Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим



Download 482,29 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/27
Sana01.07.2022
Hajmi482,29 Kb.
#722542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
16391805573224972daraja

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим 
ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари 



билан боғлиқлиги
. Диссертация тадқиқоти Жиззах давлат педагогика 
институти илмий тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №А1-ХТ-О-14297 
“Ахборот-коммуникацион таълим муҳитида математикани ўқитишни ташкил 
этишнинг илмий-услубий асосларини яратиш” (2012-2014 йй.) мавзусидаги 
лойиҳаси доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади 
инновацион методик лойиҳалар асосида 
талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан 
фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг замонавий воситаси 
сифатида мобил қурилмалардан фойдаланиш заруриятини асослаш;
мобил технологияларнинг дидактик имкониятлари ва улардан фойдаланиш 
йўлларини такомиллаштириш; 
“Web-дизайн” фани бўйича талабалар мустақил таълимини ташкил этиш 
методик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш;
талабаларнинг мустақил таълимий фаолиятини мобилли таълим 
воситалари асосида ташкил этишга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб 
чиқиш. 
Тадқиқотнинг объекти 
сифатида инновацион методик лойиҳалар асосида 
талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан 
фойдаланиш жараёни белгиланиб, тажриба-cинов ишларида Жиззах, Навоий, 
Қўқон давлат педагогика институтларининг “5110700 – информатика ўқитиш 
методикаси” таълим йўналишининг 334 нафар респондент-талабалари иштирок 
этди. 
Тадқиқотнинг предмети
ни инновацион методик лойиҳалар асосида 
талабалар мустақил таълимини ташкил этишда мобил ўқитиш тизимидан 
фойдаланиш шакл, метод ва воситалари ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. 
Тадқиқотда мавзуга оид илмий, методик, 
социологик, психологик-педагогик адабиётларни қиёсий ўрганиш ва таҳлил 
қилиш, ижтимоий-педагогик (кузатиш, суҳбат, ташхислаш, сўровнома, тест), 
тажриба-синов, мониторинг, натижаларини математик-статистик таҳлил 
усулларидан фойдаланилган. 

Download 482,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish