Ўрта махсус, касб-хунар


Сузувчи бурғилаш қурилмалари



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/115
Sana27.06.2022
Hajmi5,05 Mb.
#709352
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Сузувчи бурғилаш қурилмалари

Сузувчи бурғилаш қурилмалари махсус сузувчи платформаларга
ўрнатилган бўлиб, бунда платфомаларни бир нуқтада қимирламай туришини 
таъминловчи қозиқ оёқлар билан жихозланган бўлади. Сузиш пайтида, яъни 
бир нуқтадан бошка нуқтага ўтиш вақтида қозиқ оёқлар йиғиштириб 
олинади. Сузувчи бурғилаш қурилмасини бир нуқтада қимирлатмасдан 
ушлаб туриш учун қозиқ оёқлар махсус кўтаргич орқали денгиз тубигача 
туширилади, сўнг у денгиз тубига маълум бир чуқурликкача қоқилади ва 
шундан кейин мустахкам қотирилади. Қозиқ оёқлар мустахкам 
қотирилгандан кейин кўтаргич ёрдамида бурғилаш қурилма платформаси 
сув сатхидан маълум бир баландликка кўтариб қўйилади. 
Қудуқни бурғилаб бўлгандан сўнг, яна кўтаргич ёрдамида платформа 
секин-аста сув устигача туширилади, қозиқ оёқлар кўтарилади, таянч блок
платформа устига олинади ва янги нуқтага кўчириш мумкин бўлади. 
Сўнги 10-15 йилда денгиз конларини ўзлаштириш кенг кўламда олиб 
борилиши натижасида очиқ денгиз ҳолатида, сув сатхи 600 метрдан ортиқ 
бўлган шароитларда қудуқларни бурғилашга тўғри келди. Бундай 
шароитларда сузувчи платформалар орқали бурғилашни имконияти 
чекланганлиги учун бурғилаш қурилмалари махсус кемаларга ўрнатилди. 
Денгиз кемаларига ўрнатилган бурғилаш қурилмалари хар қандай
шароитларда ҳам қудуқни бурғилаш имкониятини яратиб берди. Одатда 
бундай кемалар денгизда қудуқни бурғилаш учун керак бўладиган қувурлар, 
кимёвий реагентлар ва бошқа керакли асбоб-ускуналарни тўлалигича ўзи 
билан олиб юради. 
Бундай кемада бурғилаш ишлари олиб борилганда фақат бурғилаш 
бригадаси алмашиниб туради. Бурғилаш бригадасини алмаштириш учун 
асосан вертолётлардан фойдаланилади. Кема эса вертолёт қўниши учун 
махсус майдонча билан жихозланган бўлади. 
МДХ худудида денгизда бурғилаш ишлари Каспий денгизи, Баренц 
денгизи, Сахалин бўғози, Охота денгизида олиб борилади. Бу ишларни
бажаришда махсус қурилган катта кемалардан фойдаланилади. 
Хозирги вақтда денгизда бурғилаш ишлари бутун дунё миқёсида кенг 
кўламда амалга оширилмоқда. Айниқса Шимолий денгизда Буюк Британия, 
Голландия, Норвегия фирмаларининг бурғилаш ишлари кескин ортиб кетди. 
Денгизда бурғилаш ишларини АҚШ нинг бир неча фирмалари (Юникал, 
Мобил, Эксон ва бошқалар) жанубий-шарқий Осиёда жуда кенг кўламда 
олиб бормоқда. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish