ВЛ таянчларида ерлагич қурилмаларининг энг катта қаршилиги Ернинг солиштирма эквивалент қаршилиги,
Ом*м Ерлагич қурилмасининг энг катта қаршилиги, Ом 100 гача
10
100 дан 500 гача
15
500 дан 1000 гача
20
1000 дан 5000 гача
30
5000 дан ортиқ
6
10
-3
Ушбу Қоидаларнинг 2.5.74-банди 2-бандида кўрсатилган таянчларнинг ерлагич қурилмаларини қаршилиги қуйидагича
бўлиши керак: аҳоли пунктида жойлашган ВЛ 3-20 кВ ва барча ВЛ 35 кВ учун - ушбу Қоидаларнинг 2.5.18-жадвалида
кўрсатил қийматлардан ортиқ бўлмаган миқдорда; аҳоли пунктларида ташқарида жойлашган ВЛ 3-20 кВда: тупроқнинг
солиштирма қаршилиги
100 Ом*м гача бўлганда – 30 Ом дан ва
100 Ом*м дан ортиқ бўлганда – 0,3
Ом дан кўп
бўлмаслиги керак.
Ушбу Қоидаларнинг 2.5.74-банди 3-бандида кўрсатилган таянчларнинг ерлагич қурилмаларини қаршилиги: 110 кВ ва
ундан юқори ВЛ учун 2.5.18-жадвалда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги, 3-35 кВ ВЛ учун ЭУТҚ I бўлим 1.7.57 ва 1.7.58
бандлари талабларига мувофиқ танланиши керак.
Ушбу Қоидаларнинг 2.5.74-банди 4-бандида кўрсатилган таянчларнинг ерлагич қурилмаларини қаршилиги ВЛ ни
лойиҳалашда аниқланади.
Трослар билан ҳимояланган ВЛ да, ерлагич қурилмаларини қаршилиги яшиндан ҳимоялаш шартлари бўйича
бажарилганда у олиб қўйилган ҳолат учун ва қолган шартлар бўйича – трос олиб қўйилмаган ҳолат учун таъминланиши
лозим.
Трослар билан ҳимояланган ва таянчлари баландлиги 40 м дан ортиқ бўлган ВЛ участкаларида, ерлагич
қурилмаларининг қаршилиги ушбу Қоидаларнинг 2.5.18-жадвалида кўрсатил қийматлардан 2 марта кам бўлиши керак.
ВЛ таянчлари ерлагич қурилмаларининг қаршилиги уларнинг қийматлари энг катта даврида - ёзда саноат частотаси
токлари билан таъминланиши ва ўлчаниши керак. Мавсумий коэффициентни қўллаш орқали натижаларни созлаш
(корректировка) йўли билан бошқа даврларда ўлчашга руxсат берилади, аммо тупроқни музлаши ерлагич қурилмаларнинг
қаршилигига сезиларли таъсир кўрсатадиган даврда ўлчов ўтказилмаслиги лозим.
2.5.76. 110 кВ ва ундан юқори ВЛ лой, қумлоқ, қумли ва солиштирма қаршилиги
≤500 Ом*м бўлган тупроқли
жойларда темир-бетон фундамент, таянчлар ва посинкаларнинг арматуралари табиий ерлагич сифатида ва қўшимчалар
билан сунъий ерлагич сифатида фойдаланиш лозим. Солиштирма қаршилиги юқори бўлган тупроқларда темир-бетон
фундаментларнинг табиий ўтказувчанлиги ҳисобга олинмаслиги керак ва ерлагич қурилмасининг керакли қаршилиги фақат
сунъий ерлагич воситаларидан фойдаланиш билан таъминланиши керак.
ВЛ 3-35 кВ таянчларнинг ерлагич қурилмаларининг қаршилик қийматлари сунъий ерлагичлардан фойдаланиш билан
таъминлаш керак, таянч ва посинкаларнинг ер остидаги фундаментларнинг табиий ўтказувчанлиги инобатга олинмаслиги
лозим.
2.5.77. Агар анкер болтлар билан фундамент арматураси ўртасида металл боғланиш мавжуд бўлганда, ВЛ таянчининг
темир-бетон фундаментлари табиий ерлагич сифатида фойдаланиш мумкин (мустасно ҳолатлар учун ушбу қоидаларнинг
2.5.76 ва 2.5.140-бандларига қаранг).
Табиий ерлагич сифатида ишлатиладиган темир-бетон таянчлар ва фундаментлар битум билан қопланган бўлса, у
эътиборга олинмаслиги керак.
Темир-бетон фундаментларни, таянч ва посинкаларни ер ости қисмларини ўтказувчанлигини ўлчаш ишлари улар
ўрнатилгандан сўнг 2 ойдан кейин амалга оширилиши керак.
2.5.78. Ўзаро металл боғланган ва ерлагичларга улаш имкони мавжуд бўлган, кучланиш остида бўлган ва бўлмаган
устунларнинг кўндаланг арматураларини барча элементларидан темир-бетон таянчларни ерлагич ўтказгичлари сифатида
фойдаланиш мумкин.
Ерлагич учун ишлатиладиган арматура ўзаклари, улардан КЗ токлари оқиб ўтганда термик чидамлилигига
текширилиши керак. КЗ вақтида ўзаклар 60
0
С дан юқори бўлмаган ҳароратгача қизиши керак.
Темир-бетон таянчларни тортқичлари (оттяжка) арматураларга қўшимча ерлагич ўтказгичлари сифатида
фойдаланилиши керак. Бунда тортқич тросларининг эркин учи маxсус қисқич ёрдамида тортқичнинг ишчи қисмига
бириктирилиши керак.
Трослар ва изоляторларни темир-бетон устунларининг траверслаги махкамлайдиган қисмлари, алоҳида ерлагич тушиши
(спуск)га ёки ерланган арматура билан металл боғланган бўлиши керак.
2.5.79. ВЛ таянчидаги ерлагичнинг ҳар бир тушишларининг кўндаланг кесими камида 35 мм
2
бўлиши керак, якка симли
тушишларда диаметри камида 10 мм бўлиши керак.
Ёғоч таянчли ВЛда ерлагич тушишлари болтли уланган бўлиши тавсия этилади; металл ва темир-бетон таянчларга
ерлагич тушишларни улаш пайвандлаш ёки болтли улаш орқали амалга ошириш мумкин.
2.5.80. Қоида тариқасида ВЛ ерлагичлари, камида 0,5 м чуқурликда жойлашган бўлиши керак, ҳайдаладиган ерда эса-1
м. Таянчлар тоғли тупроқларда ўрнатилган бўлса, ўқ ерлагичларни бевосита тоғ қатлами остида камида 0,1 м да ўрнатиш
мумкн. Агар бу қатлам қалинлиги юпқа бўлса ёки у йўқ бўлса, ерлагичлар устидан цемент аралашмани тўлдириш билан тош
юзасига ётқизиш тавсия этилади.