Давлат (қардош тиллар) тили


Электрон дарсликларга қўйиладиган педагогик-дидактик



Download 5,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/190
Sana28.06.2022
Hajmi5,64 Mb.
#716961
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   190
Bog'liq
Davlat tilini o\'qitish metodikasi

Электрон дарсликларга қўйиладиган педагогик-дидактик
талаблар:
Дидактик 
талабларга – илмийлик, ўзлаштиришнинг энгиллиги, 
муаммони қуйиш ва ҳар томонлама асосли тарзда билим олишлик, ўқиш 
жараѐниди ўқувчининг фаол ва онгли иштироки, билим олишнинг тизимли ва 
босқичма-босқич 
амалга 
оширилиши, 
билимларни 
мустаҳкам 
ўзлаштиришнинг таъминланиши, таълим тизимида билимни ўзлаштирувчи, 
ривожлантирувчи ўқитувчи ва ўқувчилар вазифаларининг яхлитлиги, ўқувчи 
учун ўқиш мустақил ҳолда бўлишлигининг таъминланиши, ўқитишнинг 
интерфаоллиги, унинг уйғунлигини таъминлаш, ўқув материалини тақдим 
этишда тизимли ѐндашиш кабилар киради. 
Психологик талаблар: электрон дарслик ҳақида гапирилганда, уларнинг 
психологик, эстетик, гигиеник ва тиббий-психологик томонларини ҳам 
эътиборга олиш лозим бўлади. Бунинг сабаби, ўқувчининг жисми электрон 


95 
кўринишдаги маълумотларни қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятларини 
талаб қилади. Аммо шундай психологик тўсиқлар бўлиши мумкинки, 
ўқувчилар компьютер экранидаги маълумотларни туғридан-туғри қабул қила 
олмайдилар. 
Маълумотларни қабул қилишда унинг фақат мазмуни эмас, балки ўлчами, 
ҳарфларнинг кўриниши, ранги ва тасвирнинг ҳаракати каби омиллар муҳим 
аҳамиятга эга. Шунинг учун электрон дарсликнинг матни ўзининг 
хусусиятларига эга бўлиши керак. 
Ўқувчиларнинг маълумотларни қабул қилиши учун электрон дарсликдаги 
ўзига хос хусусиятлар, яъни ўчиб-ѐниш, рангни ажратиб кўрсатиш, тагига 
чизиб қуйиш, овоз каби ҳолатлар таъсир этиши мумкин. Шй нарсани эсдан 
чиқармаслик лозимки, бундай ҳолатларнинг кўпайиб кетиши инсоннинг 
соғлигига таъсир кўрсатиши мумкин. 
Дарсликнинг электрон версиясини яратишда яна бир муҳим муаммо-бу 
ўқувчиларга қанча миқдорда маълумот бериш мумкинлиги билан боғлиқдир. 
Одатда ўқувчи жисми ташқаридан келаѐтган маълумотларга нисбатан 
мослашишини талаб этади. Шу сабабли бу соҳадаги изланишлар шуни 
кўрсатадики, дарсликнинг электрон версиялари билан ишлашда машқ қилиш 
режимида ѐки кўпроқ мустақил ишлаш соатларида фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ. 
Маълумки, маълумотларнинг ортиқ даражада қабул қилиниши уларнинг 
диққатини жалб килмайди. Бу муаммоларни эчиш учун берилаѐтган 
маълумотларнинг сифатини ошириш ва бундан ташқари, электрон 
дарсликларда бир қатор имкониятлар яратиш лозимки, улар ѐрдамида кўпгина 
параметрларни ўзгартириш мумкин бўлсин. Масалан, овозни ўчириб қуйиш, 
пасайтириш, кўтариш, рангларни ўзгартириш ва ҳоказо. 
Электрон дарсликнинг самарадорлигига эришиш компьютер билан ўзаро 
мулоқотнинг психологик томонларини ҳисобга олиш асосида амалга 
оширилиб, уларга: 
-электрон дарсликдаги ўқув материалини тақдим этиш, англаш 
(когнитив) жараѐнининг вербал-мантиқий, сенсор-перцептив (ҳис килиш, 
сезиш) ва ифодаланиш даражасига мос келиши керак. Шунингдек, англаш 
билан боғлиқ психологик жараѐнларга ахборотни қабул қилиш (асосан, кўриш 
ҳамда эшитиш, ҳис килиш), эътибор қилиш (унинг турғунлиги, жамланиши, 
бир нарсадан иккинчисига ўтиши, тақсимлаш) фикрлаш (назарий тушунча, 
амалий-кўргазмали ва амалий-ҳаракатли), тасаввур қилиш, хотира (бир 
сониялик, қисқа ва узоқ муддатли, қисқа муддатли хотирада маълумотни 
жойлаштириш ҳодисаси) ва бошқалар; 

электрон дарсликдан фойдаланувчилар учун қулай, фанни 
ўзлаштиришга ижодий ѐндашиш ва сиҳат саломатликни сақлаш нуқтаи 
назаридан мақбул ўқув шароитларини яратиш каби асосий талаблар киради. 
Ахборот технологиялари асосида ишлаб чиқилаѐтган электрон 
дарсликларнинг (ED) таркиби қуйидаги элементларни ўзида ифода этиши 
лозим: 


96 
- муқова; 
- мундарижа; 
- қисқача аннотацияси; 
- (ED) нинг «тулиқ баѐни»; 
- (ED) нинг қисқача баѐни (чизма кўринишида); 
- асосий ва қўшимча адабиѐтлар руйхати; 
- билимни назорат қилиш механизми; 
- матндан олинган парча бўйича излаш амалини бажариш; 
- муаллифлар рўйхати ва улар ҳақида маълумот; 
- атамалар рўйхати; 
- (ED) билан ишлаш учун маълумотлар тизими. 
Электрон дарсликнинг муқоваси имконият даражасида чиройли бўлиши 
мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун уни графика ва мултимедиа, анимация 
каби элементлар билан бойитиш зарур. (ED) нинг муқовасида дарсликнинг 
номи, юқори ташкилот ҳақида маълумот (масалан, вазирлик), муаллифлик 
ҳуқуқи, яратилган вақти, (ED) ни яратган ташкилотнинг номи, муаллифлар 
ҳақида қисқача маълумот олиш имконияти мавжуд. Бу маълумотларнинг 
маълум бир қисми (муаллифлар ҳақида маълумот, (ED) ни яратган ташкилот, 
муаллифлик ҳуқуқи) кабилар махсус тугмалар ѐрдамида амалга оширилади. 
Мундарижа (ED) нинг жуда муҳим таркибий элементи ҳисобланади. У 
бир томондан этарли даражада мавзулар кетма-кетлигини сақлаб, керакли 
мавзуларга тезкор равишда мурожаат қилишни таъминлай оладиган даражада, 
яъни гипермурожаатлар билан бойитилган бўлиши ва экраннинг бир қисмида 
жойлашиши керак. 

Download 5,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish