Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги


ГЛИЦИРРИЗИН КИСЛОТАСИ АСОСИДАГИ ДОРИВОР



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

 
ГЛИЦИРРИЗИН КИСЛОТАСИ АСОСИДАГИ ДОРИВОР 
ПРЕПАРАТЛАР 
Ю.Т.Исаев-к.ф.н., доцент, И.Р.Асқаров-к.ф.д., профессор, PhD 
С.А.Рустамов, О.Расулова-магистрант 
Андижон давлат университети 
Аннотация.
Ушбу ишда таркибида тритерпен сапонинлар синфига 
кирувчи биологик фаол модда – глицирризин кислотаси тутувчи дори 
препаратлари ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: 
ширинмия, глицирризин кислотаси, доривор 
препаратлар. 
Аннотация.
В данной работе приведены краткие сведения о 
лекарственных препаратах, содержащих биологическое активное вещество 
-глицирризиновую кислоту, относящегося к тритерпеновым сапонинам.
Ключевые слова:
солодка, глицирризиновая кислота, лекарственные 
препараты.
Annotation.
 This work provides brief information on medicinal preparations 
containing a biological active substance - glycyrrhizic acid, related to triterpene 
saponins. 
Key words:
 licorice, glycyrrhizic acid, drugs. 
 
Хозирги пайтда табиий ўсимлик маҳсулотлари асосида олинадиган 
дори воситаларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Айниқса, коронавирус 
инфекциясини дунё бўйлаб тарқалиши ҳам бу соҳадаги илмий-амалий 
тадқиқотлар нақадар долзарб эканлигини кўрсатади. Бу жиҳатдан доривор 
ўсимликлардан олинадиган биологик фаол моддалар муҳим ўрин тутади. 
Дунё бўйича доривор ўсимликларнинг кўплаб турлари тарқалган бўлиб, 
уларнинг баъзиларини кимёвий таркиби ўрганилган ва тиббиётда ҳамда халқ 
табобатида қўлланилади. 
Ширинмия илдизи қадимдан балғам кўчирувчи, йўталга қарши, 
гепатопротектор, ошқозон-ичак яраларига қарши, капиллярларни мустаҳкам-
ловчи восита сифатида фойдаланилган. Илдиз асосида кўплаб фармацевтик 
маҳсулотлар ва препаратлар олинган. Ширинмия препаратлари юқори 
самарадорлиги билан бирга, кам заҳарлидир. 


273 
Ширинмия тритерпенлари фармацевтик препаратлар, озиқ-овқат 
қўшилмалари ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш нуқтаи назаридан энг 
мақбул сапонинлар ҳисобланади. Бу ўсимлик Марказий Осиё минтақасида, 
жумладан Ўзбекистонда кенг тарқалган. Ўзбекистонда ширинмия 3000 га 
яқин майдонда етиштирилади, шунингдек ёввойи ҳолда ҳам учрайди. 
Етиштирилаётган ширинмия илдизи хом-ашё шаклида асосан экспортга 
чиқарилади.
Дунёнинг бир мамлакатарида таркибида глицирризин кислотаси ва 
унинг аммонийли, натрийли тузлари бўлган дори препаратлари ишлаб 
чиқарилмоқда. Глицирризин кислотаси, глицин, аргинин, глюкозамин, С, В
5

В
6
, В
9
, В
12
витаминлари тутувчи ВИУСИД препарати ишлаб чиқилган. Ушбу 
препарат гепатита А, В, С вирусларига, ВИЧ вирусига, I ва II тип оддий 
герпес вирусларига қарши фаолликга эга. Препарат таркибига кирувчи 
компонентлар организмнинг иммунологик ҳимоясини оширади, организмни 
турли хил инфекциялар ва иммунитетни бузилишини келтириб чиқаруви 
патологик жараёнларга нисбатан чидамлилигини кучайтиради.
Таркибида глицирризин кислотаси бўлган, тиббиёт амалиётида жигар 
касалликларини 
даволашда 
кенг 
фойдаланиладиган 
препаратларга 
ФОСФОГЛИВ ҳам киради. Бу препаратнинг асосий таъсир қилувчи 
компонентлари эссенциал фосфолипидлар ва глицирризин кислотасининг 
тринатрийли тузи ҳисобланади.
Қозиғистонлик олимлар томоиндан таркибида камида 80 % ГК бўлган 
ширинмия илдизи препарати – 
биосластилин 
ишлаб чиқилган бўлиб, бу 
препарат асосида жигар касалликларини даволашда қўлланиладиган 
РУВИМИН дори воситаси ишлаб чиқилган.
Ширинмия илдизи препаратлари ичида энг кўп қўлланиладиган 
препарат ГЛИЦИРАМ (глицирризин кислотасининг моноаммонийли тузи, 
ГКМАТ) ҳисобланади. Глицирам тиббиётда аллергик дерматит, экзема ва 
бронхиал астма касалликларини даволашда қўлланилади. Хозирги пайтда 
Россия Федерациясида Глицирамнинг аналоги сифатида таркибида ГКМАТ 
бўлган РЕГЛИСАМ препарати ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Аёлларда кўп учрайдиган, папиллома вируси, оддий герпес вируси, 
Varicella Zoster
(темиратки касаллигини келтириб чиқаради) вируси 
келтириб чиқарадиган касалликларни даволашда қўлланиладиган ЭПИГЕН 
дори воситасининг асосини ҳам ГКМАТ ташкил қилади. Бундан ташқари 
Японияда ишлаб чиқариладиган МИНОФАГЕН НЕО препарати ҳам ГКМАТ 
асосида ишлаб чиқарилади.
Кейинги пайтда, доривор препаратларнинг эрувчанлигини ошириш, 
таъсир этиш дозаси, ножўя таъсири ва заҳарлилигини камайтириш мақсадида 


274 
табиий биологик фаол моддалар билан комплекслар яратишга катта эътибор 
қаратилмоқда. Бу соҳада глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли 
тузи билан олиб борилаётган тадқиқотлар натижалари-нинг кўрсатишича, 
олинган бирикмаларнинг фаоллиги дастлабки фармаконларга нисбатан 
сезиларли даражада ортади. 
Ўзбекистонда ширинмия илдизи экстрактидан кўкрак эликсири (
Elixir 
pectoralis
) ва ширинмия илдиз сиропи (
Glycyrrhiza sirupi
), глицирризин 
кислотаси препаратларидан фақат ГЛИЦИРАМ ишлаб чиқарилиши йўлга 
йўлга қўйилган. Бу препаратлар юқори нафас йўллари касалликларни 
профилактикасида ва даволашда қўлланилмоқда. Юқорида номлари 
келтирилган ГК препаратлари асосан чет мамлакатларидан келтирилади. 
Ўзбекистонда ширинмия заҳираси етарли эканлиги ҳисобга олинса, 
ширинмия хом-ашёсини чуқур қайта ишлаш ва ундан янги доривор 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш истиқболли ҳисобланади.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish