2 Ўзбекистон республикаси



Download 5,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/72
Sana03.07.2022
Hajmi5,09 Kb.
#733838
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72
Bog'liq
6.1.-Тасвирий-санъат-орг

 
Оддийдан 
мураккабга 
ўтиш 
принципига 
асосланиб 
қаламтасвирда ишлаш йўллари 
Алоҳида таъкидлаб ўтилиши керак нарса бу, қайси даврда бўлишидан 
қатъий назар тасвирий санъатнинг ривожланган энг йирик чўққиси, уни 
илмий асосланган, мукаммал ишлаб чиқилган методларида ҳамда назарий 
билимлар билан амалий фаолиятининг уйғунлашган даврида ўз аксини 
топган. 
Педагогика университетлари ва институтларида тасвирий санъат 
ўқитувчиларини тайѐрлашда қаламтасвир асосий фан . 
Қаламтасвирга оид назарий билимлар эса бўлажак ўқитувчи-рассом 
учун ниҳоятда зарур. Қаламтасвир чизиш қонун-қоидалари, ундаги иборалар, 
ҳар хил ашѐлар билан ишлаш технологияси, инсон ва ҳайвонларнинг пластик 
анатомияси, ѐруғ ва соялар, уларнинг буюм ва нарсалардаги кўринишлари : 
дарахт ва шох-шаббаларнинг тузилиш хусусиятлари кабиларни ўқитувчи 
мутахассис ўқувчига методик босқичлардан фойдаланган ҳолда тўғри 
тасвирлашни ўргатиши ва илмий жиҳатдан атрофлича тушунтира олиши 
керак. Кейинги вақтда тасвирий ва амалий санъатни ривожлантиришга 
ҳукуматимиз катта эътибор бермоқда. Унга эса қаламтасвир машғулотлари 
юксак даражада олиб борилгандагина эришиш мумкин. Буюк Микеланджело 
Буонаротти бундай деган эди: «Қаламтасвир –бошқача қилиб айтганда, 
чизғилар санъати, рангтасвир, ҳайкалторошлик, меъморчиликнинг энг юқори 
нуқтаси қаламтасвир барча фанларнинг илдизи ва манбаидир». Ушбу сўзлар 
беш юз йил олдин айтилганлигига қарамасдан ҳозир ҳам қимматини 
йўқотмаган ва ўз исботини топмоқда. 
Шунингдек, қанча вақтдан буѐн маълум тадқиқот бу-қаламтасвирнинг 
барча тасвирий санъат турларининг асоси ҳисобланади. Рассом тасвирий 
санъат турининг қайси бирида ижод қилишидан қатъий назар, қаламтасвирга 
асосланиб иш юритади. Рассом ўзининг кузатишлари, катта асарларнинг 
композициялари устидаги изланишларини аввал қалам билан дастлабки 
чизғиларни ифодалай олади. Санъат асарларини яратиш ишларида ушбу 
бажарилган чизғилар рассомга ѐрдамчи манба бўлиб хизмат қилиши маълум. 
Рассом қандай картина яратишга ҳаракат қилмасин, мазкур асарнинг 
яратилиши қалам билан ишлашдан бошланади. Шу ишларни бажарганидан 
сўнггина мақсад қилинган асарлар рангларга бурканиб, жозибаси ва 
жилвакорлиги билан томошабинларга эстетик роҳатланиш бахш этишга 
қодир бўла олади. Бундай жараѐнни бошқача қилиб айтганимизда, 


107 
қаламтасвирсиз ҳеч бир рассом – у етук, истеъдодли ва таниқли бўлиши ѐш 
тасвирий санъат оламига дастлабки қадам ранжида қилаѐтган ѐш рассом 
бўлиши мумкин – ўз асарларини охиригача ишлов берилган, олдига қўйган 
мақсадига мувофиқ этук ҳолга келтира олмайди. Шу билан бир қаторда, 
қаламтасвир бошқа санъат турлари орасида мустақил равишда тугалланган 
дастгоҳли санъат асар ҳам бўлиши мумкин. Бундай тасвирий санъат 
намоѐндалари буюк рассомлар тарафидан яратилган бўлиб, улар 
рангтасвирда ишланган қатор оламга машҳур бўлган ранг-ранг асарлар билан 
бир қаторда жаҳоннинг ҳар хил музейлари ва тасвирий санъат 
кўргазмаларидан жой олган, кўплари жуда машҳур бўлиб, манна неча асрлар, 
йиллар давомида санъат асарлари севувчилар, санъатшунослар, рассомлар, 
олимлар, тарихчилар ва бошқаларнинг диққат эътиборида бўлиб, кўпгина 
китоблар, алъбом, откриткалар кўринишида чоп этилган, улар ҳақида кўплаб 
мақолалар ѐзилган, илмий ишлар, изланишлар, тадқиқотлар, уларни 
ўрганиш, таҳлил қилиш системалари ишлаб чиқилган, филъмлар суратга 
олинган. Уларнинг орасида энг машҳурларидан, мисол учу, Леонардо да 
Винчи, Микеланджело, Рубенс, Л.Иванов, М.Врубель, Мадилъяни, В.Ван 
Гог, Пикассо, П.Соколов, А.Матисс ва бошқаларнинг дунѐга машҳур бўлиши 
уларнинг этук асарлар даражасида бажарилганлигидан дарак беради. 
Қаламтасвир машғулотларидаги асосий талабларидан – табиатдаги турли 
нарсаларни кўриб, уларни кузатиб, ҳар тарафлича тўғри тасвирлай олиш
борлиқни идрок этиш, шунингдек қўллар, онг ва сезги органларини 
фаоллаштиришда зарур омилдир. Айниқса, нарсанинг ўзига қараб расм 
чизиш машғулотларида қалам била ниш олиб бориш муҳим ролъ ўйнайди. 
Қоралама расмлар, эскизлар, чизмалар, ўлчамлар, таблицалар тузишда 
қаламтасвир асосларини яхши тушунган ва ўзлаштирган мутахассислар 
ўзларининг ижодий ва зарурий вазифаларини бажаришда катта ютуқларга эга 
бўлади. 
Тасвирий 
санъат 
соҳасидаги, 
хусусан 
ўқув 
қаламтасвирида 
қўлланиладиган қонунлар ва қоидалар табиат қонунларидан келиб чиқади. Бу 
қонунлар тасвирий санъатга этарли таъсир этиб, унинг ривожланишида катта 
аҳамиятга эга. Тасвирлаш қонунлари талабада қаламтасвир ишлаш билим ва 
малакаларни шакллантиради, ижодий қобилиятларини ўстиради ва уни 
бўлажак педагогик фаолиятга пухта тайѐрлайди. 
Нарсаларнинг ўзига қараб тасвирлаш машқлари асосий ҳисобланиб, у 
ўқувчилардан юқорида баѐн этилган қонун ва қоидалар асосида иш 
юритишни талаб қилади. Шу сабабли, талаба ўқишининг дастлабки 
босқичлариданоқ расм чизишнинг асосий қонунлари билан тўла қуролланган, 
ҳамда ўтмишда яшаб ижод қилган буюк рассомларнинг ижодини ва 
тасвирлаш техникаларни яхши ўрганиш керак.

Download 5,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish