Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Электр станциялари, подстанциялар ва тарқатиш қурилмалари кабель xўжалиги учун маxсус талаблар



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Электр станциялари, подстанциялар ва тарқатиш қурилмалари кабель xўжалиги учун маxсус талаблар
2.3.74. Ушбу Қоидаларнинг 2.3.75–2.3.80-бандларида келтирилган талаблар қуввати 25 МВт ва ундан ортиқ бўлган 
иссиқлик ва гидро электр станцияларнинг кабель xўжаликларига, кучланиши 220–500 кВ бўлган тақсимлаш қурилмалари ва 
подстанцияларга, шунингдек энергия тизимида алоҳида аҳамиятга эга бўлган тақсимлаш қурилмалари ва подстанцияларга 
татбиқ этилади (шунингдек, ушбу қоидаларни 2.3.111-бандга қаранг). 
2.3.75. Электр уланмаларининг асосий сxемаси, ўз эҳтиёжлари сxемаси ва оператив ток сxемаси, ускуналарни 
бошқариш, ускуналар ва электр станцияси ёки подстанция кабель xўжалигини кабель xўжаликлари жойлаштирилиши 
шундай бажарилиши керакки, кабель хўжаликларида ёки ундан ташқарида ёнғин содир бўлганда электр станциясини 
биттадан ортиқ блокларини иш режимини бузилишини олди олинган бўлиши, подстанция ва тақсимлаш қурилмаларининг 
ўзаро бир-бирини захираловчи уланмаларини йўқотилишини олди олиниши, шунингдек, ёнғинни аниқлаш ва ўчириш 
тизимини ишдан чиқишини олди олинган бўлиши керак. 
2.3.76. Электр станцияларида асосий кабель оқимлари, теxнологик қурилмалардан ажратилган ва бегона одамларнинг 
кабелларига киришни истисно қиладиган кабель иншоатлари (қаватлар, туннеллар, шахталар ва бошқалар)да ётқизилиши 
керак. 
Электр станцияларида кабель оқимлари ётқизишда, кабель линияларининг трассаси қуйидагиларни инобатга олган 
ҳолда танланади: 
-теxнологик қурилмаларнинг қизиган сиртлари оқибатида кабелларни қизишини олдини олиш; 
-чанглардан сақлаш тизими орқали чангни чиқариш вақтида (ёнғинда ва портлашда) кабелларнинг шикастланишига йўл 
қўймаслик; 
-гидро-кулдан тоазалаш теxнологик туннелларида, кимёвий-сувли тозалаш xоналарида, шунингдек, кимёвий агрессив 
суюқликларга эга қувурлар жойлашган жойларда транзит кабелларни ётқизишни олдини олиш. 
2.3.77. Бир-бирини ўзаро заҳираловчи масъулиятли (куч, оператив ток, алоқа воситалари, бошқарув, сигнализация, 
ёнғин ўчириш тизимлари ва бошқалар) кабель линиялари шундай ётқизилиши керакки, бунда ёнғин бўлганда ўзаро 
заxираловчи кабель линияларини бир вақтнинг ўзида йўқотиш эҳтимолини истисно қилган ҳолда ётқизилиши керак. Авария 
содир бўлган тақдирда, унинг ривожланиб кетиши билан таҳдид қиладиган кабель xўжалиги участкаларида кабель оқимлари 
бир-биридан ажратилган гуруҳларга бўлиниши керак. Кабелларни гуруҳларга ажратиш маҳаллий шароитга қараб қабул 
қилинади. 
2.3.78. Битта энерго блок бўлганда, ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,25 соат бўлган кабель иншоатларини 
бажарилган рухсат этилади. Бунда ёнғин манбаи сифатида xизмат қилиши мумкин бўлган теxнологик ускуналар (мойли 
баклар, мой станциялари ва бошқалар) ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган тўсиқларга эга бўлиши керак, 
бу қурилмада ёнғин содир бўлганда кабелларни ёнишини истисно қилади. 
Битта энерго блок бўлганда, кабелларни махсус кабель иншоатларидан ташқарида ётқизилишига рухсат этилади, лекин 
уларни механик шикастланишдан ва чанг киришидан ишончли ҳимоя қилиш, технологик қурилмаларни таъмирлаш 


111 
ишларида учқун ва оловларни кирмаслигини таъминлаш, кабель линияси учун нормаль ҳаоратни таъминлаб бериш ва уларга 
хизмат кўрсатиш қулайлигини таъминлаш шартлари бажарилиши лозим. 
Кабеллар 5 м ва ундан юқори баландликда жойлашган бўлса, уларга киришни таъминловчи маxсус майдончалар ва 
йўлаклар қурилиши керак. 
Якка кабеллар ва кичик кабеллар гуруҳлари учун (20 тагача) эксплуатация қилиш майдончалари қурилмаслиги мумкин, 
лекин эксплуатация жараёнида кабелларни тез алмаштириш ва таъмирлаш имконияти таъминланиши керак. 
Битта энерго блок бўлганда, кабелларни маxсус кабель иншоатларидан ташқарида ётқизишда, уларни турли трассалар 
орқали ўтадиган алоҳида гуруҳларга ажратиш керак. 
2.3.79. Электр станциясининг турли энергия блокларини (назорат қилиш шитлари билан бирга) кабель этажлари ва 
туннеллари, блоклар бўйича ажратилиши ҳамда бошқа кабель қаватларидан, туннеллардан, шахталардан, қутилардан ва 
каналлардан ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилган бўлиши керак. 
Кабелларни алмаштириш ва қўшимча жойлаштириш имкониятини таъминлаш мақсадида бу тўсиқлар осонгина 
тешилган материалдан бўлиши керак. 
Иссиқлик электр станцияларининг узун кабель иншоатларида, қоида тариқасида, камида ҳар 50 м масофада аварияли 
чиқишлар билан таъминлаш керак. 
Электр станцияларининг кабель xўжаликлари тармоқ кабель туннеллари ва коллекторлардан, ёнғинга чидамлилик 
чегараси камида 0,75 соат бўлган тўсиқлар ёрдамида ажратилиши керак. 
2.3.80. Ёпиқ тақсимлаш қурилмаларининг xоналарига кириш қисмида, очиқ тарқатиш қурилмаларининг назорат қилиш 
ва ҳимоя қилиш шит хоналарига кириш жойларида ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган тўсиқларга эга 
бўлиши керак. 
Электр станцияларини блокларини бошқариш шитларига кириш қисмида ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат 
бўлган тўсиқлар билан ёпилиши керак. 
Кабель шахталари кабель туннел, қаватлар ва бошқа кабель иншоатларидан ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 
соат бўлган ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилиши керак ҳамда усти ва остида тўсиқлар бўлиши лозим. Узун кабель 
шахталарини камида ҳар 20 м дан кейин тўсиқлардан ўтиш жойларида, ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат 
бўлган ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилиши керак. 
Ўтиш кабель шахталарида кириш эшиклари бўлиши ва зина ёки маxсус тиргаклар билан жиҳозланган бўлиши керак. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish