МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў 111 жараёнининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилди. Ушбу қонунга мувофиқ,
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сонини 120 тадан
150 тага оширилди. Бунда 135 та ўринни сиёсий партиялардан кўппартиявийлик асо-
сида бир мандатли округларда сайланадиган депутатлар эгаллайди. Ўзбекистон Эко-
логик ҳаракатидан эса Қонунчилик палатасининг ўн беш депутати мазкур ҳаракатнинг
олий органи (Конференцияси) томонидан Марказий сайлов комиссияси белгилайди-
ган муддатларда сайланадиган бўлди. Шунингдек, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида
юз бераётган реал жараёнларда сиёсий партияларнинг роли кучайиб бораётганлиги
инобатга олиниб, сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан депутатликка номзод-
лар кўрсатиш институтини бекор қилинди. Шунингдек, депутатликка номзодларнинг
ишончли вакиллари сони 5 нафардан 10 нафарга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-128 моддаларида унга
ўзгартиришлар қилиш тартиби мустаҳкамлаб қуйилган. Ўзбекистон Республикаси-
нинг Конституциясига ўзгартиришлар тегишлича Олий Мажлиснинг Қонунчилик
Палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонинг камида учдан бир қисмидан
иборат кўпчилик томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикаси
референдуми билан киргизилади.
Овоз бериш куни сайловчиларга бузиб қуйилган сайлов бюллетенини янгиси
билан алмаштириб олиш ҳуқуқи кафолатланади. Сайлов куни ўз турар жойида булиш
имконига эга бўлмаган сайловчилар олдинроқ овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар. Сало-
матлигининг ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмай-
диган сайловчилар участка сайлов комиссиясига тегишли илтимос билан мурожаат
этиш ҳуқуқига эга, бу дегани комиссия овоз беришни ана шу сайловчилар турар
жойда ташкил этиши шартлигини билдиради. [Абдуллаева, Юлдашева 6].
Хулоса қилиб айтганда, сайлов жараёни демократик тамойиллар таъминлан-
ган ҳолда олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда демократик принцип ва нормаларга
амал қилинганлигини кўрамиз. Депутатликка номзоди қуйилган номзодларга ҳам
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди қуйилган номзодлар учун
ҳам тенг шароит ва имкониятлар яратилдию Сайловлар очиқ ва ошкоралик билан
ўтказилди.
Адабиётлар:
1. Абдуллаева Я. Юлдашева Ш. Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика Институти.
«Сайлов жараёнида демократик тамойилларнинг устуворлиги ҳақида» «Илим ҳәм жамийет»
журнали №2. 2015 жыл
2.Исмоилов.Н. «Сайлов тизимини эркинлаштириш ва демократиялаштиришнинг янги
босқичи». «Фуқаролик жамияти-Гражданское общество». №3 (19) 2009 йил.
3. Каримов И.А. «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Маж-
лиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза». 2010 йил 12 ноябрь.
–Т.: «Ўзбекистон», 2010.
РЕзЮМЕ
Мазкур мақолада сайлов жараёнидаги демократик тамойиллар ва унинг устуворлиги
ҳақида сўз юритилади. Сайловлар кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик
ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси ҳисобланади.
РЕзЮМЕ
Статья посвящается описанию демократических принципов верховенства избирательного
процесса. Выборы являются непременным атрибутом сильного гражданского общества, осно-
ванного на демократических правах.
SUMMARY
The article deals with the desceription of democratic principles of the electoral process. Elections
are an essential attribute of a strong sivil society based on democratic legal rights.