2 Ўзбекистон республикаси


III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ



Download 5,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/72
Sana03.07.2022
Hajmi5,09 Kb.
#733838
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72
Bog'liq
6.1.-Тасвирий-санъат-орг

III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
 
1-мавзу: Тасвирий санъат фанларининг умумий ва хусусий 
тушунчалари. Тасвирий санъат фанларининг назарий асослари, ғоялари 
гипотезалари, қонуниятлари ва тамойиллари. 
Режа: 
1.
Олий 
таълим 
тизимини 
модернизациялашнинг 
устувор 
йўналишлари. 
1.1.
Тасвирий санъат фанларининг назарий асослари 
1.2.
Тасвирий санъат фанларининг тамойиллари 
 
1.1.
 
Олий 
педагогик 
таълимда 
тасвирий 
санъат 
фани 
ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини шакллантириш
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ҳар жабҳада
ижобий ўзгаришлар, юксалиш сари бораѐтгани қувонарли ҳол. Миллий
қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, ота-боболаримиз қолдирган 
бой тажриба ва илмий мероснинг қадрига этиш ва улардан ўз ҳаѐтимизда, 
фаолиятимизда унумли фойдаланиш, бугунги биз эришган ва эришаѐтган, 
ҳозирги вақтда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаѐтган бир қатор 
ҳайрли ишларни таъкидлаш кишида фахр туйғусини уйғотади. Дарҳақиқат, 
инсоннинг маънавияти ва маданиятини, миллий қадриятларни янада юқори 
босқичларга кўтармасдан туриб, янгича жамиятни, янгича ижтимоий-сиѐсий 
муносабатларни ва янги дунѐқарашни барпо этиш мумкин эмаслиги аѐн.
Тарихий, маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятларнинг кенг 
қатламларини қайта идрок этиш ғоялари, янгиланиш тамойиллари тасвирий 
санъат тизимида яққол намоѐн бўлмоқда. Шу жиҳатдан ҳам, ѐш авлодни 
ҳар томонлама камол топтиришда педагогика фани ўз олдига янги
вазифаларни қўйди. Зеро, бошқа соҳалар билан ҳамоҳанг тарзда илм ва 
санъат соҳаларида ҳам туб ўзгаришлар даври кечмоқда. 
Бу ўзгаришлар ѐш авлодда нафақат назарий билимларни эгаллаш, балки 
уларни амалиѐтда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш ва
такомиллаштиришни тақозо этади.
Республикамизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ѐшларнинг ўз 
ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўѐбга чиқариши, мамлакатимиз 
йигит-қизларини ХХI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама 
ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва 
имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадида: 


