Адабиётлар
1. История Франции ТII. М. 1986г.
2.Всемирная история. 28,29,30 томах. Минск-1999г.
3,Ефемов А.З. Методической пособие по новой истории (1640-1870).
М.1984г.
4. Бачарашвили К.Г.Армия Наполеона. Новая и но вейшая история.
1993г. №5.
5.Манфред А.З. Наполеон Бонопарт. М, 1982 г.
6.Тарле Е.В. Наполеон. М. 1957 г.
7.Тарле Е.В. Континентальная блокада. Том - III. М, 1998г.
8.Тромуки Н.А. Маршалы Наполеона. Новая и новейшая история.
1993г.№ 5.
9.Хрестоматия по новой истории (1640-
1870).Под.ред.В.Г.Сироткина. М.1990 г.
167
XVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида Англия.
Режа:
1. XVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида Англия иктисодиѐтидаги
муҳим ўзгаришлар.
2.Англиянинг Франция билан олиб борган курашлари.
З.ХVIII аср охири XIX аср биринчи ярмида Англиядаги қўзғолонлар.
4.XVIII
аср охири XIX аср биринчи ярмида Англиянинг
мустамлакачилик сиѐсати.
5.
Ирландиянингмустақиллик учун кураши.
6.
Чартистлар ҳаракати.
Француз буржуа инқилоби олдидан Англия Франциядан шу билан фарқ
қилар эдики, у илғор саноат яъни фабрика, корхоналарига, катта савдо ва
ҳарбий денгиз флотига эга эди. 1789 йилга келиб Англияга пахта олиб
кириш XVIII аср ўрталаридаги миқдорга нисбатан 10 баробар ошди.
Англиядан ташқарига газлама чиқариш 12 йил ичида, яъни 1780 йилдан
1792 йилгача қарийиб олти баробар ўсди. Металл буюмлар ишлаб
чиқариш 1788 йилда 68000 тонна бўлган бўлса 1806 йилга келиб 250000
тоннага етиб, кейинги йилларда тез ўса борди. Ип йигириш корхоналарининг
механизациялаштирилиши саноатда бошқа тармоқларнинг ривожланишига
таъсир кўрсатди. Енгил саноат учун энергиянинг янги қудратли манбаига
эҳтиѐж туғулиши буғ машинасининг такомиллашишига сабаб бўлди. 1781
йилда Жеймс Уатт ўзининг такомиллаштирилган буғ машинасига патент
олди. Кўмир ва темир рудаси конларининг кўплиги мамлакатнинг марказий
ҳудудларида ва бошқа районларида оғир саноатнинг тез ўсиши учун қулай
шароит туғилди.
Шу билан бир вақтда саноат ўзгариши чуқур ижтимоий ўзгаришларга
олиб келди. Машина ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳунармандларнинг
хонавайрон бўлишини ва ҳалокатини тезлаштирди. Саноат инқилоби, аграр
168
инқилоб, деҳқонларнинг қишлоқлардан ҳайдалиши билан қўшилиб, меҳнат
армияси резервининг вужудга келишга ѐрдам берди. Оммавий ишсизлик янги
ҳодиса бўлиб қолди. Жамиятнинг асосий антаганистик синфларга буржуазия
билан пролетариатга бўлинишини тобора аниқ ва равшан кўрсатди.
Халқ оммасида одам боласи чидай олмайдиган оғир меҳнат ва ѐмон
шароитларига қарши ғазаб туғила бошлади. Францияда инқилоб ғалаба
қилганлиги ҳақидаги дастлабки хабарлар келган пайтда Англияда синфий
низолар ошиб-тошиб ѐтган, оғир вазият вужудга келган эди.
Францияда инқилоб бўлганлиги хабари Англияда кувонч билан
кутиб олинди. Халқ оммаси бу инқилобни зулм, ҳуқуқсизлик ва
адолатсизлик устидан қозонилган ғалаба деб билар эди. Бастилиянинг штурм
қилиниши ва вайрон этилиши инглизлар, шотландлар, ирландларни жуда
хурсанд қилди. Инқилоб шарафига Англиянинг ҳамма жойида оммавий
йиғилишлар ва намойишлар ўтказилди. Французларнинг урф одатини қилиб
"Эркинлик дарахти ўтказиш" маросимлари ўтказилди. Бу тантанада
Англиянинг
илғор кишилари қатнашдилар. Шоирлар инқилобга атаб
мадҳия ва қасидалар айтдилар. Шотландия шоири Роберт Берне бутун
дунѐда эркинлик кўлга киритилишига умид билдириб, шеърлар ѐзди.
Француз инқилоби бошланганидан кейин биринчи йилларда инглиз
буржуа радикаллари ўз фаолиятини фаоллаштириб юборди. Бош
министр кичик Питт бу кайфиятларни эътиборга олиб, айрим прогрессив
реформалар ўткаришни, яъни сайлов ҳуқуқини кенгайтиришни,
қулфурушликни бекор қилишни талаб қилиб чиқди. 1792 йилнинг
январида Лондонда "Хат ва хабар" деб номланган этикдўз Томас Гарди
раҳбарлик қилган ташкилотнинг тузилиши катта сиѐсий воқеа бўлди. У
жамият, мамлакат сиѐсий ҳаѐтида кенг халқ оммасини қатнаштиришни ўз
олдига мақсад қилиб қўйган эди. Бундай ташкилотлар тез орада
фабрикалар жойлашган йирик шаҳарларда жумладан; Манчестр, Шефилд,
Лида, Дерби, Глазго ва Герфорт, Бост, Тюксбери ва бошқа жойларда
вужудга келган эди.
169
"Хат-хабар" жамиятлари қизғин сиѐсий мунозаралар майдони бўлди. Бу
мунозараларда қатнашиш халқ, оммасини фаол сиѐсий ҳаѐтга тортди. Вақт
ўтиши билан жамиятлар таркиби ҳам тобора кенгайди. 1794 йилнинг
июнида биргина Лондон жамиятида қатнашувчиларнинг сони 20 минг
кишига етди.
"Хат-хабар" жамияти аъзоларининг сиѐсий идеаллари буржуа
демократик дастур доирасидаги идеаллар эди. Лондон жамиятининг 1793
йилда тасдиқланган дастури бўйича фуқароларнинг қонун олдида тенг
бўлиши, мулк, сўз ва диний эътиқод эркинлиги каби мақсадлар кўрсатилган
эди.
Шотландияда, айниқса саноат шаҳарлари ва туманлари бўлган Глазго,
Пэйсли ва бошқаларда демократик ҳаракат кенг ѐйилди. 1793 йилнинг
ноябрида Эдинбургда халқ делегатларининг инглиз конвенти тўпланиб,
бунда инглиз "хат-хабар" жамиятларининг вакиллари қатнашди. Конвент
умумий сайлов ҳуқуқи ва хар йили йиғилиб турадиган парламент жорий
қилишни ўз фаолиятининг мақсади деб эълон қилди ва халқни
"Конституцион принципларига зид келадиган парламент қонунларига
қаршилик кўрсатишга" чақирди. Натижада ҳукумат конвентни тарқатиб
юборди. Кўп одамларни қамоққа олди.
1793 йилнинг февралида Францияга қарши бошланган уруш инглиз
ҳукмрон синфларининг манфаатларини кўзда тутиб бошланган эди. Инглиз
ҳукмрон доиралари Европадаги инқилобий ўчоқларни йўқотишга ва айни
замонда Франция давлатини кучсизлантиришга, унинг таъсирини йўк
қилишга, молларини чиқариб ташлашга ва бир йўла унинг мустамлакаларини
қўлга киритиб олишга интилар эдилар. 1804 йилда яна ҳукумат бошлиғи
бўлган кичик Питт Францияга қарши урушни жуда катта ғайрат билан
олиб борди. Питт ўлганидан кейин ҳам Англия Францияга нисбатан
тутилган ўша сиѐсатни давом эттирди. Инглиз ҳукумати Франция устидан
ғалаба қилиш учун асосий восита, Европа давлатларининг Францияга қарши
коалициясини тузишдан иборат деб билди.
170
Урушнинг дастлабки кунларидан бошлаб инглиз флоти Француз
савдосига халақит қилиш учун кураш олиб борди. 1793 йил 8 июнда инглиз
кемалари Француз портларига кетаѐтган ҳамма кемаларни, халқаро
ҳуқуққа риоя қилмай, босиб ола бошлади. Инглизлар Францияни ва
истило қилинган мамлакатларни қамал қилиб, француз савдосини йўқ
қилишга уриндилар. Инглизлар 1797 йилда Испаниянинг ҳарбий флотини,
кейин эса Кемпердаун бурнида Голландиянинг ҳарбий флотини тор-мор
келтирдилар. Бу иккала мамлакат Франция билан иттифоқда эди. Англия
билан Франциянинг савдо учун олиб борган уруши Амьен сулҳи
бузилганидан кейин кескинлашиб кетди ва Наполеон 1804 йилнинг мартида
Англия билан ҳар қандай савдо олиб боришни ман қилди.
Англия ҳукумати 1807 йилнинг 11 ва 26 ноябрида буйруқ чиқариб, бунга
асосан Европа билан савдо қилишга ижозат олиш учун барча
мамлакатларнинг кемаларини Англия портларига киришга мажбур қилди.
Англия денгиз флотига таяниб, биринчи навбатда, Франция
мустамлакаларини босиб олишга уринди. Инглизлар 1793 йилнинг
апрелида французларга қарашли Табого оролини, сентябрда эса
французларнинг Вест- Индиядаги Сан-Даминго бой мустамлакасини босиб
олдилар: 1794 йилнинг мартида Франциянинг ғарбий ярим шаридаги қолган
мустамлака ўлкалари- Мартиника, Сент-Люсия, Гваделупа ороллари
инглизлар қўлига ўтди. 1793 йилнинг ѐзидаѐқ Англия Франциянинг
Ҳиндистондаги охирги территориал ўлкаларини Чапнернагор, Янаон,
Карикал, Маэ ва французларнинг Ҳиндистондаги энг муҳим ўлкаси
ҳисобланган Пандишеринт ҳам босиб олди. Инглизлар жанубий
Ҳиндистондаги ўз мустақиллигини бир қадар сақлаб қолган сўнгги йирик
давлат Майсурага қарши 1799 йилнинг 2 майида Майсуранинг пойтахти
Серингапатамни штурм билан олдилар. Ундан кейинги йилларда инглизлар
Ҳиндистоннинг бир қанча князликларини (Карнатик, Танжур) босиб
олдилар, Англия Хиндистоннинг катта бир қисмига хўжайин бўлиб олди.
Инглизлар француз мустамлакалари билан қаноатланмай бошқа
171
давлатларнинг мустамлакаларини ҳам босиб олишга киришдилар. Бу
йилларда Англиянинг мустамлакалар босиб олишдан кўзланган биринчи
мақсади: инглиз молларини сотиш, янги бозорлар ва инглиз фабрикалари
учун хом ашѐ топиш эди.
Инглиз буржуазиясининг кенг доираларига Ҳиндистонни талаш учун йўл
очиб бериш мақсадида, 1813 йилда Ост-Индия компанияси савдо
монополиясини бекор қилди. Англия ҳукумати инглиз буржуазиясининг
худди шу доиралари манфаатини назарда тутиб, 1788 йилда Австралия
китъасини инглиз территорияси деб эълон қилди. Англияда ишлаб
чиқарилган арзон моллар ҳамма жойда сотиладиган бўлди. Француз
рақобатининг йўқ қилиниши инглиз товарларининг янада чакқон
сотилишига йўл очиб берди. 1773 йилга келиб Англиянинг четга мол
чиқариши ўртача ҳисобда йилига 41 миллион фунт стерлингга етди. Уруш
Англиянинг мулкдор синфларига жудда катта фойда келтирди. Буржуазия
урушга ва армияга қурол-яроқ етказиб беришдан, иттифоқчи
давлатларнинг ҳарбий буюртмаларидан бозорларда француз рақобатининг
заифлашганидан катта фойда олмоқда эдилар
Лендлордлар ҳам урушдан катта фойда олдилар. Европадан ғалла ва
бошқа махсулотлар келтирилишининг камайиши натижасида ғалланинг
нархи ошиб кетди.
Шу йилларда Англияда экин майдони анча кенгайди. Лендлордлар
ерни кўпайтириш пайига тушиб, деҳқонларни ерларидан зўр бериб ҳайдай
бошладилар.
Урушнинг ҳамма оғирлиги меҳнаткаш ишчилар, деҳқонлар, майда
хунармандлар зиммасига тушди. Питт жорий қилган даромад солиғи
давлат
даромадларининг оз қисмини ташкил қилиб, уруш харажатларини
маблағ билан таъминлашнинг асосий воситаси кўпчилик истеъмол
киладиган буюмларга солинадиган эгри солиқлар эди. Ҳукумат даромад
манбаларини кўпайтириш мақсадида солиқ солинадиган нарсалар
доирасини тўхтовсиз кенгайтира борди.
172
Англиянинг иқтисодий равнақ топишига қарамай уруш йилларида
мамлакатдаги меҳнаткашларнинг аҳволи тўхтовсиз ѐмонлаша борди Бунга
пулнинг қадрсизланиши ва истеъмол буюмлар нархининг ошиши сабаб
бўлди. Натижада реал иш ҳақки камайиб, урушнинг дастлабки йиларида,
яъни 1792 йилдан 1800 йилгача тўқувчи ишчиларнинг иш ҳақи 64%, 1805
йилдан 1812 йилгача ўтган
даврда эса яна икки баробар камайди.
Халқ оммаси ҳаракатларининг бевосита таъсири остида 1797 йилда
инглиз флоти денгизчиларининг жуда катта қўзғолони бўлиб, 6у
қўзғолонга Ла-Манш эскадраси ва шимол эскадраси кемаларидан
анчагинаси қатнашди. Матрослар шароитнинг оғирлиги, ҳуқуқсизлик ва
овқатнинг ѐмонлигидан норозилик билдирдилар. Спитхед портида тўпланган
Ла-Манш эскадраси 1797 йилнинг 17 апрелида қўзғолон кўтарди. Ҳукумат
қўзғолоннинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик учун, баъзи бир
талабларни қондиришга мажбур бўлди. Май ойининг ўрталарида эса шимол
эскадрасининг қўзғолони бошланди, лекин тезда улар таслим бўлишга
мажбур бўлдилар. Шундан кейин қўзғолончиларни шафқатсизлик билан
жазолаш бошланди.
Францияга қарши олиб борилган уруш йилларида Англияда авж
олган халқ қўзғолонлари тарқоқ ҳолда бўлганлигидан, ҳукумат уларни
осонлик билан бостирди. Гарчи деҳқонларнинг ҳаракатлари баъзи ҳолларда
оммавий тусда бўлган ва каттагина территорияларга ѐйилган бўлса ҳам,
уларнинг кураши тарқоқ ҳолда борди ва тезда бостирилди.
Англиянинг Америкадаги қўзғолон кўтарган мустамлакаларига
қарши олиб борган уруш давридаги қийинчиликларидан фойдаланган
Ирландия буржуазияси Англиянинг баъзи жиҳатдан ѐн беришига мажбур
қилди.
Натижада Ирландия парламенти қисман мустақиллик олди ва саноат
учун белгиланган чеклашлар юмшатилди.
1791 йилда тузилган "Бирлашган ирландлар жамияти" Ирландиянинг
мустақил бўлишига эришиш ва мустақил республика деб эълон қилишни
173
тез олдига мақсад қилиб, курашни кучайтирди. Бу жамиятга
буржуазиянинг, асосан майда буржуазиянинг илғор вакиллари деҳқонлар,
зиѐлилар кирган эди. Бу жамиятга аравасознинг ўғли публицист, адвокат
УольфТон бошчилик қилди. У Дантон билан Томас Пэйннинг ѐрдамчиси
эди. Ирландиянинг мустақиллик йўлидаги уринишлари Англия ҳукуматига
ѐқмади ва фавқулодда чоралар кўриб борди.
"Бирлашган ирландлар жамияти" фаолияти тақиқланди. Натижада
Ирландия инқилобчилари Франция билан боғланиб, 1798 йилда қўзғолон
кўтардилар. Уларга ѐрдам бериш учун Франциядан бир нечта отряд етиб
келди. Бу отрядлардан бирига Тон қўмондонлик қилди. Бирок
қўзғолончилар кенг деҳқонлар оммасини қўзғолонга торта билмадилар.
Гарчи Франция аралашган бўлсада, инглизлар бу қўзғолонни
бостирдилар. Шундан сўнг шафқатсиз жазолашлар ва қатл этишлар
бошланди. Асир қилиб олинган Уольф Тон ўзини ўзи ўлдирди. Англия
ҳукумати қаттиқ жазо чоралари қўллаш билан каноатланмай, Ирландиядаги
парламентни йўқотишга қарор қилди. Инглизлар Ирландия парламентининг
депутатларини пора бериб, ўзларига оғдириб олдилар ва Англия унияси учун
овоз беришга эришдилар. Натижада 1890 йилдан эътиборан, Ирландия
Англия қироллигининг бир қисми бўлиб колди-ю, Англия ҳукуматининг бу
иши Ирландияда Роберт Эммет раҳбарлигида 1802 йилда янги қўзғолон
кўтарилишини тезлаштирди. Бу янги қўзғолоннинг тор доирадаги фитнадан
иборат бўлиши унинг муваффақиятсиз чиқишига олиб келди. Эммет қўлга
туширилиб, қатл этилди.
1815 йилдан кейин Англия саноат тараққиѐти янада тезлашди. 1830
йилдан эътиборан оғир саноат тез ўса бошлади, машиналар жорий қилиш
кучайди. 30-йилларнинг бошларида ип-газлама ишлаб чиқаришда ҳам
қўл меҳнатидан фойдаланилар эди. Қўл меҳнати билан ишлатиладиган
240000 тикув станогидан фақат 60 минги механик станок эди ҳолос.
XIX асрнинг ўрталарига келиб, қўл меҳнатига асосланган ишлаб
чиқариш тугаб машина ва фабрика ишлаб чиқариши жорий этилди.
174
Саноатнинг техник жиҳатдан қайта қуролланиши металлга бўлган
эхтиѐжни оширди. Металл ишлаш ва машинасозлик катта муваффақият
қозонди. Махсус станоклар: токарлик, рандалаш, фрезерлик станоклари
қабилар пайдо бўлди. Бу нарса машиналарнинг деталларини жуда пухта ва
тез ишлашини таъминлашга имкон берди.
XIX асрнинг биринчи ярмида Англиянинг иқтисодий тараққиѐтида
темир йўллар мухим рол ўйнади. Савдо-сотиқ аҳамиятига эга бўлган ва
пассажирлар ташиш учун мўлжалланган биринчи темир йўл 1830 йилда
Ливерпул билан Манчестер ўртасида қурилган бўлиб, 1850 йилга келиб
Англиядаги темир йўл тармоғининг узунлиги 10 минг кмга етди. Темир йўл
ички
бозорнинг
ривожланишига,
иқтисодий
алоқаларни
мустаҳкамланишига ѐрдам берди.
1811 йилдан 1854 йилгача қўшма қироллик аҳолиси 1 миллион 865
минг кишидан 2,760 минг кишига етди. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, бу
йилларда 2 миллионга яқин киши Англияни ташлаб, чет элларга кетиб қолди.
1831 йилдаѐқ Англияда ишга яроқли бутун аҳолининг камида учдан бир қисми
қишлоқ хўжалигида ишлар эди. 1851 йилда Англияда бутун мамлакат
аҳолисининг 34% шаҳарларда яшар эди. Шаҳарларнинг хар бирида 20
мингдан ортиқ киши яшаѐтганлигидан далолат эди. Шимолий ва шимолий
ғарбий графликларда саноат шаҳарлари ва ушбу саноат шаҳарларида асосан
тўқимачилик фабрикалари вужудга келди. Англиянинг қоқ ўртасида
металлургия ишлаб чиқариш тумани бунѐд бўлди. Жанубий ўлкаларда металл
қуйиш Шотландияда кемасозлик ривожланди.
1819 йилда Англиянинг ҳамма жойида кўп кишилик митинг ва
намойишлар бўлиб, бу митинг ва намойишларда сиѐсий реформа ўтказиш
талаб қилинди. 1819 йилнинг 16-августида Манчестернинг Питерфилд
майдонидаги оммавий митинг вақтида қуролли ҳокимият қўшинлари халқ
оммасига ҳужум қилиб, аҳолини вахшийларча калтаклай бошлади. 15 киши
ўлдирилди; 400 дан кўпроқ одам яраланди. Бу ҳужумда Ватерлоо бўсағасида
175
жанг қилган инглиз қисмлари қатнашди. Халқ 16 август воқеасини:
"Питерлоо ѐнидаги жанг" деб атадилар.
"Питерлоо ѐнидаги жанг" халқ оммасида катта нафрат уйғотди. Бироқ,
маъмурларнинг ҳатти-ҳаракати билан оммавий митинглар ва матбуотга қарши
махсус қонунлар қабул қилинди. Бу қонунлар ―уруш учун чиқарилган олти
қонун" деб аталди. Бу қонунлар фукароларнинг оммавий митингларга
қатнашиш ҳуқуқларини чеклаб қўйди, қурол-яроқ тақиб юриш ман
қилинди.
Ишчилар орасида социалистик ғояларни пропаганда қилишда ва инглиз
ишчилари синфининг ҳаракатида Роберт Оуэн (1771-1858) катта рол ўйнайди.
Оуэн фаолиятини ўз фабрикасидан бошлаб, ишчиларнинг меҳнатини
енгиллаштирадиган баъзи чораларни амалга оширди яъни, иш соатини
қисқартириб 10,5 соатга туширди, кўпдан-кўп жарималарни бекор қилди,
мукофотлар бериш тизимини кенг қўллади. Оуэн болалар меҳнатини ман
этишни талаб қилиб, кенг тарғибот олиб борди.
Катта ер эгаларини ѐн беришга мажбур қилиш учун саноат буржуазияси
парламентни реформа қилишга каратилган оммавий халқ ҳаракатини қўллаб-
қувватлай бошлади.
Ҳаракатнинг дастлабки босқичида бу ҳаракатга буржуа радикаллар ҳам
кўшилдилар. Улар ишчилар ҳаракатидан ўз мақсадлари учун фойдаланишга
интилдилар. 1836 йилда хунарманд У. Ловетт раҳбарлиги остида тузилган
"Лондон ишчилар жамияти" сиѐсий ҳаракатнинг ташкилий маркази бўлди: 1838
йилнинг май ойида матбуотда эълон қилинган халқ хартиясида олти пунктдан
иборат дастур, яъни ялпи ҳуқуқий эркинликлар бериш (ѐши 21 дан ошган
эркакларга), тенг сайлов округлари тузиш, яширин овоз бериш, депутатликка
номзоди кўрсатилган кишилар учун хар қандай цензни бекор қилиш, депутатларга
маош белгилаш ва парламентни хар йили қайтадан сайлаш дастури илгари
сурилди. Бу албатта демократик ислоҳотлар дастури эди.
1838 йилнинг октябрида Манчестрда тўқимачилик фабрикасининг эгаси
Ричард Кобден ташаббуси билан ғалла божларига қарши кураш уюшмаси
176
тузилди. Бу иттифоқ буржуазия берган катта маблағ ѐрдами билан эркин савдони
зўр бериб оғзаки ва матбуот орқали пропоганда қила бошлади. Шу билан бирга
чартистлар буржуазянинг ғаразли мақсадларини пайқаб, уни фош қила
бошладилар.
1839 йилнинг 4 февралида Лондонда чартистларнинг биринчи съезди
очилди, бу съезд Буюк Британия санотида ишловчи ишчиларнинг умумий
конвенти деб аталди. Бу съездда Англиянинг ҳамма жойидаги оммавий митингларда
сайланган 53 делегат қатнашди. Чартистлар конвенти ҳаракатнинг раҳбарлик
марказига айланиши керак эди. Бироқ раҳбарлар орасида энг муҳим масалалар
устида жиддий ихтилофлар чиқди.
Чартистлар орасидаги иккиланиш ва ихтилофлар инглиз пролетариатининг
ғоявий
жиҳатдан етилмаганлигини кўрсатар эди. Чартистлар ҳаракатининг кўзга
кўринган арбоби журналист Бронтерр О Брайен бу ҳаракат ғоясига катта таъсир
кўрсатди.
Чартистлар конвенти 12 августда бутун мамлакатда жуда катта ялпи "муқаддас
ойлик" ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бирок ҳукумат бу қарорни тез орада
бекор қилди
40-йилларнинг бошларида чартистлар ҳаракати янги боскичга кўтарилди.
1840 йилнинг бошида Манчестерда бўлиб ўтган конференциясида
чартистларнинг миллий уюшмаси яъни ишчилар синфи партиясининг кўртаги
барпо қилинди.
1842 йилнинг 2 майида чартистларнинг талабларини ўз ичига олган
иккинчи петиция парламентга киритилди. Бу петицияга 3315752 киши имзо
чеккан эди. Бу петицияда "Англиядаги мавжуд сиѐсий деспотизм ва иккинчи
томондан "таҳкирловчи қуллик тузуми" эканлиги кўрсатилиб, халқ,
оммасининг оғир ахволда кун кечираѐтганлигини маълум қилди. Аммо
Англия ўзининг мустамлакачилик сиѐсатини бир дақиқа ҳам сусайтирмасдан,
инглизлар ўзлари босиб олган территорияларга таяниб туриб, 1815 йилдан кейин
Ҳиндистонни истило қилишни давом эттирди. Икки йил давом этган урушдан
177
кейин, 1816 йилда инглизлр тоғ князлиги Непални босиб олди. Бир қанча
урушлар олиб бориб, бир неча ҳинд князликларини тор-мор келтирди.
Хуллас, XIX аср ўрталарида Ангия энг катта мустамлакачи давлатга
айланди: 1850 йилда унинг Ҳиндистондаги ва бошқа мустамлакаларининг
территорияси 11700 минг квадрат км бўлиб, бу мустамлакалардаги аҳоли 160
миллион кишидан ошиб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |