4.2. Технологик қисмни ишлаб чиқиш
Пойабзал саноатида ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалишини
кўрсатадиган илмий техник тараққиётининг хусусиятли белгилари, бу:
-сунъий ва синтетик материаллардан фойдаланиш кўламининг
ортиши;
-янги технологик ечимдаги пойабзал турларнинг кўпайиши ва
махсулот сифатини яхшиланиши.
-пойабзал ишлаб чиқаришда замонавий технологик усулларни
кенгайтириш
Ишлаб чиқаришни замонавий механизациялаш ва автоматизациялаш
босқичида, илмий техник юксалишининг ўзига ҳос хусусиятларига
қуйидагилар киради.
82
-кўп жараёнли машиналарни қўллаш кўламини узлуксиз ошириб
бориш. Бунда битта жихозда бир нечта жараёнларни биргаликда
бажарилишини таъминланиши;
-автоматик равишда юкловчи ва тахловчи, ҳамда ишлов берилган
махсулотни кейинги жараёнга автоматик узатувчи қурилмалар билан
жихозланган машиналарни қўллаш;
-технологик жараён тузилган дастур асосида ишлов бериш циклини
такрорлаб турувчи машиналарни қўллаш, технологик жараённинг
боришини автоматик равишда бошқарувчи ва назорат қилувчи ускуналар
билан таъминлаш;
-ишлаб чиқаришнинг алохида бўлимларида махсулотга ишлов
бериш ва йиғишда автоматик линияларни яратиш ва қўллаш. Бу эса ўз
навбатида бир хил конструкциядаги махсулотларни ишлаб чиқаришда
конвейерни ва технологик жараёнларни бирлаштириш имконини беради.
Юқорида келтирилган хусусиятларнинг барчаси махсулотни бир
жойдан иккинчи жойга кўчиришлар сонини камайтиради, ишлов бериш
технологик кетма-кетлик тартибини сақлайди.
Тановорни йиғиш схемаси деталларни хаёлан боғламларга, уларни
эса алохида деталларга ажратиш орқали тузилади [35]. Схемага асосланиб,
танаворни йиғиш технологик жараёни ишлаб чиқарилади. Танаворни
йиғиш технологик жараёнини тузишда намунавий услуб асос қилиб
олинади. Бунда деталларни бириктиришда мукаммал усулларни, янги
материалларни, иш унумдорлиги юқори жихозларни танлашга алохида
эътибор берилиши керак. Ҳозирги вақтда пойабзал устки деталларига
ишлов бериш ва уларни танаворга йиғиш операциялари кетма кетлиги
етакчи корхоналарнинг тажрибалари асосида намунавий услуб бўйича
тузилади. Асосан технологик жараёнлар лойиҳалаш маҳсулот чизмаси
асосида амалга оширилади. Бунда лойиҳалаш учун зарур бўлган
бошланғич маълумотлар (стандарт, олдин қўланилган технологик
83
жараёнлар услуби ва х.к.) жамлаб ўрганилгандан сўнг технологик
жараёнлар учта босқичда амалга оширилади.
пойабзал йиғиш схемасини тузиш;
танаворга ишлов бериш операциялари кетма кетлигини ўз ичига
олган технологик жараёнларни ёйиқ схемасини тузиш;
бажариладиган операцияларнинг технологиясини тузиш (технологик
ва инструкцион карта).
Пойабзал тановорини йиғиш жараёнларини қуриш услубини
қуйидаги мисол асосида тахлил қиламиз.
84
Do'stlaringiz bilan baham: |