26 
- тайѐрланаѐтган мутахассисларга реал иқтисодиѐт тармоқлари ва 
соҳаларидаги мавжуд талабга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ўсиб 
келаѐтган ѐш авлодга таълиим ва тарбия бериш соҳасидаги моддий-техник 
базани янада мустаҳкамлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни 
таъминлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий 
адабиѐтларни такомиллаштириш; 
- таълим жараѐнига янги ахборот-коммуникация ва педогогик таълим 
технологияларини, электрон дарсликлар, мултимедия воситаларини кенг 
жорий этиш орқали соҳалардаги мавжуд талабга алоҳида эътибор қаратган 
ҳолда ўсиб келаѐтган ѐш авлодга таълим ва тарбия бериш соҳасидаги 
моддий-техника базани янада мустаҳкамлаш, ундан оқилана ва самарали 
фойдаланишни таъминлаш; 
- замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг 
форматли телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда Интернет тизимини 
янада ривожлантириш; 
- илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли ва қобилиятли ѐшларни 
илмий фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал 
салоҳиятини рўѐбга чиқариш учун шароит яратишга доир комплекс чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш режалаштирилди ва амалга оширилмоқда. 
Узлуксиз таълимнинг ягона тизимини вужудга келтириш соҳасида 
кейинги йилларда муҳим тадбирлар ишлаб чиқилди. Таълим бериш 
самарадорлигини ва ѐшларни мустақил ҳаѐтга тайѐрлашни тубдан 
яхшилашга янада чуқурроқ аҳамият берилла бошлади. Маълумки, ҳар бир 
фаннинг пайдо бўлиши ва тараққиѐт тарихи бўлгани каби чизма геометрия ва 
тасвирий санъат фанларининг ҳам пайдо бўлиш тарихи, таълим 
муассасаларида ўқитилиши ва илмий методик ҳамда илмий назарий 
йўналишлар бўйича тараққиѐт йўллари мавжуд.
Ўқитиш методикаси деганда таълим ва тарбияни мақсадга мувофиқ 
амалга оширишнинг энг самарали йўл ва услублар йиғиндиси тушунилади. 
Машғулотни методик жиҳатдан тўғри ташкил этиш эса ўқитувчининг ўз 
олдига қўйган мақсадига ҳам боғлиқ. Шу билан бирга қисқа ва оддий йўллар 
билан, оддийдан-мураккабга бориш принципида маълум кетма-кетликда 
эришиш казарда тутилади. Бошқачароқ қилиб айтганда, ўқитиш методикаси 
танланганда ўқувчилар кўзда тутилган ўқув материалини пухта 
ўзлаштирадилар ва уларда ўзлаштириш даражаси бир қадар юқорироқ 
бўлади. 
Методика сўзининг ўзи икки хил бўлади: улар умумий ва хусусий 
методика ҳисобланади. 


27 
Ўқитувчилар фаолиятида «услуб» деган сўз ҳам ишлатилади. “Ўқитиш 
услуби» деб биз ўқитиш методларининг айрим қирраларини тушунамиз. 
«Ўқитиш услубларидан» ўқитиш методи ташкил топади. 
Масалан, «намойиш этиш» методи асосида ўқитувчи машғулот 
ўтказганда, у екранга катта санъат асарининг тасвирини техника воситаси 
орқали туширади. Бу жараѐнда ўқитувчи суратдаги бирон шаклни йирик 
қилиб кўрсатиши усул ҳисобланади. Шу ўринда экрандаги сурат тасвири 
юзасидан савол-жавоб ўтказилишда ҳам бу юқоридаги усулнинг давоми 
ҳисобланади. 
Ўқитувчи ўқитиш методларига асосланиб иш юритганда у 
рангшунослик, перспектива, ѐруғ-соя, композиция қонунлари ва уларнинг 
хусусиятларидан келиб чиқади. Шуни ҳисобга олиш лозимки, тасвирий 
санъатнинг у ѐки бу турининг назарий асосларини ўргатганда ва тасвирий 
санъатнинг у ѐки бу фаолият турини ўқитганда ўқитувчи бир хил 
методлардан фойдаланиши мумкин эмас. 
Ўқитиш методикасининг тарихи жуда узоқларга яъни кишилар қачон 
бир-бирларига расм чизишни ўргата бошлаган пайтларига бориб тақалади.
Кишилик жамиятининг тараққиѐти даврида такомиллашиб борган, давр 
ўтиши билан ўқитувчилар, олимлар унинг янгидан-янги қирраларини 
очганлар ва у мутахассислар орасида тарқалган. 
Шуни ҳам қайд қилиш лозимки, шаклланган ҳар бир метод шаклан бир 
хил бўлса-да, уни бир ўқитувчи, иккинчи ўқитувчидан ўрганиб, 
шундайлигича қўллайвермайди. Уни ҳар бир ўқитувчи ўз мактабидаги 
моддий-техникавий шарт-шароитлар, болаларнинг билим ва малакаларининг 
савияси, дарс мавзуси унинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа шу кабиларни 
ҳисобга олиши лозим. Шунга кўра бошқа ўқигунчи қўллаѐтган ва яхши 
самара бераѐтган бир метод бошқа ўқитувчи фаолиятида яхши натижа 
бермаслиги ҳам мумкин. 

Download 5,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish