70
имкониятлари жиҳатидан чегараланган бўлади. У табиий ресурслардан
фойдаланиш жараёнида такомиллашиб боради. Қулай экологик вазиятларда
(денгиз қирғоқлари, пода-пода ҳайвонлар истиқомат қилиши) манзилгоҳлар
кўп вақт ичида мавжуд бўлади. Бироқ овчилар ва зироаткорлар жамоаси сон
жиҳатидан ўсиб бориши билан табиий ресурсларни сифат жиҳатидан
ўзгартира олмайди. Шунинг учун улар бошқа қулай ва ҳайвон ҳамда
ўсимликлар мўл-кўл бўлган жойларга кўчиб, у ерда янги манзилгоҳларни
барпо этадилар. Натижада жамоалар бир-бирларидан узоқлашиб қоладилар.
Улар орасида доимий айирбошлаш ва ихтисослашув қийин кечади. Энг
қадлимги
даврларда
жамоа
аъзоларининг
кўпчилиги
озиқ-овқат
маҳсулотларини излаб топишда иштирок этгани туфайли, инсон эҳтиёжлари
ҳам чегараланган эди.
Ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтилгандан сўнг жамоа ҳаёти
тубдан
ўзгаради. В.Г.Чайлд бу жараённи тавсифлаб, «у дастлабки инқилоб бўлиб,
инсон иқтисодиётини ўзгартирди, инсон ўз озиқ-овқат заҳираси устидан
назорат қила бошлади»
[70]
, дейди. Инсон ўзи озиқ-овқат маҳсулотларини
тайёрлай бошлади, ишлаб чиқаришни кенгайтирди. Инсон имкониятлари
ўсиб, фаолият доираси ҳам кенгая борди. Аҳоли сон жиҳатидан ўсди.
Ҳунармандчилик куртаклари пайдо бўлди. Маданий ўсимликлар ва уй
ҳайвонларининг
ёввойи
аждодлари
тарқалган
жойларда
улар
хонакилаштирилди ва маданийлаштирилди.
Бундай марказлардан бири
Месопотамия бўлиб, у ердаги энг қадимги давлатчилик куртаклари Хассун,
Самарра, Халаф ва Эль-Убейд маданияти ҳисобланади.
Бу маданиятлар Шимолий Месопотамия, Фаластин, Сурия, Туркия,
Эрон ҳудудларини қамраб олган минтақага кириб, археологлар уни
«Ҳосилдор ерлар яримойи» деб аташган. Айнан шу ҳудудда илк деҳқончилик
манзилгоҳлари
кашф этилиб, ишлаб чиқарувчи иқтисодиёт куртаклари
ўрганилган
[66]
.
71
Бугунги кунда кўплаб материаллар ҳануз турли музейларда кўмилиб
ётибди ва тарихчи ҳамда археолог олимларнинг чоп этилмаган
кундаликларда яшириниб ётибди. Олий ўқув юртларида, умумтаълим
мактабларда Қадимги Шарқ тарихи «Жаҳон тарихи» курси бўйича
ўқитилади. Айниқса олий ўқув юртларидаги тарих йўналишларида
ўқитилаётган «Неолит даври тарихи», «Жаҳон цивилизациялари тарихи»,
«Қадимги дунё тарихи» курсларини ўтишда
Миср цивилизацияси билан
биргаликда Месопотамия дунёдаги энг қадимги цивилизация ўчоқларидан
ҳисобланади. Асосан цивилизация тарихини ўтиш ва ўрганиш учун чоп
этилган дарслик ва ўқув қўлланмаларида маданият ривожи бронза давридан
бошлаб ўрганилади. Ундан илгари нима бўлганлиги ҳақида эса жуда кам,
қисқа маълумотлар келтирилади, холос.
Биз
битирув-малакавий
иш
мавзуси
сифатида
танлаб
олган
Месопотамия цивилизацияси неолит давридаёқ Ўрта Ер денгизи бўйларида
шаклланган. Қадимги Месопотамия цивилизациясига оид материаллар
асосан рус тилида бўлиб, ўзбек тилида жуда кам топилади.
Асосан дарслик
ва ўқув қўлланмалардаги маълумотлар билан чекланиб қолишга тўғри
келади.
Шундай
бўлса-да,
Қадимги
Месопотамия
тарихи
ва
цивилизациясининг ўзига хос хусусиятларини мавжуд адабиётлар, Интернет
маълумотлари асосида очиб беришга ҳаракат қилдик. Мазкур ишимизда
келтирилган маълумотлардан тарих фани ўқитувчилари маърузалар ёзиш
учун, талабалар эса курс ишлари, рефератлар ёзиш учун фойдаланишади
деган умиддамиз.
Мавзуни ўрганиш юзасидан қичқача тавсиялар келтирамиз.
72
Т А В С И Я Л А Р:
«Қадимги Месопотамия цивилизацияси»
деб номланган мазкур
битирув-малакавий ишимизда келтирилган маълумотлардан «Қадимги дуне
тарихи», «Жаҳон цивилизациялари тарихи», «Эпиграфика», «Жаҳон
маданияти тарихи» каби фанларни ўқитишда қўшимча материал сифатида
фойдаланиш мумкиндир.
Ишимизда Қадимги Месопотамияда ёзувнинг пайдо бўлиши ва ривожи
ҳақида кам маълумот берилгани боис, тавсия қисмида бу мавзуда янги
педагогик технологияси асосида ишланма келтиришни лозим деб билдик.
Do'stlaringiz bilan baham: