Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

Key words:
 aphids, vegetable and melon crops, population dynamics, level 
of reliability. 
Бегона ўтларнинг кўпайиши ва ривожланиши учун жуда ҳам қулай 
шароит бўлиши шарт эмас. Уларга бир мунча муддат қарши кураш 
тадбирлари амалга оширилмаса бас. Улар жадал кўпайиб, маданий 
ценозларни осонгина эгаллаб олади. Бу эса, ўз навбатида, ушбу ўсимликлар 
орқали 
уларда 
қишловчи 
зараркунанда 
ҳашаротларнинг 
турли 
агроценозларда тарқалишларига ҳам имкон пайдо бўлади. Бу ҳақда бошқа 
муаллифлар томонидан ҳам қайд этилган [1, 4, 5].
Тадқиқотлар давомида Марказий Фарғона ҳудудидаги сабзавот-полиз 
экинлари етиштирилаётган фермер хўжаликлари далаларида ва уларнинг 
четларида маршрут-кузатув ишлари давомида 37 турга мансуб бўлган бегона 
ўтларда маданий экинларга зарар етказадиган 142 тур зараркунанда 
ҳашаротлар учраши аниқланди.
Марказий Фарғона ҳудудларида бегона ўтларнинг хилма-хиллиги ва 
уларда учровчи ҳашаротларнинг турлари ҳам юқори бўлиши билан ажралиб 
туради. Бунинг асосий сабаби шундаки, Марказий Фарғонада қишлоқ 
хўжалик экинлари экиладиган майдонларнинг зах қочириш ва шўр ювиш 


76 
мақсадларида ташкил этилган очиқ коллектор-зовур (закан)лар жуда кўп 
бўлганлиги боис, ғўза, буғдой, маккажўхори, шоли, супурги, кунгабоқар, 
қовун, тарвуз, бодринг, картошка, помидор, карам экилган майдонларда 
ҳашаротларнинг учраш частотаси юқори бўлиши маълум бўлди. Яъни, 1 км
2
контур ичида экин далаларининг атрофида бир нечта йирик ариқлар ва 
зовурлар мавжуд бўлиб, улар бир-бирига туташиб кетган, уларнинг умумий 
узунлиги ўртача 3,5-4 км ни ташкил этади. Бу эса зовур четларидаги бегона 
ўтларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган бўлиши шубҳасиз. 
Карамнинг жиддий кушандаси саналган 
Brevicoryne brassicae
L. 
шираси асосчиларининг личинкалари карамдошларга қўйилган қишловчи 
тухумлардан эрта баҳорда чиқади. 2016 йилдаги кузатишимиз бўйича жағ-
жағ, қуртэна ўсимликларидаги бу ширанинг дастлабки асосчи личинкалари 
20 мартда кузатилди (Қизилтепа, Янгиқўрғон, 2018). Улар апрель ойининг 
биринчи ярми ва ўрталарида етук асосчиларга айланади. Бир нечта 
личинкаси бўлган етук асосчилар жағ-жағ ўсимлигида 10 апрелдан 
Қоражийда, Чопдор, Солижонобод ерларидаги далаларда учратилди. Етук 
асосчилар ариқ бўйларидаги ишланмай қолган ташландиқ ўтлоқларда, 
дарахтзорлар 
орасидаги 
бегона 
карамдошларда 
кўплаб 
кўпайиб, 
шираларнинг йирик колонияларини ҳосил қилади. 
Марказий 
Фарғонанинг 
ғарбий 
қисмида 
карам 
шираси 
личинкаларининг тухумлардан чиқиши кўрсатилгандан 5-7 кун эртароқ 
бошланади. Масалан, Учкўприк туманидаги карам экилган майдонларида 
олиб борган кузатишларга кўра, бегона ўтларда карам ширасининг етук 
асосчилари мартнинг охирида (30.03.2018) учратилди. Улар туққан 
личинкалар эса 16 апрелда пайдо бўлди.
 
Қанотсиз ва қанотли индивидлар октябрнинг иккинчи ярмида 
паразитлар билан жиддий зарарланади ва кескин қирилиб кетади. Шу билан 
бир қаторда, сақланиб қолган карам тупларида шираларнинг учраши токи 
қор ёққунгача кузатилади. Масалан, 2018 йилнинг 16 декабрида 
Чўлигулистон қишлоғидаги дала четидаги бегона ўтларда, жағ-жағ ва 
турпнинг барг япроқларининг орқа томонида ширалар сақланиб қолганлиги 
аниқланди (10 туп жағ-жағ ўсимлиги ва 3 туп турпда 22 та личинка, 3 та 
нимфа ва 1 та қанотсиз етук форма топилди). Хусусан, баргнинг орқа 
томонида ширанинг юзлаб индивидлари колониялар ҳосил қилган бўлса, 
айрим ўсимликнинг учки ўсув қисмларини тўла эгаллаб олганлиги, барглар 
уларнинг чиқарган суюқлиги натижасида ифлосланганлиги, бу ҳолат ҳосил 
элементларига ҳам таъсир этганлиги маълум бўлди (1.10.2018 й., Қўштепа). 
Ушбу ширалар октябрь ойида зовур бўйларидаги бошқа бегона ўтлардан ҳам 
топилди (14.10.2018). 


77 
Агроценозларда ширалар зарарини камайтириш, уларга қарши кураш 
чораларини ишлаб чиқишда, аввало, индивидларнинг мавсум давомидаги 
миқдор зичлигини статистик таҳлил этиш муҳим амалий аҳамият касб этади 
[3]. Таҳлиллардан келиб чиқадики, Марказий Фарғона шароитида карам 
агроценозларида ширалар миқдор зичлиги экин экиш муддатлари ҳамда 
мавсумга монанд баҳорги-ёзги, ёзги-кузги ва кузги кўтарилиш муддатларини 
намоён этади. Индивидлар миқдор зичлигининг маданий агроценозларда 
кўпайиши математик таҳлиллар асосида таҳлил этилиб [2], уларнинг маданий 
экинзорлар ҳамда бегона ўтлардаги яшаш муддатлари аниқланди.
Таҳлиллардан маълум бўлдики, ширалар миқдорининг маданий 
агроценозлардаги мавсумий кўтарилиш оралиқларида, улар бегона ўтларда 
бир муддат ривожланиб туради. Яъни, бунда қишловдан чиқиш, ёзги экинлар 
алмашиниши оралиғи, қишловга кетиш ва қишлаш муддатлари фарқланади. 
Ўрганишлар карам ширасининг бегона ўтларда июннинг охири ва июль 
ойида ҳамда ноябрнинг иккинчи декадасидан бошлаб, то майнинг иккинчи 
ўн кунлигига қадар учрашлигини кўрсатди. Ширалар популяция динамикаси 
ва мавсумийлик ўртасидаги боғлиқлик регрессион таҳлил этилиб, тегишли 
формулалар [2] асосида эмперик натижа ва аппроксимацияланган парабола 
кўрсаткичлари яқинлиги учта ҳолатда ҳам ишончлик даражасида (P=0.05) 
эканлиги исботланди.
Тадқиқотлар маданий экинлар шираларига қарши курашда индивидлар 
сони, уларнинг мавсум давомида бегона ўтларга кўчиб ўтиб ривожланиши 
муддатларини ҳисобга олиш муҳим эканлигидан далолат беради. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish