Муаммолари республика илмий-амалий конференцияси материаллари



Download 41,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/438
Sana02.07.2022
Hajmi41,23 Mb.
#733202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   438
Bog'liq
Ганиев Парпиев тўплам 1 ҚИСМ 25 05 2022

Масъул муҳаррир:
к.ф.д. Х.Т.Шарипов 
Таҳририят ҳайъати: 
к.ф.д. Х.Х.Тураев, к.ф.д. Э.А.Абдурахмонов, к.ф.д. А.К.Абдушукуров, к.ф.д. Ш.А. Кадирова, 
к.ф.д. З.А.Сманова, к.ф.н. Н.Т.Туробов, к.ф.д. Р.В.Алиқулов, к.ф.д., Ш.А.Касимов, к.ф.н. 
Г.Ж.Муқимова
 
Мазкур тўпламга киритилган материалларнинг мазмуни, ундаги статистик 
маълумотлар ва меъёрий ҳужжатлар санасининг тўғрилигига ҳамда танқидий фикр-
мулоҳазаларга муаллифларнинг ўзлари масъулдир. 
© Термиз давлат университети, 2022 й. 






Нусрат Агзамович Парпиев
(1931-2021)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Академиги, 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, 
Халқаро олий мактаб академиси академиги, кимё фанлари 
доктори, профессор 



Академик A.F.Fаниевнинг 
илмий, педагогик ва жамоатчилик фаолияти ҳақида қисқача 
М А Ъ Л У М О Т 
2022 йилнинг апрел ойида Республикамиз илмий жамоатчилиги Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар Академияси Академиги, А.Р. Беруний номидаги Давлат 
мукофоти лауреати, кимё фанлари доктори, профессор Ғаниев Абдуали 
Fаниевич таваллудининг 91 йиллигини кенг нишонладилар. 
А.Ғ.Ғаниев 1931 йил 31 декабрда Тошкент вилояти Қибрай туманининг 
Яланғоч қишлоғида ишчи оиласида туғилган. У ёшлигидан билимга чанқоқ, 
таълим олишга бўлган эҳтиёжи ва қизиқиши билан ўз тенгқурлари орасида 
ажралиб турар, бу хусусиятлар эса уни илмнинг сирли ва машаққатли 
чўққиларини эгаллашга чорлар, тинимсиз изланишга ундар эди. 
1946 йилда ўрта мактабни тугатгач, А.Ғ.Ғаниев Тошкент Фармацевтика 
техникумига ўқишга киради. 1948 йил ушбу техникумни аъло баҳоларга тугатиб, 
у Ўрта Осиё Университетининг кимё факультетига ўқишга киради. 
Университетни имтиёзли диплом билан тугатгач, А.Ғ.Ғаниев 1953 йили М.В. 
Ломоносов номидаги Москва Давлат университетига аспирантурага ўқишга 
киради. У дунёга машҳур кимёгар олим, академик. 4 марта Давлат мукофоти 
лауреати И.И.Черняев раҳбарлигида илмий изланишлар олиб боради. Маълумки, 
И.И.Черняев машҳур рус кимёгари Л.А.Чугаевнинг шогирди бўлиб, 
координацион бирикмалар кимёси А.Вернер, Л.А.Чугаев ва И.И.Черняевлар 
номи билан бевосита боғлиқ. 1926 йилда И.И.Черняев транс-таъсир 
қонуниятларини яратган бўлиб, у назарий ва амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга 
эга бўлди. Шунингдек, И.И.Черняев 1938 йилда биринчи марта платина 
металининг саноатдаги аффинаж, 1941 йилда эса спектрал методи ёрдамида тоза 
платина олиш методларини яратган эди. 1957 йилда А.Ғ.Ғаниев Москва Давлат 
университетида кимё фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун 
диссертация ишини ҳимоя қилади. 
А.Ғ.Ғаниев 1963 йилдан бошлаб, Ўз Р ФА ядро физикаси институтида 
фаолият кўрсатиб, нодир ва ноёб металларнинг координацион бирикмалари 
кимёси, анализи ва технологияси соҳасида илмий-тадқиқот ишлари олиб боради 
ва бевосита унинг ташаббуси билан 1963 йилда нодир ва ноёб металлар 
лабораторияси ташкил этилади. Академик А.Ғ.Ғаниев ушбу лабораторияга 1963 
йилдан то умрининг охиригача раҳбарлик қилди. 
А.Ғ.Ғаниев платиноидлар, олтин ва кумуш металлари кимёси, анализи ва 
технологияси бўйича йирик илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилди. Мазкур 
илмий йўналиш нодир ва ноёб металларни аниқлашнинг энг сезгир методларини 
яратиш, янги координацион бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг физик - 
кимёвий хоссаларини ўрганиш, жуда кам миқдордаги нодир металларни бир - 
биридан ажратишнинг энг замонавий методларини яратишга бағишланган эди. 
У 1974 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) 
ихтисослашган кенгашида докторлик диссертациясини ёқлаган бўлиб, 
активацион таҳлил фани соҳасида йирик олим эди. А.Ғ.Ғаниев нодир металлар 
кимёси, радиокимёси, аналитик кимёси, уларнинг табиатда тарқалиш 



қонуниятларини ва технологик жараёндаги хусусиятларини ўрганиш масалалари 
устида назарий ва амалий ишлар олиб борди, натижада бир нечта муҳим ва 
фанда алоҳида ўрин оладиган назарий мулоҳазалар, амалий таклифлар яратилган 
эди. Академик А.Ғ.Ғаниевнинг бу кашфиётларининг кўпчилиги нафақат фанда, 
балки Республикамиз халқ хўжалигининг муҳим тармоқларида ўз ўрнини топган. 
Яратилган методлари Маржонбулоқ олтинни бойитиш комбинати, Олмалиқ ва 
Навоий тоғ-металлургия комбинатларида тадбиқ этилиб, биргина 1994 йилнинг 
ўзида ташландиқ эритмалардан 10 кг олтин ва 8 кг кумуш олинган эди. 
Шунингдек, А.Ғ.Ғаниев илмий-тадқиқот ишлари натижалари Ўзбекистон 
ўтга чидамли металлар комбинатида ташландиқ эритмалардан осмийни ажратиб 
олишда ҳам жуда катта иқтисодий натижаларга эришган эди. Академик 
А.Ғ.Ғаниевнинг хизматлари Республикамиз ҳукумати томонидан муносиб 
тақдирланиб, 1983 йилда унга А.Р.Беруний номидаги Республика Давлат 
мукофоти билан тақдирланган эди. У Америка Қўшма штатлари, Россия, Чехия, 
Япония ва Германия каби давлатларнинг нуфузли илмий анжуманларида ўз 
маърузалари билан фаол иштирок этди, Мустақил Республикамиз шон-
шухратини ва унинг фанини ўзга юртларда тарғибот қилди, шогирдларининг 
жаҳоннинг илмий марказлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари 
бажариши ва олинган натижаларни ҳамкорликда муҳокама қилиши учун кенг 
имкониятлар яратиб берди. 
Академик А.Ғ.Ғаниев Республикамизда биринчи бўлиб платина металлари 
кимёси ва анализи илмий мактабини яратди, айни пайтда унинг шогирдлари 
нодир металлар кимёси, анализи ва технологиясига бағишланган кенг кўламдаги 
илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. 
А.Ғ.Ғаниев 1984 йилда “Радиокимё” ихтисослиги бўйича Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар Академиясининг муҳбир аъзоси, 1995 йилда эса 
“Активацион таҳлил” ихтисослиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ФА нинг 
хақиқий аъзоси этиб сайланди. Академик А.Ғ.Ғаниевнинг бевосита раҳбарлигида 
10 нафар фан доктори ва 28 нафар фан номзодлари тайёрланди. 
Унинг илмий-тадқиқот ишлари натижалари 250 дан ортиқ илмий мақолалар, 5 
та монография, 32 та муаллифлик гувоҳномаси ва 4 та Ўз Р патентида ўз ифодасини 
топган. А.Ғ.Ғаниев О.С.Содиқов, Ш.Т.Толипов, С.Ю.Юнусов, М.Н.Набиев, 
В.Қ.Қобулов каби академик-устозларига доимо ҳурмат ва эҳтиромда, 
П.Қ.Ҳабибуллаев, Н.А.Парпиев, Ю.Т.Тошпўлатов, М.А.Асқаров, З.С.Салимов, 
Р.Б.Бекжонов ва Б.С.Йўлдошев каби академик-дўстлари билан доимо елкадош эди. 
У Мустақил давлатлар хамдўстлиги кимёгарлари ўртасида катта обрўга эга бўлган, 
ажойиб устоз ва дўст эди. Уни дўстлари ва шогирдлари жуда оддий, камтарин ва 
камсуқум олим сифатида доим ҳурмат ва эҳтиром билан эслашадилар. 
Айни пайтда, А.Ғ.Ғаниевнинг шогирдлари устоз анъаналарига содиқ ҳолда, 
Республикамизда олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналиш-
ларидан бири бўлган нодир металлар кимёси, аналитикаси ва технологиясига 
бағишланган илмий-тадқиқот ишларини изчиллик билан олиб бормоқдалар. 

Download 41,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   438




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish