Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#71653
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   82
Bog'liq
bolalarni maktabga tajyorlashda maktab va mahalla hamkorligi

билан ўртоқлашишга ѐрдам беринг
Гўдак ва ѐш болалар атрофидаги нарсаларга нисбатан диққатларини 
тортишда ѐрдамга эхтиѐж сезадилар. Тарбиячи ѐки ота-она болага қизиққан 
нарсаларини кўрсатиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашиши мумкин. 
Масалан, бирор нарсани кўрсатиб, у хақида гапириб бериши мумкин. 
Қуйидагича вазият билан мулоқот бошласа бўлади: 
―мана бунга қара‖ 
―Бу_______‖ 
6. Болага ўз дунѐсини хис қилишда, тасвирлаш орқали ѐрдам беринг
Нарсаларни номлаш ва тасвирлаш орқали хамда бола ўзи тажриба қилиши 
орқали нарсаларнинг маъносини англай бошлайди. Бола атрофидаги 
дунѐсини кашф қилиши учун, йўл йўриққа мухтож бўлади. Тарбиячи ѐки ота-
она вокал ва хиссий ифодалар билан маъноларни топишга ѐрдам бериши 
мумкин. 
7. Болага ўз тажрибасини кенгайтиришга ва бойитишга ѐрдам беринг
Бола улғайиши билан унинг атрофи хам кенгайиб кетаѐтганини хис қилади. 
Энди танлов кўпроқ бўлади. Бу жуда хам мухим жараѐн хисобланади, айни 
шу даврда тарбиячи боланинг атрофидаги кўплаб маълумотни унинг олдинги 
тажрибаси билан боғлашга ѐрдам бериши мумкин.
8. Ахлоқини тўғрилаб туриш: болага қоидалар, чегаралар ва 
қадриятларни ўрганишида ѐрдам беринг. 
Бола ўзини ўзи бошқаришида, танлов қилишида ва режалаштиришида йўл 
йўриқларга эхтиѐж сезади. Бу холат албатта тарбиячи ѐки ота-онанинг 
мулоқатга киришиши билан юзага келади. Тарбиячи ѐки ота-она босқичма-
босқич режалаштиришни ва нима учун баъзи нарсаларни қилишга рухсат 
этиладию баъзиларини қилишга рухсат этилмаслигини тушунтиради. Доимо 
тўсиқ бўлувчи ―йўқ‖ дейишни ўрнига, ижобий шаклдаги вариантларни 
ишлатиш яхшироқдир.
Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда мактабгача таълим 
муассасаси мактаб ва махалла хамкорлиги 


97 
Ш.Т.Музафарова 
305-МТМ  
Фарзандни дунѐга келтириш билан бир қаторда унинг тўғри тарбияси, 
иймон-эътиқодли бўлиб тарбияланиши ота-онанинг юксак масъулиятни ҳис 
қилишига бевосита боғлиқ. 
―Тарбиянинг мазмуни энг яхши ўзбек оилаларида амал қилган ва амал 
қилаѐтган тарбиянинг мазмуни ҳамда мустақиллик шароитида давлат ва 
жамият томонидан оила-мактаб тарбиясидан келиб чиқади. Муайян 
фазилатларнинг изчил, турли вазиятларда, турли воситалар ѐрдамида 
сингдириб, такомиллаштирилиб борилиши пировард натижада давлат ва 
жамият, оила, маҳалла, мактаб учун намунавий ўқувчи, ўғил-қиз ахлоқини 
хосил қилиш мумкин‖. Шу ўринда бир фикрни айтиб ўтмоқ керак. Хамма 
нарса ўз номи билан аталиши, ҳамма нарса ўз ўрнига эга бўлиши керак. Бу 
борада қадимги Хитой илоҳиѐтчиси, мутафаккири Конфуций ―Ота-
оталигича, фарзанд-фарзарндлигича, дурадгор-дурадгорчилигича бўлиши 
лозим,‖- деганда мутлақо хақ эди. 
Инсонни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш башариятнинг 
азалий орзуси бўлиб келган. 
Миллий тарбия тизимида оила маънавияти, ундаги ота-онанинг ўрнига 
аждодларимиз алоҳида эътибор қаратганлар. Бу борада Амир Темур ўзига 
хос алоҳида мислсиз ўрин эгаллайди. Амир Темур ҳукмронлик йилларида 
Самарқанд, Ҳирот шаҳарларида маданият, илм-фан ривожланди. Соҳибқирон 
одоб-ахлоқ, имон, эътиқод, таълим-тарбия соҳасида юксакликка эришган 
сиймолардан ҳисобланади. Бунинг исботи Амир Темур яратган одоб-ахлоққа 
оид дастурлари, ўгитлари, панд-насиҳатлари, ҳамда, соҳибқирон ҳақидаги 
ѐзилган тарихий манбаларни, асарларни ўқиб чиқиш етарли. Жаҳонга 
машҳур ―Темур тузуклари‖ асарида Амир Темурнинг ибратли, ҳаѐтий 
тажрибалари, қимматбаҳо насиҳатлари, фикрларининг аниқ, теранлиги, 
таъсирчанлиги яққол кўзга ташланади ва инсонни ҳушѐрликка чақиради. 
Болалик қисқа муддатда кечса-да, унинг таассуротлари, ѐди умрбод эсда 
қолади. Инсоннинг келажак тақдирига, ҳаѐт йўлига кўп ҳолларда 
болалагидаѐқ тамал тоши қўйилиши ҳеч кимга сир эмас. Шунга кўра 
умримизнинг илк даврини ўзига хос дунѐ дейиш мумкин. 
Президентимиз И.Каримовнинг бўлажак авлод тарбиясига қўяѐтган 
талаблари хусусида тўхталаб ўтиш жоиздир, жумладан, «Бизга битирувчилар 
эмас, балки мактаб таълим ва тарбиясини кўрган шахслар керак» деган 
таъкид талқинига назар ташлаймиз. Бу жумла замирида нима ѐтади? 
«Билимли» билан «тарбия кўрган» орасида қандай фарқ бор? Халқимизнинг 
«Фарзандингни ѐ мактабга бер, ѐ маданиятлилар даврасида тут» мазмунидаги 
таъбирлари замирида нима ѐтади? «Мен Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз 
учун ѐ ҳаѐт, ѐ момот, ѐ нажот, ѐ ҳалокат, ѐ саодат, ѐ фалокат масаласидир» 
деган фикрини кўп мушоҳада қиламан. Буюк маърифатпарварнинг буюк 
сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалик муҳим ва долзарб бўлган 


98 
бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва 
долзарбдир». 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish