д
еВиант
феъл
-
атВорли
болалар
Ва
ўсмирлар
ўртасида
олиб
бориладиган
тарбияВий
тадбирлар
самарадорлиги
омиллари
Таълим муассасаларида хулқ оғишига эга бўлган болалар ва
ўсмирлар ўртасида олиб бориладиган тарбиявий тадбирларнинг
самарадорлиги уларда фаол ҳаётий позицияни шакллантириш,
ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида ўзаро яқинлик ва соғлом
муносабатни ўрнатишга боғ-лиқдир. Шунинг учун ўқитувчининг
бераётган эъти-борини, уларни ўзларига яқин олаётганлигини
ва ёрдам бермоқчи бўлаётганлигини ўсмир ҳар доим ҳис қилиб
туриши муҳим ҳисобланади.
Болаларга профилактик таъсир кўрсатишда ўсмирнинг
шахс сифатидаги шаклланиши жа-раёнини, унинг ўзига хос
хусусиятларини, характер хислатлари ва психологиясини
ҳисобга олган ҳолда иш тутиш яхши натижа беришини
унутмаслик лозим. Бунда қуйидаги омилларга эътибор бериш
зарур.
Болалар ва ўсмирларда хулқ оғиши-нинг олдини олиш
нинг муҳим шартларидан бири тарбиявий жараёнда таъ-лим
муассасаси ва оила ҳамкорлигини тўғри йўлга қўйиш-дир.
Кўпинча оила ва муассаса ҳамкорлиги, ота-она ва ўқитувчи
32
ўртасидаги ўзаро алоқанинг узилиши туфайли болалар ва
ўсмирлар тарбиясини, айниқса, улар хулқидаги ўзгаришларни
тузатиш анча қийин кечади.
Ёшлар билан олиб бориладиган таълим-тарбия иш-ларининг
муваффақияти уларнинг ёшга оид ва психологик хусусиятларини
билиш ҳамда ҳисобга олишга боғлиқдир.
Бу ҳолат энг нозик давр ҳисобланган ўсмирлик даврининг
алоҳида хусусияти бўлиб, у кўпроқ шу даврга тааллуқлидир.
Ўсмирлик даврини ўтиш даври, деб юритадилар, чунки ана
шу даврда болаликдан катталик ҳолатига ўзига хос ўтиш даври
юзага келади. Бу жараёнлар бола руҳий фаолиятининг жиддий
равишда қайта қурилиши билан боғлиқдир.
Болаларнинг экспрессив-эмоционал хусусиятларини билиш
ҳам уларни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Ёшлар билан
индивидуал муносабатда уларнинг қанчалик эмоционаллиги,
ҳиссиётга берилувчанлигини, аффектга мойил ёки мойил
эмаслигини, ўз ҳиссиётини тута олишолмаслигини ва шунинг-
дек, унда қандай ҳислар устун эканлигини билиш жуда
муҳимдир.
Катталар ҳар бир боланинг қанчалик тўғрисўзлигини, меҳ-
натсеварлигини, виждонлилигини, дўстлик ва ҳамкорликни
қанчалик ҳис қилишини кузатиб, билиб бориши зарур.
Салбий ахлоқий сифатларга эга бўлган ёшларда тажанг-лик,
қўполлик, ёлғончилик, безорилик, эгоизм, қайсарлик, ўжарлик,
интизомсизлик, қоидаларга риоя қилмаслик, ўзбилармончилик
кабилар кузатилади ва бундай хис-латларга эга бўлган ёшларни
тарбиялашда индивидуал ёндашув лозим. Чунки улар жамоа ёки
кўпчилик орасида ўзларининг айбларини ошкор бўлишини ёки
тарбия, танбеҳ бераётган кишининг насиҳат ёки кўрсатмаларига
бўйсунишни ёқтирмайдилар, улар билан муомалада ниҳоятда
эҳтиёткорлик, самимийлик, дўстона муносабатда бўлиш талаб
қилинади.
33
Ёшлар билан ишлашда уларнинг характери, қизиқишлари,
шахсий хусусиятлари эътиборга олиниши лозим. Кўп насиҳат
қилмаслик, уришмаслик, овозини баланд кўтармаслик, кўп
гапирмаслик мақсадга мувофиқ. Ўзаро самимий муносабат,
шахсий намуна, оила ва муассасадаги кишиларнинг ишга
ижобий муносабатигина ёшларда шундай бўлишга ҳавас
туғдиради.
Ўсмирларинг хатти-ҳаракатларини ижобий йўналишга буриб
юбориш учун уларда масъулият, ғурур, жавобгарлик, ишонч
каби юксак ҳисларни таркиб топтириш лозим. Бунинг учун
уларга ёши, кучи, қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олиб,
топшириқлар бериш айни муддаодир.
Уларни ўзлари қизиққан тўгаракларга жалб қилиш яхши
натижалар беради.
Энг муҳими шундаки, тарбияланувчиларга ишониш керак.
Уларнинг қўлидан келадиган ишларга эътиборли бўлиб, уни
бажарганидан кейин рағбатлантириш, уни ишни яна ҳам яхши
бажаришда ўз фикрларини баён қилиш ҳам муҳимдир.
Ёшларни беъмани ҳордиқ чиқариш ва кўча-кўйда мақсадсиз
юришларига йўл қўймаслик лозим. Бунинг учун мактаб,
маҳалла, жамоатчилик ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш,
болаларни иложи борича мактабдан ташқари муассасаларга
жалб этиш чора-тадбирларини қўллаш керак.
Ушбу жараёнларда маҳалла фаоллари, таълим муассасаси
психологлари, педагоглар ва кенг жамоатчиликнинг ишти-рок
этишини таъминлаш керак.
Таълим муассасасида педагоглар психологлар билан ҳам-
корликда ўқувчиларда энг яхши инсоний фазилатларни
ривожлантириш, уларда ўзига ишонч, ўз хулқини яхшилаш
мотивларини қуйидаги йўналишларда шакллантиришлари
зарур:
► болаларни ўз хулқ-атворини ўзи баҳолашга ўргатиш;
► ўқувчиларнинг ижобий хатти-ҳаракат қилишларини
мунтазам назоратга олиш ва уларга ишониш;
34
► оилада, муассасада болаларнинг олдига қўйилган
вазифаларни бажаришда эришган ютуқларини рағбат-лантириш;
► тарбия беришнинг оптимал стратегиясини аниқлаш;
► ўқувчиларга индивидуал ёндашув ҳар бирига аниқ
махсус педагогик таъсир ўтказиш;
► тарбиявий таъсирнинг болани ҳар томонлама ривож-
лантиришга йўналтириш;
► дарсдан ташқари фаолиятларда болаларга мустақил
фаолият (ўқиш, ўйин, меҳнат, хобби ва қизиқишлари)ни танлаш
учун имконият бериш;
► ҳар бир бола учун уларни ақлан ҳамда ахлоқан
ривожланишига йўналтирилган тарбиявий ишларни ташкил
этиш;
► ота-оналар билан ишлаш жараёнида худудий “Оила
марказ”лари, маҳалла фуқаролар йиғини ва шифокорлар билан
ҳамкорлик қилиш.
35
Do'stlaringiz bilan baham: |