Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Швейцарияда мусиқа таълими тизими



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/54
Sana28.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#716921
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
Musiqa madaniyati fanini o`qitishda zamonaviy yondashuvlar va innovatsiyalar (4.1-modul)

 
2.3 Швейцарияда мусиқа таълими тизими 
Эмил Жак-Далкроз (1865-1950) Швейцариялик педагог, композитор, 
мусиқачи, ёзувчи ва жамоат арбоби, мусиқий-ритмик тарбия тизими 
яратувчисидир. 1910-йилда "мусиқа ва ритм" мактабини Женевада "Жак-
Даркроз" институтини ташкил қилган. Кейинчалик Жак-Далкроз иши 
давомчилари Стокгольмда, Лондонда, Парижда, Венада, Барселонада, Нью-
Йорк шаҳарларида "Жак-Далкроз" мактаби, "Жак-Далкроз" институтларини 
ташкил қилганлар. 
Жак-Далкроз мусиқий динамика ва эмоционал ҳаракатлари ҳамда 
образли мазмун, мусиқа остида пластик ҳаракатлар жўрлигида мусиқий 
фаолиятга жалб қилиш тизимини яратди. Ўқувчиларда импровизация, 
обсолют эшитиш қобилиятини ривожлантириш тизимини ишлаб чиқди. У ўз
ўқувчиларининг пластик ритм туйғусига эга бўлишларида уларнинг нерв 
тизими ва мусқўл аппаратини мукаммал ривожлантиришга интилди. Унинг 
назариясига кўра, ритмни ўқувчиларга тушунтириш муҳим эмас, ритмни 
ўзлаштирилмасдан ҳам тана ҳаракатларини ҳис этган ҳолда машқларни 
такрорлаш ва ритмик ҳаракатлар бажариш яхши натижа беради. 
Е.Жак-Далкроз, Золтан Кодай, Карл Орф томонидан ишлаб чиқилган
мусиқий тарбиянинг яхлит тизимлари турли мамлакатлардаги мусиқа тарбия 
назарияси ва амалиёти ишларига катта таъсир кўрсатди. 
Венгрияда мусиқа таълими тизими 
Венгрияда мусиқий тарбия соҳасида эришилган асосий ютуқлар 
замонавий венгер асосчиларидан бири, композитор, халқ оғзаки ижоди 
билимдони, мусиқашунос, педагог Золтан Кодай (1882-1967) номи билан 
боғлиқдир. Болаларнинг мусиқий тарбия соҳасидаги ўзининг фаол ва 
сермаҳсул фаолиятини Золтан Кодай 1920-йиллардан бошлади. З.Кодайнинг 
болалар мусиқий тарбия тизими оммавийлик тамойилига асосланган. 
Буюк аллома хор жамоасида қўшиқ айтиш ҳаммага ҳам мумкинлигини 
алоҳида таъкидлаган, кенг оммани хор ижрочилигига жалб этиб, бу ишга 
алоҳида диққат ва эътиборни талаб қилди. Унинг бутун мусиқий таълим
жараёни халқ куйларига асосланган. Кодай оммавий венгер мактабига 
"Тоника-соль-фа" усулини киритди. Унинг ғоялари иккинчи жаҳон урушидан 
сўнг оммалашиб кетди. Кодай методи - бу яхлит тизим бўлиб: релятив 
(нисбий) сольмизация, куйлаётган ўқувчиларга қўл ҳаракати ёрдамида 
берадиган кўрсатмалар, венгер халқ қўшиқлари, мусиқани чуқур ўрганишга 
йўналтирилган умумтаълим мактаблари, хор синфлари ҳамда гуруҳли 
куйлашдан иборат. 
Унутмаслик керакки, Кодай методи ҳақида гап кетганда сўнгги
мусиқий тарбия қонцепсияси ҳақида, уни ҳаётга тадбиқ этиш йўллари 


27 
тўғрисида бормоқда. Буларни З.Кодай турли манбалардан олиб, венгер 
мусиқаси хусусиятларига мослаштирди. 
Гуруҳли куйлаш Венгрияда, ҳақиқатдан, умумхалқ жараёни бўлиб, 
бунга мусиқа саводхонлиги, нота бўйича қўшиқ айта олишга ёрдам беради. 
З.Кодайнинг "2000-йилга келиб, ҳар бир умумтаълим мактабини битирган 
усмир нотани эркин ўқий олади" - деган орзуси амалга ошмоқда. 
Венгрияда мусиқий тарбия юқори даражададир. Бутун мамлакатдаги 
умумтаълим мактаб тизимининг асоси 8 йиллик тўлиқсиз ўрта мактаб бўлиб, 
уни битирган ўқувчилар 4 синфли гимназияга ўтадилар. Биринчи синфда 
болалар ҳафтада 2 марта 0,5 соатдан, 2-7-синфларда эса ҳафтада 2 соат 
"Мусиқа" ўқув фани билан шуғулланадилар. 
Бундан ташқари, ҳар ҳафта икки соат оркестр машғулотларига 
ажратилган. Гимназиянинг 3-4-синфларида ўқувчилар мусиқа адабиёти 
билан танишиш ва бирорта мусиқа чолғусини ўзлаштириш имкониятига эга 
бўлади. 
Умумтаълим мактаблари орасида "Мусиқа қўшиқчилиги" тўлиқсиз 
ўрта мактаблари, яъни мусиқани чуқур ўрганишга қаратилган умумтаълим 
мактаблари кенг жорий этилган. Уларда 1-4-синф ўқувчилари ҳафтада 6 
соат, 5-7-синфларда эса 4 соат мусиқа ва 2 соат хор машғулотлари билан 
шуғулланадилар. Мактабларда, шунингдек, фортепиано, скрипка, пуфлама 
мусиқа чолғулари синфлари мавжуд. 
Бундай мактаблардаги синфларда ўқувчилар сони умуммактаб, 
синфидаги болалар сонига нисбатан камроқ, яъни 26 ўқувчидан ортмайди. 
Бундан ташқари уларда умумтаълим йўналишдаги ўқув фанларининг сони 
ҳам қисқартирилган. 
Бошланғич синфларда барча ўқув фанларидан билим бераётган 
ўқитувчи мусиқа дарсини ҳам ўтади. 5-8-синфларда бу дарсларни мусиқа 
мутахассиси олиб боради. Болаларнинг мусиқа саводини чиқаришда устоз 
томонидан қўл ҳаракатлари, махсус имо-ишоралар қўлланилади. 
Релятив сольминизацияни чуқур ўргангандан сўнг, ўқувчилар мутлак 
тизимга ўтадилар. Мусиқа таълимини бериш, шу жумладан мусиқа ўқувини 
ривожлантириш услубиёти, асосан, болалар онгининг ўзига хос томонларини 
ҳисобга олган ва уларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Умумтаълим 
мактабларида фортепиано, флейта, ёгоч симбала ва айрим урма чолғулардан 
фойдаланилади. Кодай тизими, айниқса, мусиқани чуқур ўрганишга 
йўналтирилган ва умумий таълим мактабларида ўзининг ёрқин ифодасини 
топмоқда. 
Ҳар кунги мусиқа дарслари болаларда усулларни ажрата билиш 
тажрибасини, хотира, ҳис-туйғуларни ривожлантиради. 14-18-ёшдаги
ўқувчилар таълим оладиган гимназияларда мусиқа тарихи фани ўрганилади, 
барча жанр, услуб ва даврдаги мусиқа асарлари эшитилади, шунингдек, 
синфдан ташқари ишлайдиган хор ва оркестр жамоаларида фаолият 
кўрсатадилар. 


28 
Венгрияда махсус мусиқа таълими берадиган гимназиялар ҳам мавжуд. 
Бундай гимназиялар битирувчилари, аксарият ҳолларда бошланғич синф 
мусиқа ўқитувчилари бўлиб ишлайдилар. Шунингдек, Венгрияда бир нечта 
мусиқа билим юртлари ҳам мавжуд. Мазкур ўқув юртларида ўқувчилар 
умумтаълим фанлари билан бирга бирор мусиқа чолғусини, сольфеджио, 
гармония, гуруҳли куйлашни ўрганишади. Гимназия битирувчилари ўқишни 
(таълим олиш муддати 3 йилдан 5 йилгача бўлган) Ференц Лист номидаги 
Мусиқа академиясида давом эттиришлари мумкин. 
3 йиллик курсларда умумтаълим мактаблари учун сольфеджио, қўшиқ, 
бирор мусиқа чолғу ижрочилиги бўйича, мутахассис ўқитувчи тайёрланади. 5 
йиллик таълим эса олий малакали ўқитувчи ва ижрочи артистларни 
тайёрлайди. 
Бундан ташқари Венгрияда юқори синф мусиқа ўқитувчилари 
тайёрлайдиган 4 йиллик олий ўқув юртлари мавжуд бўлиб, бу ерда 
талабалар муайян мусиқа ихтисослиги билан бирга иккинчи мутахасислик 
(масалан: мусиқа ва тарих, мусиқа, тил ва бошқалар)ни эгаллайдилар. 
З.Кодай тизими Венгриядаги мусиқа таълими ва тарбиясининг барча 
босқичларида жорий этилмокда. Венгрия мусиқашунос педагогларининг 
тажрибаси дунёнинг кўпгина малакатларида жумладан, Ўзбекистонда ҳам 
мусиқашунос ва педагогика мутахасислари томонидан катта қизиқиш билан 
ўрганилмоқда. 
З.Кодай тизими турли миллий маданий анъаналарга муқим равишда 
мослашиб бормоқда ва шунинг учун у жаҳоннинг аксарият мамлакатларида 
кенг миқёсда оммалашиб кетди. 
Венгрияда бутун халқ мусиқий саводини чиқариш вазифаси 
муваффақият билан ҳал этилмоқда. Бунда, мусиқани чуқур ўрганишга 
йўналтирилган умумтаълим мамлакатларида хор куни ўтказиладиган мусиқа 
дарслари катта аҳамият касб этмоқда. 
Гуруҳли куйлаш Венгрияда, чиндан ҳам, умумхалқ жараёнидир, бунга 
одамларнинг мусиқа саводхонлиги, нотага қараб куйлаш малакаси таъсир 
кўрсатмокда. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish