68
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
ва сирларини кўрсатиб, матога қўйилган
ҳар бир ранг жилоланиб туриши, айниқса,
нимрангларнинг бир-бирига мослашиб,
яхлит уйғунликни ташкил этиши, асар
композициясига кўмаклашар эди.
Ўқув амалиётидан қайтгандан сунг
кўргазма ташкил килиб, устозимиз ишлаган
этюдларимизни камчилик ва ютукларини
бирма бир тушунтириб айтар эдилар.
Устоз очиқ ҳавода, пленэрда ижод
қилишни ҳуш кўрарди, у ҳар доим бир
гапни таъкидлаш орқали ўзининг ижодий
принципи, мақоми нимадан иборатлигини
билдирарди “Она табиатнинг ҳаттоки бир
бўлаги ҳам минг бир хил шакллару, беҳисоб
рангларни яратувчи буюк манбадир” дер эди.
Ангрен, Бўстонлиқ, Ғазалкент, Оқтош
Тян-Шань, Шоҳимардон, ёки Чотқол
тоғларининг рангли жилваларини, ўзбек
боғларининг авж олган баҳорги ва кузги
этюд ва композиция картиналарга тугаллик
бахш этиши, устоз рассомнинг чинакам
улкан маҳоратидан далолат беради.
(“Лаш Керак”. Ангрен Водийсида)
(1977)“Олтин куз” (1977) (“Теракзор”) (1978)
(“Куз”.(Оқ от) х.тем. 1978) (“Ўрик гулламоқда”)
(1987), (“Иссик кўл”) (1981), (“Тоғда баҳор”)
(1982),”” (“Шоҳи Тоғда бодом гуллаганда)”
(1987), “Куз” (1980), “Водийда бахор” (1990),(
“Чаткал Ойгаинг дарёси.”) (1991) каби
қатор манзаралари Чингиз Ахмаров сўзи
билан айтганда, булар рассомнинг гўзал
қўшиқларидир.
Рассом уларда тутқич бермас
лаҳзалару узоқ давом этмайдиган табиат
ва борлиқ ранглари, гиёҳлар, оқар сувлар,
гуллардаги ўзгаришларни, манзаралардаги
нозик шаклларнинг жонли занжирини ифода
этишга муваффақ бўлади. Манзарачи рассом
сифатида Неъмат Қўзибоевнинг маҳорати
фақат шундагина эмас, (гарчи шунинг ўзи
рассомнинг маҳорати юксаклигидан далолат),
у кўз илғамас деталларни, иккинчи даражали
туюлган мураккаб ҳолатдаги предметларни
заргарлик билан асар заминига олиб киради,
уларни ўзаро мустаҳкам боғлайди. Бундай
майда тафсилотлилик, икир-чикир чизгилар
меҳру-муҳаббат билан ишланганлиги боис,
улар асосий предметлар каби қабул қилинади.
Қўзибоев манзараларини бир кўрган
томошабин кўп ўтмай унинг нозик
рангларини соғина бошлайди. Бундай жозиба
ва сеҳрни ҳамма рассом ҳам ўз асарида бера
олмайди.
Неъмат Қўзибоев – Ўзбекистон тасвирий
санъатининг XX аср олтин хазинасига
ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ажойиб
рангтасвирчи, устоз рассомлардан бири
эди. У ўз даврида улкан маҳорат чўққисига
кўтарилиб, тасвирий санъатимизда янги
саҳифалар очди, реалистик мактабнинг янги
қирраларини намоён қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: