I.9.Полиэтиленларни қўлланилиши
Хозирги вақтда амалда хўжалигининг хеч бир сохаси йўқки, у ерда
полиолефинлар ишлатилмаган бўлса.
Ишлаб чиқариш хажми бўйича юқори босим полиэтилени биринчи
ўринда туради. Полиэтиленни юқори диэлектрик хоссалари сув буғларини
кам ўтказувчанлик, уни турли алоқа воситаларида (теелфон, телеграф)
ишлатилувчи,
сигнал
қурилмаларда,
диспетчерлик
телебошқариш
системаларида, юқори частотали установкаларда, юқори кучланиш
техникасида , сувда ишлайдиган двигатель ўтказгич симларини ўрашда
хамда, сув ости кабелларини изоляция қилишда кенг қўлланилади.
21
Полиэтилен билан изоляция қилинган кабель каучукли изоляцияга
нисбатан афзалликларга эга. У енгилроқ, кўпроқ эгилувчан, каттароқ тешиб
ўтиш кучланишига эга.
Хамма мавжуд пластмасса типларидан кўра полиэтилен қувурлар
тайѐрлашда энг кўп қўлланилади. Полиэтилен қувурлари енгил, коррозияга
чидамли, суюқлик харакатига кичкина қаршилик, монтаж қилишни
соддалиги, эгилувчан, совуққа чидамли, пайвандлашни осонлиги каби
хусусиятларга эга.
Полиэтилен қувурлар ўз кимѐвий чидамликлари ва эластикликлари
туфайли сувни, туз ва ишқор, кислоталарни транспортировка қилишда ички
ва ташқи сув ўтказиш тармоғини барпо этишда, сут, шарбатларини узатишда,
ирригацион системаларида ва сунъий ѐмғир ѐғдириш қурилмаларида
қўлланилади. Юқори босим полиэтиленли қувурлар 60
0
С хароратда, қуйи
босимдагиси эса 100
0
С гача ишлаши мумкин. Бундай қувурлар қуйи
хароратларда (-60
0
С гача) ва сув музлаганда хам бузилиб кетмайди; улар
дайди электр токлари орқали бўладиган тупроқ коррозиясига таъсири йўқ.
Юқори босим полиэтиленини кўпроқ қисми бошқа плѐнкалар
(целлофанли, поливинилхлоридли) билан конкрент бўлиб қадақловчи
материалсифатида камроқ қисми эса, сумкалар қоплар тайѐрлашда,
қутиларни юзини қоплашда ишлатилади. Плѐнкада тайѐрланган қоплар
турли машина механик деталларин коррозиядан асраш мақсадларида
қадоқлаш учун яроқлидир. Сув буғларига нисбатан кичик ўтказувчанлик,
аммо кислородга нисбатан эса юқори ўтказувчанлик, эгилувчанлик, таксик
эмаслик, хидининг йўқлиги музлаган гўшт ва товуқларни қадоқлашда юқори
босим полиэтиленини қўлланилишига асосий факторлардан. Полиэтилен
плѐнка 30 км гача кўтариладиган аэростатларни ва тамосферани юқори
қаватларида метеорологик ва бошқа изланишлар олиб боришда
ишлатьиладиган баллонларни тайѐрлашда қўлланилади. Магиситрал нефт ва
газ қувурларини коррозиядан химоя қилишда катта иқтисодий самара беради.
Қишлоқ хўжалигида шаффоф ва қора полиэтилен плѐнкалаи
қўлланила бошлади. Шаффоф плѐнкалар иссиқхона ва буғхоналарда ойнани
алмаштиришда қўлланилади. Қора плѐнка сабзавотлар етиштиришда
иссиқликни ушлаб қолиш мақсадида экин юзини қоплаш учун хизмат
қилади, шу каби силос тайѐрланадиган чуқурликларни , сув хавзалари ва
каналларни деворларини қоплашда ишлатилади.
Полиэтилен плѐнкаси хосилни , қишлоқ хўжалик машиналарини
сақлашда жойларни деворини, томини ѐпувчи мтериал сифатида тобора
кўпроқ қўлланилаяпти.
Полиэтилен плѐнка қурилишда импорт фундамент асосини қотиш
пайтида бетон ва намдан химоя қилишда ишлатилади.
Полиэтилен ва полипропиленлар фильтрлайдиган тўқималар, мебель
ғилофлари, арқонлар брезентлар, балиқ тутадиган тўрлар тайѐрлашга яроқли
толаларга қайта ишланиши мумкин.
22
Полиолефин асосидаги толалар сувни ют майди, демак улар
хўлланганда мустахкамлиги ўзгармайди. Улар ишқорлар, кислоталар (бундан
нитрат кислота мустасно) таъсирига чидамли.
Do'stlaringiz bilan baham: |