Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


II- БОБ. IX-XII АСРЛАРДА ШАРҚДА ИЛМ-ФАН ВА УНИНГ МИЛЛИЙ



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#72742
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
sharq mutafakkirlarining ilm-fan taraqqiyotiga qoshgan xissasi va ularning millij manaviyatimiz rivozhidagi orni

II-
БОБ. IX-XII АСРЛАРДА ШАРҚДА ИЛМ-ФАН ВА УНИНГ МИЛЛИЙ
МАЪНАВИЯТИМИЗ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ 
2.1. IX-XII 
асрларда Шарқда илм-фан : Хоразм Маъмун академияси ... 
46-
бет 
2.2. Шарқ мутафаккирлари асарларида ижтимоий–сиёсий, диний таълимотларнинг 
маънавий, тарбиявий аҳамияти .............................. 
58-
бет 
2.3. Ёшлар миллий маънавиятни шакллантиришда тарихий онг ва хотиранинг ўрни.
.......................................................................................................... 68-
бет 
Хулоса .............................................................................................. 75-бет 
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 
............................................. 78-
бет 
 
 
 
 
 
 
 



КИРИШ 
Мавзунинг долзарблиги. ХХ аср иккинчи ярмига келиб инсоният илм-фан 
соҳасида улкан ютуқларни қўлга кирита бошлади. Бундай ютуқлардан бири фазога 
космик кеманинг учирилганлиги бўлди. Фан-техника шу даражада ривожландики, ХХI 
асрга келиб эса инсоният ахборот омили ва ахборот тарқатишда мисли кўрилмаган 
натижаларга эришиб келмоқда. Глобал ахборот тармоғи деб ҳисобланаётган Интернет 
ўргимчак тўри сингари бутун дунё давлатларини қамраб олди. Бугун бирон бир мамлакат 
ёки инсон йўқки Интернетни эшитмаган, ундан ихоталанган ёки бир бора унга мурожаат 
қилмаган.
Дарҳақиқат, ҳар қандай тараққиётнинг асосида ана шу тараққиётнинг ривожланиши 
учун маълум бир илм омил бўлиб хизмат қилади. Жумладан, жаҳон илм-фан 
тараққиётининг асосида ҳам қадимги Грек мактаби ва антик давр алломаларининг илмий 
ижодлари билан бир қаторда, Ўрта аср Шарқ уйғониш даври мутафаккирларининг 
изланишлари ва уларнинг қолдирган бой илмий мероси ётади. Бироқ Собиқ мустабит 
тузуми даврида Иттифиқ таркибига кирувчи мамлакатларга мутеларча паст назарда қараб 
келинганлиги, уларнинг тарихи сохталаштирилганлиги, шунингдек, илм-фаннинг 
айниқса, миллий маънавий ривожланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. 
Ижтимоий гуманитар фанларнинг ўқитилишида Совет ҳукуматининг манфаатидан 
келиб чиққан ҳолда дарслар ташкил этилиб, ўқитиб келинган. Бу эса халқимизнинг қарйиб 
уч минг йиллик давлатчилик тарихини ўрганишга, улар қолдирган бой миллий қадрият ва 
урф-одатларни, илм-фанда қўлга киритилган ютуқларни ўрганишга имкон бермади. 
Ўзбекистон Республикаси Презденти Ислом Каримов илм-фан тараққиётига эътиборни 
қаратар экан, мамлакатимиз ҳали мустақилликни қўлга киритмаган давр 1989 йил 28 
ноябрда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясида бўлиб ўтган учрашувда сўзлаган нутқида 
илм-фан ривожига айниқса, гуманитар фанларни илғор марраларга олиб чиқишга 
эътиборни қаратган. Президентимиз ўз нутқида шундай дейди: “... биз тарихий халқ 
анъаналари, урф-одатлари ва маросимлар асосида одамлар онгини шакллантириш 
омилларини кучайтиришимиз зарур. Яширишга ҳожат йўқ, биз шубҳали шиорларга 
берилиб, маънавий маданиятимизни озиқлантириб турган илдизларни қирқиб ташлашга 
ўнлаб йилларни сарфладик. Ҳозир бунинг оқибатларини сезиб турибмиз. Маданият 
манбаларига қайтиш ғоят қийин кечмоқда, одамларнинг бу жараёнга муносабати ўткир 
бўлмоқда. 
Республикада турли миллатга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда 
кўзга 
ташланаётган 
муайян 
кескинлик 
сабаби, 
бизнингча, 
миллатлараро 



муносабатларнинг маънавий-ахлоқий таъминланиш даражаси етарли даражада юқори 
эмаслигидадир...”
1
Бундан кўринадики, қарйиб 130 йил давом этган мустамлакачилик истибдоди 
даврида Республикамизнинг бой қадрияти, тарихий маънавиятини йўқ қилишга уриниб 
келинди. Бу эса ўз навбатида жаҳон илм-фан ривожига улкан хисса қўшган Ўрта аср Шарқ 
уйғониш даври мутафаккирларининг бой илмий меросидан халқимиз эмас, аксинча бошқа 
халқлар фойдаланишига замин бўлди. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ 
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва 
адолатли фуқаролик жамияти қуришга эътиборни қаратди. Ўз навбатида бу борада кўплаб 
ислоҳотлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларни амалга оширишда 
аввало миллий урф-одатларга, маънавий қадриятларга ва бой давлатчилик тарихимизга, 
айниқса жаҳон тан олган мутафаккирлармиз илмий меросига таянган ҳолда иш олиб 
борилди. 
Бугун ёшларни оммавий маданиятнинг инсон онгини чалғитувчи халқимиз 
менталитетига мутлақо ёт бўлган ғоя ва мафкуралар таъсирига тушиб қолишлигидан 
сақлашда, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда, юксак маънавиятли баркамол 
авлодни шакллантиришда Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг маънавий-ахлоқий, илмий-
фалсафий меросларини кўпроқ ўрганишимиз зарур. 
Умуман олганда мавзунинг долзарблиги шундаки, ёт ғоя ва мафкураларнинг миллий 
маънавиятга таъсирини олдини олишда, миллий маънавиятимизнинг янада 
ривожлантиришда Шарқ мутаффаккирларининг илмий меросини ўрганиш орқали миллий 
маънавиятимизни ўрганишдаги муаммоларни ўрганишни, уларнинг ечимини топишниб 
кучли жамият қуришга доир хулосалар, таклифлар ва тафсилотларни шакиллантиришда 
энг мухим ҳеч кимдан кам бўлмаган зуко ақлан етук жисмонан бақувват авлодни 
ривожлантиришда долзарб вазифа сифатида белгилаб бердию Б у борада Президантимиз 
И. Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч”
2
асарида ҳам баркамол шахс 
тарбиясида маънавиятнинг бой тарихий мероснинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилган. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish