ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2019, 5(78)
варлик, озодлик, эркинлик, мустақиллик тўғ-
ри сида етарли маълумотлар берилиши керак.
Масалан, Конституциямизнинг 1-моддасида
«Ўзбекистон - суверен демократик респуб-
лика»
1
, деб белгилаб қўйилган. «Суверени-
тет - сиёсий мустақиллик бўлиб, давлат бошқа-
рувини ҳамда ички ва ташқи сиёсий фаолия-
тини хорижий аралашувларсиз идора этиш-
дир. Республиканинг суверенитетига, яхлит-
лигига ва хавфсизлигига, фуқароларнинг
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига
қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий,
ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи,
халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз
қилувчи гуруҳ ҳамда жамоат бирлашмалари-
нинг тузилиши ва фаолияти тақиқланган»
2
.
Буларнинг барчаси одамлар тинчлиги, фар-
зандларимизнинг бахтли яшашларини таъ-
минлаш соҳасидаги ғамхўрлик намунасидир.
Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиё-
сати даражасига кўтарилган. 1991 йилнинг 20
ноябрида
«Ўзбекистон
Республикасида
ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари
тўғрисида»ги 429-сон қонун қабул қилиниб,
ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши,
халқимизга муносиб фарзандлар бўлиб ети-
шиши, фан-техника янгиликларини эгаллаши,
жамият ва давлат тараққиётига ҳисса
қўшишлари лозимлиги кўрсатиб берилди.
Замон талабларидан келиб чиқиб, кейинги
йилларда давлатимизда ёшларга оид янги
давлат сиёсати жорий қилинди. Ўзбекистон
Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда
қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида»ги ЎРҚ-406-сон Қонуннинг 10-мод-
даси таълим муассасаларига бир қатор вази-
фаларни, айниқса, ёшларни жиноятчи бўлиб
қолишдан сақлаш масъулиятини юклайди.
Дарҳақиқат, мактабда 11 йил таълим олган
бола жиноятчи бўлиб қолиши ачинарли
ҳолат.
Ўзбекистон Републикаси Президенти
Ш.Мирзиёев: «Жамиятда ҳуқуқий онг ва
ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши, авва-
ламбор, тарбия ва муҳит билан бевосита
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.:
«Ўзбекистон», 2014.
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.:
«Ўзбекистон», 2014.
боғлиқдир»
3
,
деган эди. Шунингдек, Олий
Мажлисга Мурожаатномасида ҳам «Таълим
ва тарбия бешикдан бошланади» деган
ҳикматли сўзни эслатиб, фақат маърифат
инсонни камолга, жамиятни тараққиётга
етак лашини уқтирди. Умумий ўрта таълим
тизимини бугунги кун талаблари асосида
ташкил этиш учун таълимнинг тўлиқ циклига
инвестиция киритишни кўпайтириш лозим-
лигини таъкидлади. Ёшларни давлат томони-
дан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада
кучайтириш бўйича амалий таклифларни
олға сурди. Ёшлар билан ишлаш масаласи
бундан буён ҳам энг асосий вазифалардан
бири бўлиб қолади.
Ўқувчиларга миллий ўзлигимизни англа-
тиш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тари-
хини ўргатиш гуманитар фанлар ўқитув-
чиларининг доимий фаолиятига айланиши
керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Муро-
жаатномасида таъкидланганидек, «Фарзанд-
ларимизнинг турли радикал ва зарарли
ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл
қўймаслик – асосий вазифамиздир. Бу бора-
даги ишларни янгича ёндашувлар билан
давом эттиришимиз керак»
4
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Респуб-
ликасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси
тўғрисида»ги
ПФ-4947-сон фармонида ёшларнинг ҳуқуқий
маданиятини оширишга қаратилган вазифа-
ларни бажариш мақсадида ҳафтада бир
марта «Ҳуқуқий билимлар» ўқув-машғулотини
жорий этиш ва доимий ўтказиб бориш керак
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
вазирлиги юқорида кўрсатилган вазифалар
ижросини таъминлаш мақсадида муайян
ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, бел-
гиланган вазифаларнинг муддатида ва
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир-
зиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган танта-
нали маросимдаги маърузаси. // «Халқ сўзи», 2018 йил
8 декабрь.
4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир-
зиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // «Халқ
сўзи», 2018 йил 29 декабрь.
91
ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМ / ПРАВОВОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |