Ноябрь 2020 16-қисм
Тошкент
ҳисобланади. Фақатгина плагинлар учун қўшимча имкониятларини фаоллаштириш пуллик
асосда бўлиши мумкин.
Масофавий таълим тизимида курсга қабул қилинган ўқувчи вақтни ўзи белгилай-
ди. Куннинг исталган қисмида кириб топшириқларни бажариши мумкин. Курсни
ўзлаштирилганлик даражаси мониторинги тизим томонидан автоматик бажарилади ва
ўтилган дарсни мустаҳкамлаш турли саволларга жавоб топиш, назорат тестлари ва лабо-
ратория машғулотларидан иборат бўлиши мумкин. Унда викториналар яратиш мумкин,
тўловлар қабул қилиш мумкин. Қуйида эса Wordpress учун курслар яратиш плагинлари
билан танишиб ўтсак.
Learndash – фойдаланишда содда ва кўплаб имкониятларга эга плагин ҳисобланади.
Ушбу плагин орқали кўп босқичли курслар яратиш ва уларни мавзулар, бўлимлар, ка-
тегорияларга бўлиш мумкин. Курсга ўқувчиларни қўшиш, уларнинг изоҳ ва фикрларни-
ни эълон қилинишидан олдин тасдиқлаш мумкин. Ўқувчининг кейинги дарсга, босқичга
ўтишида ўз шартларингизни қўйишингиз мумин. Ушбу плагин paypal, Stripe, 2checkout
каби тўлов шлюзлари орқали тўлов қабул қилиши мумкин. Бир лицензия нархи йилига
159 долларни ташкил қилади.
LifterLMS – масофавий курс ташкил этиш учун кўплаб имкониятларга эга плагин
ҳисобланади. paypal, Stripe орқали тўлов қабул қилади. Ушбу плагинда кўп босқичли
курслар яратиш ва уларни мавзуларга бўлиш мумкин. Фойдаланувчиларни жалб қилиш
мақсадида даражага эришганлик белгиси, курсни муваффақиятли якунлаганлик ҳақида
сертификатлар электрон почта орқали автоматлаштирилган кўринишда хабар юборилиши
мумкин. Тор доирадаги фойдаланувчилар учун алоҳида контент ёки чегараланган контент
яратиш мумкин. Ушбу плагиннинг яна қўшимча кўплаб кенгайтмалари мавжуд. Улар ёр-
дамида электрон тижорат ва электрон маркетинг қисмларини бошқариш мумкин. Плагин-
нинг универсал тарифи бир сайт учун 299 долларни ташкил қилади.
Learnpress – бепул плагинлардан ҳисобланади. Умумий созламаларни амалга ошириш
имконияти мавжуд. Курсни дарслар ва викториналар ёрдамида ташкил қилиш мумкин. Бир
дарсда фойдаланилган дарс ва тестларни яна зарур бўлганда бошқаларида ҳам фойдала-
ниш мумкин. Контентни кейинчалик бошқа курсларда фойдаланиш мақсадида экспорт им-
конияти ҳам ташкил қилинган. Ушбу плагиннинг кўплаб пуллик ва бепул кенгайтмалари
мавжуд. У bbpress, Woocommerce каби бошқа плагинлар билан алоқа қила олади.
Wp courseware – яна бир оммабоп плагин ҳисобланади. Бу плагин оммабоп бўлиб,
турли кўринишдаги курслар яратиш имкони бор. Ҳар бир курс турли модул, викторина ва
дарслардан ибора бўлиши мумкин. Курс учун саволлар ва тестлар банки яратиб, кейинча-
лик улардан дарсларда фойдаланиш имконият мавжуд. Тўловларни қабул қилиш имкони
кўзда тутилмаган. 2 та сайт учун бир йиллик тўлови 99 доллардан бошланади[3].
Гарчи сўнгги пайтларда ўзбек тилида масофавий ўқитиш тизимлари, турли онлайн
курслар, видео роликлар яратилаётган бўлсада, лекин уларнинг тушунарлилик даражаси,
оммабоплиги, соддалиги, кенг аудиторияни қамрай олмаслиги каби камчиликлари дарров
кўзга ташланади. Демак, танланган мавзу бўйича яратилувчи контентга қуйидаги тала-
бларни қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлади: мавзунинг ёритилганлик даражаси, содда
ва тушунарли бўлиши, танланган мавзунинг қайси аудитория учун мўлжалланганлигини
аниқлиги, контентнинг грамматик жиҳатдан хатолардан ҳоли бўлиши кабиларни кўрсатиш
мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қарори, «Электрон тижорат
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида, 614-ii-сон
29.04.2004, https://lex.uz/docs/165486
2. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида, ЎРҚ-385-сон 22.05.2015,
https://lex.uz/docs/2650293
3. https://bit.ly/3f138Yf
9
Do'stlaringiz bilan baham: |