Ўсимликлар морфологияси ва


митоз бу линиш йўли билан бўлади. Умуман бўли-  нишлар  I нчи ва И нчи бўлиниш даврлари



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#728135
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

митоз
бу линиш йўли билан бўлади. Умуман бўли- 
нишлар 
I нчи ва И нчи бўлиниш даврлари
деб айтилади.
Мейознинг биринчи бўлиниши 
гетеротип 
(юнон. г е -
т е р о с — ҳар хил), иккинчиси г о м е о т и п (юнон. г о -
м о й о с — бир хил) деб аталади. Биринчи бўлинишда хро­
мосома қайта туз -шади, пировардида иккита ёш гаплоид 
ядро вужудга келади.
Мейознинг биринчи бўлинишида 
профаза 
узоқ давом 
этади, чунки бу даврда гомологик хромосома жуфт бўлиб 
конюгацияланади, ирсий белгилари алмашинади. Бирин­
чи бўлинишнинг анафазасида гомологик хромосома аж­
ралиб, гаплоид шаклга айланади ва қарама-қарши қутб- 
ларга тарқалади.
Профазанинг Сшринчи бўлиниши беш босқичдан ибо­
рат. Бу даврда ядро пусти ва ядроча йўқолади. Профаза I 
нинг биринчи босқичи 
лептонема 
(юнон. л е п т о — но- 
зик; н е м а — ип)н инг бошланишида гаплоид — гомологик 
хромосома жуда нозик иплар шаклига айланади ва парал- 
лел жойлашишга чоғланади. Лептонемадан кейин 
зигоне-


ма 
босқичи келади. Ҳар иккала босқич оралиғида махсус 
босқич бўлиб унга 
синапсис 
деб аталади. Бунда хромосом 
иплар қисилиб, зичлашиб тугун ҳосил қилади.
Зигонема ёки конъюгация 
даври. Бунда гомологик (эр­
как ва урғочи) хромосомалар жуфт-жуфт бўлиб бир-бири­
га параллел жойлашади. Бу даврнинг охирида ҳамма го­
мологик хромосомалар бир-бирига яқинлашиб бирлаша- 
ди ва бивалентлар ҳосил қилади. Ҳар бир бивалентда 
иккита гомологик (эркак ва урғочи) хромосомалар бўлади.
Пахинема 
(юнон. п а х и с — йўғон, нема — ип) ёки 
йўғон иплар даври. Бу даврда ҳар қайси гомологик хромо­
сомалар аста-секин йўғонлашади, кейинчалик буралиб бир- 
бири билан коньюгация этилиши кузатилади. Натижада 
бивалент (жуфт) хромосомаларнинг умумий сони икки 
баробар камаяди. Баъзан бивалент хромосомалар буралиб, 
қалинлашган тугунча ҳосил қилади, бунга 
кроссинговер 
дейилади. Шу даврда гомологик хромосома хроматидла- 
рининг бир-бирига ўтиши намоён бўлади. Бу ҳодиса ке­
лажак авлоднинг турли-туман генетик хусусиятларини таъ- 
минловчи омиллардандир.
Диплонема 
(юнон. д и — икки, н е м а — ип) йўғон ип­
лар ёки тўртта хроматид даври. Бу даврда бивалентлик 
гомологик хромосома иккита хроматидга ажралади, нати­
жада ҳар бир жуфт хромосома тўрттадан хроматидга эга 
бўлиб, айрим учлари бирикади. Икки хил хромосомалар­
нинг бирлашган жойига хиазма (юнон. хиасмос — кўнда- 
ланг кесиб ўтган жой) деб аталади. Бу даврда хромосома­
лар қанча узун бўлса, хиазмалар шунча кўп бўлади. Хиаз­
ма хроматидлар жойини алмашишига имкон яратади.
Дикенез 
(юнон. д и — икки, кен. — тенг)да йўғонлаш- 
ган жуфт хромосомалар ядроча ва ядро атрофида тўпланади.
Метафаза I да гомологик хромосомалар икки қаватли 
пластинка ҳосил қилади. Анафаза I да гомологик хромо­
сомалар ажралади, яъни редукцион ёриқ бўйлаб бўлина- 
ди. Ажралган хромосомаларнинг ҳар бири икки хрома- 
тиддан ташкил топади ва қутбларга тарқалади.
Т е л о ф а з а I да қутблардаги хромосомалар бўлиниб 
иккитадан хроматидларга эга бўлади. Шундан сўнг и н ­
т е р ф а з а бошланади, унда иккита ядро такомиллашади. 
Мейознинг иккинчи бўлиниши жуда ҳам тез ўтади. Профа­
за II да урчуклар ҳосил бўлади ва метафаза II бошланади.


Бу даврда хромосомалар иккига бўлинган хроматидлар- 
дан иборат бўлиб, урчуқлар экватор атрофидан жой ола­
ди, уларнинг сони икки баравар кам бўлади.
Анафаза II да илгари бўлинган икки жуфт хроматид­
лар қутбларга тарқалади ва гаплоид хромосомага ҳамда 
пўстга эга бўлган, ядро ва ядроча пайдо бўлиб, хромосо­
малар спиралини очади ва ҳужайра мембранаси шаклла­
нади, шундан сўнг диплоид она ҳужайрадан тўртта гапло­
ид ядро ҳосил бўлади. Уларнинг атрофи цитоплазма би­
лан ўралиб тўртта ёш ҳужайра ёки т е т р а д а (спора) 
вужудга келади. Бу споралар гаплоидли бўлади.
Мейоз жараёни баъзи ўсимликларнинг жинсий ҳужай- 
раларида содир бўлмаслиги мумкин. Шундан сўнг дипло­
ид она ҳужайрадан тўртта гаплоид ядро ҳосил бўлади. Улар­
нинг атрофида цитоплазма билан ўралиб тўртта ёш ҳужайра 
ёки 
тетрада 
(спора) вужудга келади. Бу споралар гаплоид­
ли бўлади (24-расм).

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish