Патологик


Даволашнинг умумий асослари



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Даволашнинг умумий асослари. 
 
Ҳар қандай касаллик билан касалланган беморларни даволаш учун амалий 
тиббиётда қуйидаги муолажа усулларидан фойдаланилади: 
1.
Этиотроп ёки каузал терапия – касалликни сабаблари ва пайдо бўлишига 
имкон берувчи шароитларни бартараф қилишга, каслликни юзага келишига 
тўсқинлик қилувчи шароитларни яратишга қаратилган бўлади. 
2.
Патогенетик терапия – патологик реакцияларини бартараф қилишга 
организмнинг ҳимоя-мослашув ва тикланишга оид реакцияларини 
кучайтиришга қаратилган усул. 
3.
Симптоматик терапия – касалликнинг нохуш, азоб берувчи аломати 
(симптоми) ни йўқотишга қаратилган усул. 
4.
Реабилитацион терапия – организмнинг органлари ва системаларининг 
функцияларини тикланишга қаратилган даволаш усули. 
5.
Ўрнини босувчи терапия – организмнинг йўқолган функцияларининг 
ўрнини босишга қаратилган даволаш усули. 
Симптоматик терапия
усули амалий тиббиётда қадим замонлардан буён 
қўлланиб келинади. Даволаб бўлмайдиган касалликларда (операция қилиб 
бўлмайдиган саратон – рак ва ҳ.к.) унинг сабаби ва патогенезига қарамай 
симптомлари (ҳолдан толдирувчи оғриқ, йўтал)ни бартараф қилиш учун 
муваффақият билан қўлланилади. Бироқ, симптоматик даволаш усули жиддий 
камчиликларга эга: касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шароитлари 
ўзларининг патоген таъсирини давом эттираверади, симптомларни йўқотиш эса 
касалликни аниқ диагнозини қўйишни қийинлаштиради, даволаш муддати эса 
қабул қилинган дориларни таъсир қилиш даврига боғлиқ. Дориларни тез-тез қабул 
қилиш эса дори аллергиясини пайдо қилиши мумкин ёки ҳар хил дори-дармонлар 
организмнинг ҳимоя-мослашув имкониятларини заифлаштиради. 


20 
Этиотроп (каузал) терапия
организмдан касалликнинг сабабларини 
узоқлаштиришга мўлжалланган (гижжаларни ҳайдаш, захарларни нейтраллаш ва 
йўқотиш, микроорганизмларни йўқ қилиб ташлаш). Касалликнинг сабаби маълум 
бўлган ҳолда этиотроп терапиянинг самарадорлиги юқоридир. Аммо, қуйидаги 
сабабларига кўра этиотроп даволашнинг имкониятлари чегараланган: 
1.Жадал антибактериал терапия махсус антителлоларни хосил бўлишини 
тўхтатади, у эса иммунитетни пасайишига олиб келади. 
2.Касалликнинг сабабини бартарф қилиниши ҳамма вақт ҳам иккиламчи 
патологик жараёнларни, асоратларини барҳам беришга олиб келмайди. 
3.Касалликнинг этиологияси аниқ бўлмаган ҳолларда бу усулни қўллаш 
мумкин эмас. 
4.Юқумли бўлмаган (гипертония касаллиги, неворзлар) касалликларда бу 
усулни қўллаш жуда қийин. 
5.Узоқ муддатли этиотроп терапия, дориларни қўшимча салбий тасирлари 
мавжудлиги сабабли бемор саломатлиги учун анчагина зарарлидир, 
(дизбактериоз, кандидоз, дори аллергияси, шу жумладан ўлим билан 
якунланувчи анафилактик шок) ва микроорганизмларни дориларга чидамли 
шаклларини пайдо бўлиши дорилар билан даволашнинг самардорлигини 
камайтиради. 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish