининг бугунги кундаги намоѐндалари билан учрашувлар уюштирадилар. 
Машғулотлар амалий ва назарий қисмлардан иборат, амалий 
машғулотлар кенгроқ ўтилади. 
Қўшиқ, топишмоқ, афсона, ривоят, лоф, латифа, эртак, достон, аския, 
оғзаки драма ва бошқа фольклорнинг асосий жанрларидир. 

Download 7,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish