67
муваффақиятли ўқишини таъминлайди. Иккаласи ҳам машқлар ва қайтаришлар
воситасида мустаҳкамланади. Агар, фақат малакани оладиган бўлсак, унинг шаклланиш
йўллари қуйидагича бўлиши мумкин:
оддий намойиш этиш йўли билан;
тушунтириш йўли билан;
кўрсатиш билан тушунтиришни уйғунлаштириш йўли билан.
Ҳаѐтда кўникма ва малакаларнинг аҳамияти катта. Улар бизнинг жисмоний ва
ақлий уринишларимизни енгиллаштиради ва ўқишда, меҳнатда, спорт соҳасида ва
ижодиѐтда муваффақиятларга эришишимизни таъминлайди.
Фаолиятни классификация қилиш ва турларга бўлишнинг яна бир кенг тарқалган
усули - бу барча инсонларга хос бўлган асосий фаоллик турлари бўйича табақалашдир.
Бу - мулоқот, ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолиятларидир.
Мулоқот
- шахс индивидуал ривожланиши жараѐнида намоѐн бўладиган
бирламчи фаолият турларидан бири. Бу фаолият инсондаги кучли эҳтиѐжлардан бири -
инсон бўлиш, одамларга ўхшаб гапириш, уларни тушуниш, севиш, ўзаро
муносабатларни мувофиқлаштиришга қаратилган эҳтиѐжларидан келиб чиқади. Шахс
ўз тараққиѐтини айнан шу фаолият турини эгаллашдан бошлайди ва нутқи орқали
(вербал) ва нутқсиз воситалар (новербал) ѐрдамида бошқа фаолият турларини мукаммал
эгаллашга замин яратади.
Ўйин
- шундай фаолият турики, у бевосита бирор моддий ѐки маънавий
неъматлар яратишни назарда тутмайди, лекин унинг жараѐнида жамиятдаги мураккаб
ва хилма-хил фаолият нормалари, ҳаракатларнинг символик андозалари бола томонидан
ўзлаштирилади. Бола токи ўйнамагунча, катталар хатти-ҳаракатларининг маъно ва
моҳиятини англаб етолмайди.
Ўқиш
фаолияти ҳам шахс камолотида катта роль ўйнайди ва маъно касб этади.
Бу шундай фаолликки, унинг жараѐнида билимлар, малака ва турли кўникмалар
ўзлаштирилади.
Меҳнат
қилиш ҳам энг табиий эҳтиѐжларга асосланган фаолият бўлиб, унинг
мақсади албатта бирор моддий ѐки маънавий неъматларни яратиш, жамият
тараққиѐтига хисса қўшишдир.
Ҳар қандай касбни эгаллаш, нафақат эгаллаш, балки уни маҳорат билан амалга
оширишда фаолиятнинг барча қонуниятлари ва механизмлари амал қилади. Оддийгина
бирор касб малакасини эгаллаш учун ҳам унга алоқадор бўлган маълумотларни эслаб
қолиш ва керак бўлганда яна эсга тушириш орқали уни бажариш бўлмай, балки ҳам
ички (психик), ҳам ташқи (предметга йўналтирилган) ҳаракатларни онгли тарзда
бажариш билан боғлиқ мураккаб жараѐнлар ѐтишини унутмаслик керак. Лекин ҳар бир
шахсни у ѐки бу фаолият тури билан шуғулланишига мажбур қилган психологик
омиллар - сабаблар муҳим бўлиб, бу
фаолият мотивларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: