180
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
ва бошқа бурғиланадиган материаллардан бўлиши мумкин. Уларни очиқ
стволда хамда химоя тизмасини ички қисмида ўрнатиш мумкин.
Истиқболли горизонтларни синаш жараёнида қатлам синагич учун
таянч вазифасини бажарувчи сунъий қудуқ туби сифатида, шунингдек
ўтказувчан горизонтларни қувурни ички қисми билан туташган
оралиқларини бир-биридан вақтинчалик ёки доимий ажратиш мақсадида
химоя тизмаси ичида кўприклар қўйилади.
Кўприк тайёрлашни энг самарали усули қуйидагича. НКҚ остки
қисмига резьба ёрдамида қотирилган ичи ғовак контейнер билан химоя
тизмаси ичига туширилади. Контейнерни ичида марказий ўтиш каналига эга
бўлган манжетли тиқин калибрланган штифтлар ёрдамида қотирилган.
Контейнер қўйилиши лозим бўлган кўприкни остки чегарасида
жойлаштирилади.
Қудуқ тўлик ювиб бўлинганидан кейин НКҚни ичига биринчи
ажратиш тиқинини жойлаштирилиб устидан ҳисобланган миқдордаги
тампонаж эритмаси хайдалади. Сўнгра цементлаш ускуна учидаги иккинчи
ажратиш тиқини қўйиб юборилиб, устидан белгиланган миқдорда босувчи
суюқлик хайдалади. Тампонаж эритмасини зарур миқдори қўйиладиган
кўприк хажмини тахминан 120% га тенг бўлса, босувчи суюқликни зарур
хажми эса НКҚ ни ички хажмига тенг. Биринчи ажратиш тиқини, манжетли
тиқингача бориб, уни ўриндиғига жойлашади ва ўтиш каналини ёпади.
Босувчи суюқликни хайдаб турилиши натижасида НКҚ ичида босим тезда
ошади. Босим 3 Мпа га борган вақтда калибрланган штирлар кесилиб,
манжетли тиқин (биринчи ажратиш тиқини билан бирга) контейнерлардан
чиқади ва кенгайиб химоя тизмаси деворларига зичлашади. Тампонаж
эритмаси манжетли тиқин остидан қувур орти мухитига сиқиб чиқарилади.
Иккинчи ажратувчи тиқин НКҚ ни контейнер билан бириктирувчи
боғловчининг ўриндиғига жойлашиши билан босувчи суюқлик қувурлар
тизмаси ичида харакатлана омайди ва яна цеметлаш ускуна учида босим
тезда ошади Шу вақтда суюқликни хайдаш тўхтатилади. Сўнгра НКҚни
шундай кўтариш лозимки контейнер кўприкни юқориги чегарасидан 20-
25метр юқорида бўлсин. Қудуқни яна тескари циркуляция усули билан тўлиқ
ювилади. Ювиш жараёнида иккиламчи ажратиш тиқини юза қисмига
чиқариб юборилади.
Тампонаж эритмаси қотганиндан кейин бурғи билан бурғилаш
қувурлари туширилиб кўпирикни юқори чегарасини чуқурлиги аниқланади
Унинг кучсиз юқори қисми бурғиланади ва суюқлик устуни босимини
камайтириш орқали герметиклиги текшириб кўрилади Агар кўприк герметик
бўлмаса унда уни бурғилаб ўтилиб кўприк қўйиш оперцияси такрорланади.
Do'stlaringiz bilan baham: