Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

Франция -Пруссия уруши. 
 
1. Франция-Пруссия урушининг келиб чиқиш сабаблари ва бошланиши.
2. Урушнинг бориши ва оқибатлари. 
3. Франция инқилоби ва унинг бошланиши. 
4. Францияда Конституциянинг қабул қилиниши ва республиканинг 
тузилиши. 
5. Франция-Пруссия урушининг якунлари. 
1869-1870 йилларда Францияда бонапартчилар режимининг кризиси жуда 
ҳам кучайиб кетди. Буни, иккинчи империя душманларигина эмас, балки унинг 
тарафдорлари ҳам императорнинг ўзи ва унинг аъѐнлари ҳам фаҳмлар эдилар. 
Бонапартчилар тўдаси, фақат ғолибона уруш қилиш йўли билангина 
ҳокимиятни қўлда сақлаб қолиш, омонат турган император тахтини 
мустахкамлаш, кўтарилиб келаѐтган инқилоб тўлқинини тўхтатиш мумкин, 
деган қарорга келдилар. Пруссияни тор-мор келтириш, шимолий-герман 
иттифоқини тугатиш, Германиянинг тарқоқлиги ва парокандалик даврига 
қайтариш ва Франциянинг майда герман давлатларининг тақдирини ҳал этувчи 
кучга айлантириш ва бу билан иккинчи империянинг илгариги обрў ва 
шухратини тиклаш Наполеон III ҳукуматининг мўлжал ва мақсадлари 
эди.Бу мақсадлар француз халқига ѐт эди. Уруш бонапартчилар тўдасининг 
фақат шахсий ғаразли манфаатларига мос тушарди холос. Пруссияда ҳам 
Францияга қарши урушга тайѐргарлик ишлари урушдан анча илгари бошланган 
эди. Бисмарг томонидан ишлаб чиқилган дастурда яъни «Германияни 
юқоридан», «қилич ва қалқон» сиѐсати билан Пруссия бошчилигида 
бирлаштириш дастурида Францияга қарши уруш муқаррар деб топилган эди. 
1868 йилдаѐқ Пруссия штаби Францияга қарши уруш операциялари режасини 
ишлаб чиқиб, ҳарбий тайѐргарлик билан бир қаторда сиѐсий ва дипломатик 
тайѐргарликлар ҳам кўрилган эди. Пруссия жанубий герман давлатларини ўз 
томонига оғдариб олишга, Австрия-Венгрия ва Чор Россиясини бетараф қилиб 


250 
қўйишга 
мувоффиқ 
бўлган 
эди. 
Пруссия 
юнкерлари, 
ҳарбийлари
буржуазиянинг сиѐсатини қўллаб-қувватлаган, кўпчилик қисми мағлубиятга 
учраган Франция ерларини эгаллашга орзуманд эдилар. 
Тарихий тараққиѐт тақозоси билан Германия олдига қўйилган 
асосий, энг муҳим ва энг зарур вазифа Германияни миллий жиҳатдан 
бирлаштириш, ягона умумгерман давлатини тузишдан иборат эди. Иккинчи 
империя ягона герман давлати тузилишига йўл қуйишни истамас эди ва қурол 
кучи билан бунга қаршилик кўрсатарди. Шу сабабли Пруссия юнкерлари, 
ҳарбийлари ва буржуазияси реакцион ва агрессив мақсадларни кўзлаган 
бўлишига қарамай, Германиянинг Францияга қарши уруши, унинг бошланғич 
даврида, ўзининг мазмунига кўра объектив жиҳатдан немислар учун миллий 
манфаатни кўзлаган адолатли уруш эди. Бу уруш Германиянинг миллий 
жиҳатдан бирлашиши учун, бу ишда унга қаршилик кўрсатаѐтган ташқи 
реакцион куч яъни бонапартчилар империясига қарши қаратилган уруш эди.
1870 йилда Пруссияда урушга ҳамма зарур тайѐргарлик ишлари кўрилиб 
бўлган эди. Бисмаркнинг фикрича дипломатик вазият ҳам қулай эди. Лекин 
уруш чиқариш учун бирон баҳона топиш қолган эди, холос. Орадан кўп ўтмай, 
Испания тахтига номзод кўрсатиш масаласида худди шундай баҳона, ҳам 
топилиб қолди. 1870 йил 2 июлда Испания ҳукуматининг бўш қолган тахтига 
немис шахзодаси, Пруссия қиролининг қариндоши Леопольд Гогенцоллери-
Зигмарингенни таклиф қилди. Франция ҳукумати, Пруссиянинг таъсири 
кучайиб кетишидан хавфсираб норозилик билдирди. Пруссия қироли 
Вильгельм I даволаниб турган Элес шаҳрига Франция элчиси Бенедетти 
бориб,қирол ҳузурига киришга муваффақ бўлди. Қирол Испан тахтига 
Леопольд номзодини қаттиқ туриб тавсия этмаслигини билдирарди. 
Дарҳақиқат 12 июлда Леопольд Гогенцоллерии - Зигмаринген Испания 
тахтидан воз кечганлигини расмий суратда эълон қилди.
Эртасига, 13 июль куни Бенедетти Париждан олган топшириққа амал қилиб, 
Вильгельмга Франция ҳукуматининг Янги талабини қўйди. Эртасига қирол 


251 
Бенедетти билан учрашиб унга, музокаралар Берлинда давом этиш 
мумкинлигини билдирди. 
Интернационал аъзолари бўлган француз ишчилари 1870 йил 2 июль
хитобномасидаги немис ишчиларини биргаликда ҳаракат қилишга ва 
Рейннинг 
иккала 
томонидаги 
истибдодга 
қарши 
курашга 
даъват 
қилдилар.Лекин на француз ва немис ишчилар аҳволни ўзгартириш ва урушга 
қаршилик кўрсатиш учун етарли кучга эга эмас эдилар.Ҳар икки мамлакатда 
урушга зўр бериб тайѐргарлик кўришаѐтган эди.Ниҳоят 19 июлда Франция 
Пруссияга уруш эълон қилди. Наполеон III ҳукумати тўрт йил давомида 
Пруссияга қарши урушга тайѐрланиб келаѐтган эди. Лекин бонапартчилар
матбуотининг мақтанчоқлик билан бақиришларига қарамай, урушнинг 
тақдири биринчи кундаѐқ маълум бўлиб қолди. Франция уруш эълон 
қилгандан бери икки хафтача ўтган бўлса ҳам, француз армияси ҳамон ҳеч 
нарсага эриша олмаган эди. 
Аксинча, Пруссияда қуролли кучларни жой-жойига қўйиш ўз вақтида 
муваффақиятли борди. Немисларнинг қуролли кучлари уч армияга бўлиниб 31 
июлга қадар бу армияларнинг ҳаммаси белгиланган жойга тўпланиб бўлган эди. 
Француз қуролли кучларининг мағлубиятга учраганлиги тўғрисидаги хабарлар 
Парижга, сўнгра эса мамлакатнинг бошқа қисмига етиб борган заҳоти халқ 
ғазаби қайнаб кетди. 
Буржуа республикачиларнинг қўрқоқлиги ва ожизлиги Қонун чиқарувчи 
корпусда ҳукмронлик қилувчи депутатлар ҳукуматни ўзгартиришга имкон 
берди.14 августда бланкичилар Бельгиядан яширинча келган Бланки 
раҳбарлигида Парижда қўзғолон кўтаришга ва Ла-Виллет бульваридаги 
казармаларини қўлга олишга уриниб кўрдилар. Лекин, бланкичиларнинг 
оммани сиѐсий жиҳатдан тайѐрламасдан объектив шарт-шароитларни ҳисобга 
олмасдан, эски классик фитначилик усуллари билан уюштирган ва ўтказган 
ҳаракати бу гал ҳам тамомила муваффақиятсизликка учради. «Мамлуклар» Ла–
Вилета боғидаги муваффақиятсизликни баҳона қилиб, бундай демократларни 
яна шафқатсизлик билан таъқиб остига олиш ва мамлакатда террорни 


252 
кучайтириш учун фойдаландилар. Лекин бу ҳатти-ҳаракатлар жон талвасасига 
тушиб қолган бонапартчилар режимини ўз ҳалокатини орқага суриш учун 
қилаѐтган сўнги уринишлари эди. 
24 ва 26 августдаги учунчи мағлубиятдан кейин француз армияси барча 
имтиѐзларидан маҳрум бўлиб қолди.
Армиянинг маршал Базен раҳбарлик қилаѐтган қаноти ғафлатда қолиб, Мец 
ѐнида мағлубиятга учради, лекин Базен Мак-Магон армияси билан қўшилиш 
учун сўнги имкониятдан фойдалана олмай, бутун армиясини Мец қалъасига 
қамаб қўйишларига имкон берди, бу ерда Базен армиясини немисларнинг устун 
турган кучлари қуршаб олди. Базеннинг хатолари ва камчиликлари ўша 
вақтдаѐқ хиѐнаткорлик деб баҳоланган эди. Мак-Магон ихтиѐрида 120 мингдан 
ортиқ қуролли киши бор эди. Лекин Мак - Магон қўшинлари олға томон тез ва 
далил бормади. У Париждаги истеҳкомларга таяниб иш кўриш учун Парижга 
бормоқчи эди. Мак-Магон душман кучларига дуч келиб, шимолий-шарққа 
бурилди ва бирон - бир мақсадни кўзламай, солдатларни ҳолдан тойдирадиган 
юришлар қилиб, оқибатда ўз армиясига француз қўмондонлигининг хамма 
хатоларидан усталик билан фойдаланган душман зарбаларига тутиб берди. 30 
августда Мак-Магон армияси яна мағлубиятга учради ва Седан ѐнида жуда 
ноқулай позияларида тўхтади.
Бу ерда француз армиясини немислар қуршаб олди. Немислар теварак 
атрофдаги тепаликларга жуда кучли артилерияни жойлаштириб олиб, Седан 
сойлигида қопқонга тушгандек, қамалиб қолган француз армиясини 1-сентябр 
эрта тонгдан тўпга тута бошлади. Француз солдатлари шароит жуда оғир 
бўлишига қарамай, қатъий жангга шайланиб турган эдилар.Лекин, кундузи 
соат 3 да Напалеон III Седан қалъасидаги марказий минора устида оқ байроқ 
кўтариш тўғрисида буйруқ берди. 
2-сентябрда жами 3 минг кишини талафот берган француз армияси
император Наполеон бошлиқ 82000 солдат, офицерлар билан ғолибларга 
таслим бўлди. Франция олиб борган урушлар тарихда мисли кўрилмаган бу 
шармандалик иккинчи империя ҳалокатининг қонуний хотимаси эди. Седан 


253 
ҳалокати тўғрисидаги хабар Парижнинг ҳукумат ва парламент аъзоларига 2-
сентябр кечқурун алла маҳалда етиб борди. Бонапартчилар ҳам, оппозиция 
вакиллари буржуа республикачилари ҳам бу хабарни оммадан яширишга 
ҳаракат қилдилар. Тьер сулҳ тузиш тўғрисида Пруссияликлар билан дарҳол 
музокара бошлашни таклиф қилди. 
Лекин юз берган мудҳиш воқеадан хабар топган.Париж мехнаткашлари 3 
сентябр кечқурундан бошлабоқ қўзғалон кўтардилар. Кўчаларда
намойишлар бошланиб кетди. 4 сентябр эрталабдан бошлаб пойтахт
мехнаткашлари кўчаларга чиқдилар. 
Намойишчилар қонун чиқарувчи корпуснинг мажлислар залига бостириб 
кирдилар ва бланкичилар бошчилигидаги ишчилар республика эълон қилишни 
қатъий талаб этдилар. Гамбетта ва Фавр бошлиқ буржуа республикачилар 
ишчиларнинг бу қатъий қароридан бош тортиш ниятида, Қонун чиқарувчи 
корпус биноси лиқ тўлиб кетган Парижликларни ратуша томон бошлаб 
кетдилар. Лекин бу кўп кишилик маросим ратушага етиб борганда, Грев 
майдонида худди денгиздай тўлқинланиб турган бошларни, коржама кийган, 
қўлини мушт қилиб кўтарган оламонни кўрди, ратуша гумбази устида эса қизил 
байроқ хилпираб турарди. Ратуша биноларидан бланкичилар бўлажак 
революцион ҳукумат рўйхатини тузаѐтган эдилар. Бу ҳукуматга Бланки 
Флуранс, Делеклюз, Рашфор ва бошқалар кириши лозим эди. Буржуа 
республикачилари ташаббус бланкичилар қўлига ўтиб кетишдан қўрқиб, 
чаққонлик билан иш кўришга қарор қилдилар. Шу тариқа Париж 
меҳнаткашлари инқилобнинг дастлабки соатларидаѐқ Францияни республика 
деб эълон қилишга мажбур қилди. 
Баъзи ўзгаришлардан кейин ҳукумат қуйидаги составда тузилган эди: 
ҳукумат бошлиғи ва Париж ҳарбий губернатори орлеанчи генерал Трошю бош 
министр ўринбосари ва ташқи ишлар министри буржуа республикачиси 
адвокат Жюл Фавр, ички ишлар министри буржуа республикачиси Люи 
Гамбетта, харбий министр орлеанчи генерал Морло ва бошқалар эди. 
Францияда империяни ағдариб ташлаган ва республика тузумини ўрнатган 


254 
1870 йил 4 сентябр инқилобини Парижнинг барча мехнаткашлари қўллаб-
қувватлаган ишчилар синфи амалга оширган эди. Шунга карамай, ҳокимиятни 
буржуазия ўз қўлига олди. Лекин буржуазия омманинг талаблари билан 
ҳисоблашишга ва республика эълон қилишга мажбур бўлган эди. 1870 йил 
сентябр инқилоби ўз характери жиҳатидан буржуа-демократик инқилоб эди. 
4 сентябрда ҳокимиятни ўз кўлига олган буржуа Муваққат ҳукумати кенг 
халқ оммасининг ватанпарварлик ғайрат-шижоати билан ҳисоблашишга 
мажбур бўлиб, шоша-пиша ўзини «миллий мудофаа ҳукумати» деб эълон 
қилди. Трошю манифестлар чиқариб, уларда, «Париж губернатори ҳеч қачон 
прусларга таслим бўлмайди» деди, Жюль Фавр эса ташқи ишлар министри 
сифатида, «Бир қарич еримизни ҳам, қалъаларимизнинг биронта тошини ҳам
ҳеч қачон бировга бермаймиз» деб қасам ичди. 
Халқ оммасигина эмас, балки уларга бошчилик қилган сиѐсий раҳбарлар 
бланкичилар,крудонистлар ҳам бошда буржуа ҳукумати сиѐсатининг бу 
ҳақиқий башарасини кўра билмадилар ва тушунмадилар. 
1870-йилги буржуа «миллий мудофаа ҳукумати», 1793 йилдаги буржуа 
инқилобий ҳукумати сингари, республиканинг ташқи душманларига қарши
мардонавор кураш олиб борди. 7-сентябрдаги «Ватан хавф остида»деган газета 
чиқара бошлаган Бланки газетанинг биринчи сонидаѐқ ҳукуматга сўзсиз 
қаттиқ ѐрдам кўрсатишга ва душман олдида ҳукуматга қарши ҳар қандай 
курашдан ва хатто унга нисбатан оппозиция ташкил қилишдан ҳам воз
кечишга даъват қилди. Бу, албатта соддадиллик билан қилинган, хаѐлларга 
асосланган қўпол хато эди, бу йўл жуда хавфли эди.
1871 
йил 8 февралда жуда шошилинч суратда Миллат мажлисига сайлов 
ўтказилди. Сайловлар 22 январ қўзғолони бостирилганидан кейин
бошланган қаттиқ реакция шароитида ўтди. Демократик кучлар таъқиб остига 
олинди. Хатто Гамбетта аслида Бисмаркнинг талабига мувофиқ, ички ишлар 
министри вазифасидан кетиши лозим эди. 
12-февралда миллат мажлисини Бардода очди ва иккинчи куни Тьерни 
ижроя ҳокимият бошлиғи қилиб сайлади. Йиртқич буржуазия юқори 


255 
доираларининг энг жирканч хусусиятларини ўзида мужассамлаштирилган шу 
кишининг ўтакетган реакцион Миллат мажлиси томонидан давлат бошлиғи 
қилиб сайланганлиги бежиз эмас эди. 
Тьер Парижнинг итоатсиз пролетариатидан ўч олиш учун мумкин қадар 
тезроқ қўлини бўшатиб олиш учун сулҳ шартномалари тўғрисида келишиб 
олиш мақсадида дарров Бисмарк ҳузурига югурди. Бисмарк эса энди Пруссия 
қироллигининг вакили эмас, балки 1871 йил 18 январда Версалда эълон 
қилинган Германия империясининг вакили эди 
26 февралда дастлабки битим имзолашди. Германия Франциянинг саноати 
тараққий қилган ва стратегия жиҳатидан муҳим бўлган икки вилоятини-Эльзас 
билан Лотарингияни босиб олди. Франция 5 миллиард франк контрибуция 
тўлаши ва ана шу контрибутция тўланиб бўлгунча ўз территориясининг 
каттагина қисмида Германиянинг оккупациячи қўшинларини таъминлаб 
туриши ҳам лозим эди. Сулҳ шартномаси Миллат мажлиси томонидан 
ратификация қилингунча немислар ўз қўшинларини Парижда сақлаб туришга 
келишишиб олди. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish