Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


БУХОРО ВИЛОЯТИДА ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИНГ



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

БУХОРО ВИЛОЯТИДА ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ 
Бобожонов Дилшод Маҳмудович 
Шофиркон туманидаги “Бухоро Зархал текс”
МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери раҳбари 
2010 йилда ташкил қилган “Бухоро Зархал текс” МЧЖ 2017 йилгача 35 нафар ишчи 
билан 700 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилар эдик. Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги № 744 сонли қарорига асосан ташкил 
қилинган кластер тизимига 2018 йилда биз ҳам ўтдик ва ўтган йиллар давомида 


72 
кластеримиз экспорт кўрсаткичлари 2-3 баробар ўсиб, ходимларимиз сони 500 кишига 
етди.
Шунингдек, 
кластер 
тизими 
билан 
маҳсулотимизнинг 
таннархини 
арзонлаштиришга, ортиқча харажатларни қисқартиришга ва тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқариш учун яхлит бир бутун тизим, узлуксиз занжир яратишга эришдик. 
Кластеримиз 4500 гектар майдонда деҳқончилик қилиб пахта ва ғалла 
етиштирадиган 100 га яқин фермерлар билан фьючерс шартномаси ва ҳамкорлик асосида 
фаолият юритиб, пахта чигити ва уруғлик дон ерга қадалишидан унга агротехник 
тадбирлар амалга оширилиши ва ҳосилни йиғиштириб олинишига қадар фермер 
хўжаликларини молиялаштириб, хориждан (Россия, Қирғизистон, Туркманистон) арзон ва 
сифатли ўғит олиб келиб, ёқилғи ҳамда қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлаб 
келади. Бизга бириктирилган майдонларда илғор замонавий технологияларни қўллаган 
ҳолда деқончилик ишларини олиб боряпмиз. Хусусан дастлаб 2020 йилда 300 гектар 
майдонда сув тежамкор техналогия – томчилаб суғоришни ташкил қилдик. 2021 йилда 450 
гектар майдонда томчилаб суғоришни жорий қилдик. 2022 йилда яна 500 гектар майдонда 
сув тежамкор техналогия ўрнатишни режалаштиряпмиз. Бу билан деҳқон фермерларимиз 
ерга қилинадиган харажатлари оширмаган ҳолда, пахта ҳосилдорлигини 1,5 баробарга 
оширишга эришмоқдалар. Ва ўз навбатида даромад ва фойдалари ҳам ортмоқда. 
Кластер тизими йўлга қўйилиши билан корхоналаримизда пахта тўқимачилик 
йўналишида тўлиқ ягона цикл сифатида фаолият кўрсата бошлади. Яъни пахтани 
етиштиришдан бошлаб, уни қайта ишлаш натижасида пахта толаси олиб, сўнгра ип 
йигирув фабрикамизда қайта ишлаш орқали турли ўлчамдаги тўқув иплари ишлаб 
чиқариб, сўнг ундан тўқимачилик фабрикаларимизда мато ишлаб чиқариш ҳамда 
тикувчилик корхоналаримизда тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланди. 
Албатта ишлаб чиқаришни инвестициясиз ривожлантириб бўлмайди. 2018 йилда 
Бухоро шахридаги тўқимачилик корхонамизга Бельгия ва Хитой давлатларидан янги 
тўқув дастгоҳларини келтириб ўрнатдик. 2019 йилда қисқа муддат ичида (11 ой) 
Шофиркон тумани Дўрман МФЙ ҳудудида янги пахтани қайта ишлаш корхонаси қуриб 
ишга туширдик. Бу корхонамизнинг йиллик қуввати 13000 тонна пахта хом-ашёсини 
қайта ишлашга мўлжалланган. 2021 йилда Олот туманидаги ип йигирув фабрикамизни 
дастгоҳларини Хитой давлатидан келтирилган замонавий дастгоҳлар билан модернизация 
қилдик. Бу йигирув фабрикамиз йилига 3000 тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига 
эга бўлди. 2022 йилда Хитой давлатидан яна қўшимча янги замонавий тўқув дастгоҳлари 
олиб келиб ўрнатамиз. 
Бир ойда ўрта ҳисобда 1 (бир) миллион погон метр пахта ипли газлама матолари 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 
Шунингдек Бухоро шахридаги яна бир корхонамиз ўзимизда ишлаб чиқарилган 
матолардан тайёр тикувчилик маҳсулотлари (эко сумка) тикиб, Европага экспорт қилади. 
Экспорт географиямизга назар солсак, Россия, Азарбайжон, Туркия, Польша, 
Қазоқистон мамлакатларига ўз маҳсулотларимизни экспорт қиламиз.
Бутун дунёдаги пандемия шароити ва карантин чораларининг қўлланилиши 
оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз шароити бўлишига қарамай, Президентимиз 
ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар, айниқса биз 
тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб, 2020 йил йилда 4,3 млн. АҚШ 
долларилик маҳсулот экспорт қилдик. 2021 йил якунигача бу кўрсаткични 5,0 млн. АҚШ 
долларига етказишни мўжаллаяпмиз. 
“BUXORO ZARHAL TEKS” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери негизида 
Шофиркон туманида аралаш толали ип-калава ишлаб чиқариш, трикотаж ва тайёр 
тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини 10,0 млн. АҚШ долларилик 
маблағлар эвазига амалга оширишни режалаштирганмиз. 400 та янги иш ўринлари 
яратилиб, асосан Шофиркон тумани ёшлари иш билан таъминланади. Бу лойихамизни 
2025 йилга қадар амалга оширишни мўлжаллаяпмиз. 


73 
2022 йилда Шофиркон туманида лойиха қиймати 1,8 млн АҚШ долари бўлган 
50000 тонна ёғ ишлаб чиқарадиган замонавий ёғ-экстракция заводини қуриб ишга 
туширишни режалаштиряпмиз. Бу корхонамизда 40 та янги иш ўрни яратилади. 
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиб ўтган 2-3 йил ичида экспорт 
кўрсаткичимизнинг кескин ошганлиги бу йўналишдаги ишларнинг нақадар тўғри ва пухта 
ўйланганлиги ҳамда келажакда шу кластер тизими билан чекка ҳудудларимиз, 
туманларимизни ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий жиҳатдан ривожлантиришга мустаҳкам 
замин яратишини кўрсатиб бермоқда. 
Келгусида бор эътиборимизни Шофиркон туманида янги замонавий технологиялар 
билан жиҳозланган ишлаб чиқаришларни ташкил қилиб, янги иш ўринларини яратиш, 
айниқса қишлоқ ёшларини иш билан банд қилишга қаратамиз. Бундан ташқари, жаҳон 
бозорида сифат ва нарх билан рақобатлаша оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариб, 
Европа, Америка, Шарқий Осиё бозорларидаги ўрнимизни ошириш ва мустаҳкамлашга 
ҳаракат қиламиз. 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish