Аппаратлар ва ўтказгичларни танлаш учун қисқа туташув токларини аниқлаш
1.4.9. 1000 В гача ва ундан юқори электр қурилмаларда аппаратлар ва ўтказгичларни ва кўтариб турувчи
конструкцияларни танлаш учун ҚТ токларини аниқлашда қуйидагилардан келиб чиқиш лозим:
1. Кўрилаётган ҚТ нуқтасини таъминлашда қатнашаётган барча манбалар бир пайтда номинал қувватда ишламоқдалар.
2. Барча синхрон машиналар кучланишни автоматик ростлагичларига ва қўзғалишни жадаллаштириш қурилмаларига
эгалар.
3. Қисқа туташув вақтнинг шундай онида содир бўладики, унда ҚТ токи энг катта қийматга эга бўлади.
4. Барча таъминот манбаларининг электр юритувчи кучлари фаза бўйича мос келадилар.
5. Ҳар поғонанинг ҳисоблаш кучланиши тармоқнинг номинал кучланишидан 5% ортиқ қабул қилинади.
6. Ушбу тармоққа уланган синхрон компенсаторларни, синхрон ва асинхрон электр двигателларни ҚТ токига таъсири
ҳисобга олиниши керак. Асинхрон электр двигателларнинг ҚТ токига таъсири ҳисобга олинмайди, агар электр
двигателларнинг қуввати 100 кВт гача бўлса ва электр двигателлар ҚТ жойидан трансформациянинг бир поғонаси билан
ажралган бўлса, шунингдек ҳар қандай қувватда бўлса, агар улар ҚТ жойидан икки ва ундан ортиқ трансформация поғонаси
билан ажралган бўлса, ёки улардан ток ҚТ жойига тармоқдан фақат асосий ҚТ токи ўтадиган, катта қаршиликка эга бўлган
элементлар (линиялар, трансформаторлар ва х.к.) орқали келиши мумкин бўлса.
1.4.10. 1000 В дан юқори электр қурилмаларда ҳисоблаш қаршилиги сифатида электр машиналарни, трансформаторлар
ва автотрансформаторларни, реакторларни, хаво ва кабель линияларини, шунингдек ток ўтказгичларни индуктив
қаршиликлари қабул қилиниши лозим. Актив қаршилик фақат симининг кесим юзаси кичик бўлган ва пўлат симли ХЛ,
шунингдек кичик кесим юзали катта актив қаршиликли узун кабель тармоқлари учун ҳисобга олиниши лозим.
1.4.11. 1000 В гача электр қурилмаларда ҳисоблаш қаршилиги сифатида занжирни барча элементларининг индуктив ва
актив қаршиликлари, занжирдаги ўтиш контактларининг актив қаршилигини қўшган холда, ҳисобга олиниши лозим. Бунда,
агар занжирнинг тўлиқ қаршилиги 10% дан ортиққа камаймаса, қаршиликни бир турини (активни ёки индуктивни) инобатга
олмасликка рухсат этилади.
1.4.12. Агар 1000 В гача электр тармоқлар пасайтирувчи трансформаторлардан таъминланаётган бўлса, ҚТ токларини
ҳисоблашда трансформаторга келтирилган кучланиш ўзгармас ва унинг номинал кучланишига тенг деган шартдан келиб
чиқиш лозим.
1.4.13. Токни чегаралашга таъсир этувчи эрувчи сақлагич билан химояланган занжир элементлари, сақлагичдан ўтаётган
ҚТ токининг энг катта оний миқдори бўйича электродинамик барқарорликка текширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |