Сурхондарё вилоят халқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#72503
  1   2
Bog'liq
Информатика taklif 2019 охирги сканер




 Сурхондарё вилоят халқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш ҳудудий маркази “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” 
кафедраси ва “Информатика” гуруҳи тингловчилари томонидан 5-11-синфлар 
учун амалдаги ва лойиҳалаштирилаётган “Информатика ва ахборот 
технологиялари” фанидан ўқитиладиган дарслик боблари бўйича берилган
ХУЛОСАЛАР ВА Т А К Л И Ф Л А Р
Ҳозирги кунда барча соҳаларда ўзгаришлар ва янгиланишлар 
бўлаётганлиги бир даврда таълим соҳасида ҳам жадал ривожлантиришга 
қаратилган ислоҳатлар олиб борилмоқда.
Шу билан бир қаторда таълим самарадорлигини ошириш бугунги 
куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Таълим сифат ва 
самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири унинг аниқ 
йўналишини ишлаб чиқилишидир. Энг юқори ва самарали усулларни 
танлай билиш, таълим йўналиши бўйича ривожланган мамлакатларнинг 
давлат таълим стандартларини ўрганиш ва таҳлил қилган ҳолда миллий ва 
ўзига хос бўлган таълим йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат. Галдаги 
вазифа эса ушбу ишлаб чиқарилиши керак бўлган давлат таълим 
стандартларини бевосита амалиётга қўллайдиган фан мутахассисларининг 
таклиф мулоҳазаларини ўрганиш ҳамда шу асосида ўқув-режа ва дастур, 
дарлик, ҳамда ўқув қўлланмалари ишлаб чиқишни йўлга қўйишдан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги 
“Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш
уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга 
кўтариш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон қарори, Ўзбекистон 
Республикаси Президент Ш.Мирзиёев ҳузуридаги 2018 йил 2 ноябрь куни 
ўтказилган йиғилиш баённомасидаги белгиланган вазифалар асосида
Республика таълим марказининг 2018 йил 19 декабрдаги 01/11-01/12-2215-
сонли “Умумий ўрта таълимнинг умутаълим фанлари бўйича ўқувчиларда 
компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган давлат таълим 
стандарти ва ўқув дастурларини такомиллаштириш лойиҳаларини ишлаб 
чиқиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳа асосида ишчи гуруҳ томонидан ишлаб 
чиқилган лойиҳа берилган намунавий бобларни кафедра АКТ фани
мутахассислари ва режа асосида малака ошириш учун январь ойида 
туманлардан жалб этилган “Информатика ва ахборот технологиялари” 
фани ўқитувчилари ўрганиб чиқиб қуйидагича хулоса ва таклифлар 
келтириб ўтилди:
- ахборот маданияти бўйича билимларни 5-11-синфларда 2-3-соатдан 
ҳар бир синфларда ўқитиши; 
- 5-7 - синфларда ўқитиладиган бобларда алгоритмга оид дастлабки 
тушунчалар берилиб борилиши; (Масалан, Painda расм чизиш кетма-
кетлиги, Wordda матн ёзиш кетма-кетлиги ва ҳ.к.) 


- 8-11- синфларда дастур тузишга мўлжалланган амалий дастурларни 
соддадан мураккабига қараб ҳамда мантиқий узвий давомийлигига эътибор 
қаратилиши; (C++ дастурлаш тили ва мобил иловаларни яратишда Java 
script даструлаш тилларига 
кўпроқ соатлар ажратилса) 
- тавсия этиладиган
бобларда бериладиган амалий дастурларни 
ўргатиш билан бир қаторда жамиятнинг турли соҳаларида қўлланилиши 
бўйича кейингинги синфларда узвий давом эттирилиши мақсадга мувофиқ 
бўларди; (Масалан, Word матн муҳарририни кейинги синфлар “Давлат иш 
ҳужжатларини тайёрлаш”, график дастурларни “Объект, иншоат қурилиши 
чизмалари тайёрлаш”, Дастурлашда – “Киччик ўйинларни яратиш” ва ҳ.к)
- информатика ва ахборот технологиялари фанини негизи бу мантиқ, 
саноқ системаси, дастурлар кетма-кетлиги эканлигини ҳисобга олиш(50 
фоиз) ва ахборот технологиялари қўшилгани боис қурилмалар, иш 
жараёнларига тадбиқ этиладиган амалий дастурларни қамраб олиш керак. 
(50 фоиз) 
Шу билан бирга лойиҳада берилган баъзи бобларнинг синфларда 
ўқитилишида соатини кўпайтириш ва қисқартириш ҳамда ўрнини 
алмаштиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Жумладан:
4-бобдаги “Skretch дастури ёрдамида амалий машғулот” 5-синф учун 
мураккаблик қилади. (5-синфда математика дарслигида геометрик шакллар 
ўтилмаган) бу синфда компьютер ва унинг қурилмалари ҳақида мавзуларни 
қолишини тавсия этамиз, 3 соат 3-бобдаги График дастурига қўшиш керак 
деб ҳисоблаймиз. (ўқувчи қанча сичқонча ҳаракатини машқ қилса 
келажакда график дастурларда эркин ишлайди) Skretch дастурини 6-
синфнинг IV -чорагига қўйиш тавсия этилади. 
6-синфда 1-бобдаги “Ахборот хавфсизлиги ва маданияти”га 3 соат 
етарли бўлади. 4-бобга Skretch дастурини қўйиб 4 соат дарс ажратилса, 3-
бобдаги “Тақдимотлар тайёрлаш”га 10 соат етарли бўлади, дарсликка 4-боб 
киритилиб, 7 соатини “MS Word” матн муҳаррири билан ишлашга бериш 
мақсадга мувофиқ. 2 - ва 3 - бобларни ўрнини алмаштириш яхши самара 
беради деб ўйлаймиз. (Тақдимот тайёрлаган ўқувчи интернет саҳифалари 
ишлаш кўникмасига эга бўлади). 
7-синфдаги 6-бобдаги “Wеб саҳифа яратиш”га 10 соат дарс етарли, 
қўшимча 7-бобни киритиб “MS Publisher” дастурига 7-соат ажратиш тавсия 
этилади. (MS Publisher дастурида wеб-саҳифалар дизайнини яратиш 
кўникмаси ҳосил бўлади). 
8-синф учун режалаштирилган 1- ва 2- бобларни ўрнини 
алмаштирилса яхши бўларди. 1-бобдаги “Wеb иловаларни яратиш”га 10 
соат етарли. (Бу боб бир чоракдан кўп ўтилса ўқувчилар учун зерикарли 
бўлиб қолади), қолган 7 соатини 3-бобни қўшиб “Дастурий таъминот”га 
ажратиш тавсия этилади. 2-бобдаги “MS Excel-2010 оффис дастури”ни, 
ушбу дастурни, 2018 ёки сўнги нақлларига алмаштирилса мақсадга 
мувофиқ бўларди. Чунки, янги версиялари имкониятлари кўпроқ бўлади. 


Яна, ушбу чиққан дарслик 5 йилда алмашса, 2010 версия амалиётда 
қўлланилмай қолиш эҳтимоли ҳам бор. 
9-синфга мўлжалланган 1-боб “Алгоритимлаш ва Дастурлаш тиллари 
классификацияси. С++ тили” мураккаблиги саббали 10-синфга ўтказиш 
тавсия этилади.(бир синфда тўлиқ ўтилиши ўқувчиларда зерикиб қолишни 
олиб келади ва алгебра ва геометрия дарсларига боғлаб бўлмайди, чунки 
ўтилмаган мавзулардан фойдаланган ҳолда дастур тузиш тушунмовчилик 
келтириб чиқаради) 
Бу мавзулар ўрнига 1-бобга Оффиc дастурларида “MS Access”га 9 
соат, 2-бобга “Алгоритм тузиш” 6 соат, 3-бобга “Adobe Photoshop 2018”га 8 
соат, 4-бобга “Video montaj” дастурлари 6 соат, 5-бобга “Web design 
CSS””га 5 соат қўйилишини тавсия этган бўлардик.(дастур, дастурлаш 
мураккаблиги ва бошқа фанлар билан боғлашни интеграллаштиришни 
имкони яратиларди) 
10-синф. 
1-бобни 
“Алгоритимлаш ва Дастурлаш тиллари 
классификацияси. С++ тили Python мисолида” мураккаблиги туфайли, 11-
синфга ўтказиб, унинг ўрнига “Алгоритимлаш ва Дастурлаш тиллари 
классификацияси. С++ тили” дастурига алмаштирилиб 25 соат дарс 
ажратиш, 2-бобдаги “Java script дастурлаш тили”га 9 соат қўйишни тавсия 
этардик. 
11-синфга 3-бобига “Алгоритимлаш ва Дастурлаш тиллари 
классификацияси. С++ тили Python мисолида”га 16 соат, 1-бобдаги “Мобел 
иловалар яратиш”га 6 соат, 2-бобга “Робототехника”га 12 соат ажратиш 
мақсадга мувофиқ бўларди. 
9-, 10- ва 11-синфларда мураккаб дастурлар қўйилганлиги туфайли 
ҳафтасига 1 соат дарс етарли эмас.( ўқувчиларда билим, кўникма, малака 
ва компетенсияларни шакллантириш учун етарли вақт талаб этилади) 
Лойиҳадаги бобларни бошқа фанлар билан узвий боғаланишига ҳам 
эътибор қаратиш лозим. Масалан, 5-синф учун мўлжалланган SKRETCH 
дастурини 7-синф III чорагига кўчиришни таклиф қиламиз. (SKRETCH 
дастурини ўрганиш учун аввал геометрик шаклларгa оид билим 
кўникмаларга эга бўлиши керак. Геометрия фани эса 7 – синфдан бошлаб 
ўтилади). Информатика ва ахборот технологиялари фани математика фани 
билан чамбарчас боғлиқлигини инобатга олиб қўйилаётган бобларни 
ўқувчи ўзлаштира олиши учун математика фани томонидан билим, 
кўникмаларга эга бўлиш кераклигини инобатга олишингизни таклиф 
қиламиз.
Шу билан бир қаторда дастурларнинг мураккаблиги ва бошқа аниқ 
фан мавзулари билан интеграллаштиришга эришиш учун 9-синф, 10-синф 
ва 11-синфларга ҳафтасига 2-соатдан ажратиш мақсадга мувофиқ. Лойҳада 
кўришимиз мумкинки 9 – 11 – синфларга фақат дастурлаш тилларига оид 
боблар қўйилган. OFFICE дастурларини 5 – синфдан 10 – синфга қадар 


ўқитиш давомийлиги таъминланса ўқувчиларнинг MS office дастурлари 
борасида юқори билим эгаллашига эришамиз.
Лойиҳада кўрсатилган боблардаги имловий хатолар: 
5-синф бобларида қуйидаги имло хато мавжуд: 
1-боб. 3 соат. 
Informatikaga
fani haqida. To`g`ri yozilishi: 
Informatika
 
fani haqida. 
3-боб. 5 соат. Paint grafik 
muharrirning
vazifasi va imkoniyatlari.

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish