189
мажбурий бўлиб ҳисобланади. Экологик хавфсизлик соҳасида техник тартибга солишнинг ҳуқуқий
асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
соҳасидаги қонунчилик ва қонун ости меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг
―Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида‖ ги Қонуни бўлиб ҳисобланади.
Ушбу техник регламент лойиҳасида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва
утилизациялаш жараѐнлари шунингдек сув ва биохилмахиллик объектлари, тупроқ ва
табиий
ландшафтлар, чиқиндилар билан муомала қилиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш хамда табиий
ресурслардан фойданишда экологик хавфсизлик талаблари ўрнатилган.
Маҳсулотлар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва
утилизациялаш жараѐнларининг экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида
давлат назорати, давлат экологик экспертизаси ва мувофиқликни тасдиқлаш (экологик
сертификатлаштириш) ўтказилади.
Хўжалик юритувчи субъект мазкур техник регламент билан ўрнатилган талабларни бузганлик
учун фуқаролик қонунчилиги, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қонунчилик, жиноий
қонунчилик билан белгиланган тартибда фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.
Мазкур техник регламент
кучга кирган кундан бошлаб, келгусида экологик хавфсизлик масалалари
бўйича махсус техник регламентлар кучга кирадиган кунгача уларнинг зарар етказиш хавфининг
даражаси мазкур техник регламентда ҳисобга олинган зарар етказиш хавфининг даражасидан юқори
бўлган маҳсулотлар, чиқиндилар, хизматларни ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш жараѐнлари,
маҳсулотлар ва чиқиндиларни сақлаш, ташиш ва утилизациялаш мазкур техник регламентнинг
талабларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг
атроф-муҳитни кўрсатилган хўжалик фаолияти жараѐнида вужудга
келадиган салбий таъсирдан
муҳофаза қилиш мақсадларига мос келадиган қисми билан ўрнатилган экологик хавфсизлик
талабларини ҳисобга олиш билан амалга оширилади.
Хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият субъектлари мазкур умумий техник регламент кучга
кирган кундан бошлаб 6 ой давомида мазкур умумий техник регламентни қўллаш учун зарур
бўладиган меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари лозим.
Шунингдек Мазкур
техник регламент расман эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгандан кейин кучга кириши хақида
айтиб ўтилган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мазкур техник регламентнинг қабул қилиниши: инсон
саломатлиги, экологик мувозанатни сақлаш, жонли табиатнинг турлари ва экология тизимлари,
ландшафтлар ва ноѐб табиат объектлари хилма-хиллигини сақлаб қолиш шунингдек экология
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Қўшимча қилиб шуни айтиш жоизки, бугунги кунда тобора
кўпайиб бораѐтган чиқиндиларни тўғри бошқариш орқали атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳозирги
даврнинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: