Электр таъминоти ва электр тармоšлари


 кВ ва ундан юқори кучланишли ўлчов трансформаторларида мазкур Қоидаларнинг  1.8.33 –



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

 
35 кВ ва ундан юқори кучланишли ўлчов трансформаторларида мазкур Қоидаларнинг 
1.8.33

бандига мувофиқ амалга оширилади. 
Изоляциянинг диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенсининг қиймати юқори бўлган ўлчов трансформаторлари учун 
мойни синаш 1.8.38-жадвалнинг (мазкур Қоидаларга 4-илова) 12- бандига мувофиқ амалга оширилиши лозим. 
Каскад бўлиб уланган мой тўлдирилган ўлчов трансформаторларининг алоҳида поғоналарида мой ҳолатини баҳолаш, 
поғонанинг (каскаднинг) номинал ишчи кучланишига мос меъёрларга мувофиқ амалга оширилади. 
10. КСБ (кучланишни сиғимли бўлувчи) турдаги сиғимли кучланиш трансформаторларини синаш.
 
Ишлаб чиқарган 
заводнинг йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади. 
11. КСБ турдаги кучланиш трансформаторларининг вентилли разрядлагичларини синаш. Мазкур Қоидаларнинг
 
1.8.28-
бандига мувофиқ амалга оширилади. 
Мойли ўчиргичлар 
1.8.18. Кучланишнинг барча классларидаги мойли ўчиргичлар Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда 
синовдан ўтказиладилар. 
1. Изоляция қаршилигини ўлчаш: 
а) органик материаллардан тайёрланган қўзғалувчан ва йўналтирувчи қисмларини. Кучланиши 2,5 кВ бўлган 
мегаомметр билан амалга оширилади. 
Изоляция қаршилиги қуйида келтирилган қийматлардан кичик бўлмаслиги шарт: 
Ўчиргичнинг номинал 
кучланиши, 
кВ 
3-10 
15-150 
220-500 
изоляция қаршилиги, 
МОм 
1000 
3000 
5000 
б) иккиламчи занжирларни, улаш ва ўчириш электромагнитларини ва ҳ.к. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.36-бандига 
мувофиқ амалга оширилади.
2. Киритгичларни синаш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.33-бандига мувофиқ амалга оширилади.
3. Бак ички изоляцияси ва ёй сўндирувчи қурилмалар изоляцияси холатини бахолаш. Киритгичлар ўрнатилган 35 кВ ли 
ўчиргичлар учун изоляциянинг диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенсини ўлчаш йўли билан амалга оширилади. Агарда 
тангенснинг ўлчанган қиймати миқдори, ёй сўнгдирувчи қурилмаларнинг таъсири бакнинг ички изоляциясига бутунлай 
бўлмаганда, яъни киритгичларни ўчиргичга ўрнатишдан олдин ўлчанган киритгичларнинг диэлектрик йўқолишлари бурчаги 
тангенсидан 2 баробар юқори бўлса, бакнинг ички изоляцияси қуритилиши лозим.
4. Изоляцияни саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш: 
а) корпусга ёки таянч изоляциясига нисбатан ўчиргичларнинг изоляциясини. Кучланиши 35 кВ гача бўлган ўчиргичлар 
учун амалга оширилади. Ўчиргичлар учун синов кучланиши 1.8.14 - жадвал (мазкур Қоидаларга 4-илова) маълумотларига 
мувофиқ танланади. 
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги—1 дақиқа;
 


49 
б) иккиламчи занжирларни ва улаш хамда ўчириш электромагнитлари чулғамларининг изоляциясини. Синов 
кучланишининг қиймати - 1000 В. 
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги—1 дакиқа. 
5. Ўзгармас токга қаршилигини ўлчаш: 
а) мойли ўчиргичларнинг контактларини. Ўчиргичнинг ток ўтказувчи тизими қутбини ва унинг алохида элементларини 
қаршилиги ўлчанади. Контактларнинг ўзгармас токга қаршилигини қиймати ишлаб чиқарган завод томонидан берилган 
қийматларга мос келиши шарт; 
б) ёй сўндирувчи тузилмаларнинг шунтловчи резисторларини. Қаршиликни ўлчанган қийматининг завод томонидан 
берилган қийматдан фарқи 3% дан ошмаслиги шарт; 
в) улаш ва ўчириш электромагнитлари чулғамларини; чулғам қаршилигининг қиймати ишлаб чиқарган заводлар 
томонидан берилган қийматга мос келиши шарт. 
6. Ўчиргичларнинг тезлик ва вақт тавсифларини ўлчаш.

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish