Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


КОРХОНАЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИ СОҲА ТАРМОҚЛАРИДА САМАРАЛИ



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

 
КОРХОНАЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИ СОҲА ТАРМОҚЛАРИДА САМАРАЛИ 
ЖОРИЙ ЭТИШ СТРАТЕГИЯСИ 
 Назарова Умида Авазовна 
мустақил тадқиқотчи 
Миллий иқтисодиётимизни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан яна бири 
инновацияларни соҳа тармоқларига самарали жорий этишдир.Инновацияларни жорий 
этиш бир қатор назарий ва амалий тавсифга, шунингдек маълум таваккалчиликка эга 
бўлган мураккаб жараён эканлигини таъкидлашимиз мумкин. Шу билан бирга, бу ҳолат 
кишиларни инновыацион тизимини яхшилаш йўлидан тўхтатмаслиги лозим, акс ҳолда у 
анча вақтгача эскирган усуллардан фойдаланиш ҳавфини юзага келтиради, ҳамда 
ижтимоий ва маданий ривожланиш даражасининг пасайишига олиб келиши мумкин. 
Шунинг учун инноватсион тадбиркорликни жадал ривожланишида самарали фаолият 
кўрсатиш учун инноватсион тизим шароитини яратиш мухим. Тадбиркорлик субъектлари 
сони ортиб бораётган, жадал бизнес юритишда инноватсион ғояларни ривожланишида 
илмий ва технологик фаолиятини юритиш талаб этилади.
Инновацион тадбиркорлик деганда техник ва технологик янгиликларни 
тижоратлаштириш мақсадида яратиш ва улардан фойдаланиш деб тарифланади. 
Инновацион тадбиркорлик фаолият юритишда маҳсулот ишлаб чикариш ва хизматлар 
соҳасидаги инновацияларга асосланади хамда сифат жиҳатидан турлича бозорни 
шакллантиришга, янги имкониятларни очиб беришга ёрдам беради. Бу эса инновацион 
тадбиркорликнинг ўзига хос воситаси бўлиб хизмат қилади. Инновацион тадбиркорликни 
сифат жиҳатидан янгиликларни яратишдаги махсус инновацион жараёни, шунингдек 


248 
инновацияларни доимий равишда изланиши, инновацион таркибий қисмга йўналтирилган 
иқтисодий жараён сифатида хам таъриф этиш мумкин. Бу тадбиркорларнинг янги бизнес-
лойиҳани амалга оширишда, таваккал қилишда, шунингдек маънавий, молиявий ва 
ижтимоий маъсулияти кай даражада эканлиги ва тайёрлиги билан боғлиқ. Шу боис 
инновацион тадбиркорликни оммавий техник ва иқтисодий жараён деб талқин қилишимиз 
мумкин, уни амалга оширишда инновацияларни амалий синовлари орқали энг яхши ва 
сифатли янги маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ва технологияларни яратишдаги максадлар 
деб ҳисоблашимиз мумкин. 
Олимлар томонидан яратилган иқтисодий адабиётларда инновацион соҳада 
тадбиркорликга хар хел карашлар келтирилган, масалан ташқи ташкилий тизимга 
асосланган инновация соҳасидаги тадбиркорликдаги инновацион маҳсулот ёки 
технологияларни шакллантириш ва сотишга буюртма бериш учун учинчи томон 
корхоналари ўртасида шартномалар тузиш орқали деб карашса, айримлари самарали 
фойдаланиш учун меҳнат унумдорлигини ошириш, хом ашё ва бошқа ресурсларни 
тежашга йўналтирилган корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини доимий равишда 
янгиланиб турадиган инновацион технологиялар деб карашади. Бази олимлар эса, 
технологик янгиликлардан фойдаланишда корхона даромадлари ҳажмини ошириш, 
корхона ишчиларининг техник жиҳозларини яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
чораларини кўриш, компаниянинг ички ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш 
имкониятлари деб кайд этадилар. Физни фикримизча ишлаб чикилгани инновацион 
маҳсулотларни корхона томонидан маҳсулотларни сотиш бозорларини доимий ва сифат 
жиҳатидан янгилаб туриш, корхона бакркарорлиги учун етарли шарт-шароитларни 
таъминлашда янгича ёндашув, олинган фойда ҳажмини ошириш, бозор сегментини янада 
кенгайтириш ва мижозлар билан самарали ҳамкорлик қилиш усулларини 
замонавийлаштириш оркали иш ўринлари ташкил этиш. 
Инновацон тадбиркорликни амалга оширишда янги ғояларни фаол излаш ва уларни 
ҳаётга татбиқ етиш даражасини таҳлил этиш оркали бизнес-режани тугри шакллантириш, 
фаолият учун зарур манбалар билан таъминлаш, инновацион компанияни бошқариш 
механизмини яратиш, инновацион ғоялар ва улар истиқболини белгилаш, инновацион 
маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни бозор шароитида синаш тажрибаси утказиш ва 
бозорга олиб чиқиш мувофиқ деб билам. Инновациялар соҳасидаги юқорида кўрсатилган 
тадбиркорлик фаолиятида янги навларини яратиш ва ривожлантириш, ишлаб чиқариш, 
қадриятлар ва имтиёзларни ривожлантиришга асослананиши лозим. Шу боис инновацион 
тадбиркорликнинг асосий тамойили илмий-техник маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар, 
ахборот тадбирлари, интеллектуал қадриятларни яратиш ва ишлаб чиқаришдир.
Инновация соҳасидаги тадбиркорлик, бошқа соҳаларига қараганда кўпроқ 
таваккалчиликнинг юқори даражаси билан боғлиқ, чунки кўпинча инновацион соҳада 
муваффақиятли натижаларга эришиш учун тўлиқ кафолатлар мавжуд емас. Компания ва 
ташкилотларда бундай хавф, шубҳасиз, анча паст бўлади, чунки у асосан ташкил этилган 
ва диверсификация қилинган иқтисодий фаолиятнинг асосий тури миқёсида каралади. 
Инновацион таваккалчилик қанча юқори бўлса, инновацион лойиҳа шунчалик 
маҳаллийлаштиришга каратилади. Шу боис ўхшаш бир нечта лойиҳалар олиб борилаётган 
бўлса ва улар диверсификацияланган бўлса, асосан хавф кискаради ва инновация соҳасида 
муваффақиятли тадбиркорлик эҳтимоли ошади. Бундай ҳолатларда корхона ва 
ташкилотларда инновацион технологияларга катта қизиқиш уйғанади. Бунда инновацион 
хавфлар, инновациялар соҳасидаги лойиҳани нотўғри танлаш ва молиялаштиришнинг 
етишмаслиги билан боғлаш мумкин. Шу билан биргаликда мавжуд ресурсларни етказиб 
беришда маркетинг хатарлари, шартнома шартларига риоя қилмаслик хавфи, кутилмаган 
харажатлар ва даромадларнинг камайиши, рақобатнинг кучайиши, кадрлар сиёсатининг 
етарли даражада эмаслиги, инновацион лойиҳага мулк ҳуқуқини бермаслик хавфлари хам 
булиши мумкин. 
Инновациялар соҳасидаги хатарларнинг асосий сабаблари қуйидагилар: 


249 
- компаниянинг инновацион стратегиясининг энг муҳим йўналишлари аниқланганда, 
инновацион лойиҳани тўғри танлашга катта аҳамият бериш лозим; 
-мутахассисларнинг компаниянинг жорий молиявий ҳолатини таҳлил қилиш ва уни 
инновацион бозорда янада ривожлантириш истиқболларини нотўғри ҳисоблашлари. 
Эҳтимол, инновацион лойиҳани ишлаб чиқишда белгиланган параметрларни қайта кўриб 
чиқиш керак бўлади. Шу сабабли инновацияларни жорий этиш мақсади ресурс ва энергия 
тежайдиган технологияларни ривожлантиришдан иборат бўлиши керак. Шу билан бирга, 
компания инновацион лойиҳанинг асл мақсадини амалга ошириш учун маълум 
харажатларни талаб қилиши мумкин ва агар инновацион лойиҳанинг табиати ўзгарса, бу 
харажатлар ортиқча бўлади ва бундан ташқари, илгари тақдим этилмаган қўшимча 
харажатларга эҳтиёж пайдо бўлади. 
- инновацион маҳсулотни истеъмол қилиш бозорини нотўғри таҳлил қилиш ва 
баҳолаш. Ушбу ҳолат олимлар томонидан индивидуал равишда ишлаб чиқилган 
"муаллифлик" инновацион лойиҳаларига хосдир. 
Умуман олганда, ҳар қандай бошқа тадбиркорлик фаолиятида бўлгани каби, 
инновацион тадбиркорлик фаолиятида таваккалчиликни бутунлай четлаб ўтиш ҳақиқат 
емас, чунки инновациялар ҳар доим юқори даражадаги таваккалчилик билан боғлиқ. 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, инновацион фаолият юқори даражадаги ноаниқликка эга. 
Қайси аниқ янгилик бозорда муваффақиятли бўлишини ва қайси янгилик умуман талаб 
қилинмаслигини олдиндан айтиш жуда қийин. Шундай қилиб, инновацион корхоналар, 
биринчи навбатда, ҳатто лойиҳани танлаш босқичида мумкин бўлган хатоларга йўл 
қўймаслик учун инновацион бизнес лойиҳаларини синчковлик билан таҳлил қилишлари 
ва баҳолашлари керак. 
Инновацион хавфни камайтиришнинг асосий усуллари қуйидагилардан иборат: 
- бир-бири билан бевосита боғлиқ бўлмаган турли хил инновацион лойиҳаларни 
амалга ошириш мақсадида инновацион корхонанинг инновацион саъй-ҳаракатлари ва 
инвестициялари 
тарқалишидан 
иборат 
бўлган 
инновацион 
тадбиркорликни 
диверсификация қилиш; 
- топширувчи ва қабул қилувчи томонлар учун ўзаро фойдали бўлган шартнома 
тузиш орқали хатарларни ўтказиш; 
- бошқарилиши мумкин бўлган хавф омилларига тўғридан-тўғри самарали бошқарув 
таъсири (инновацион лойиҳани таҳлил қилиш ва баҳолаш; инновацион лойиҳани амалга 
ошириш учун потенциал шерикларни аниқлаш; инновацион фаолиятни режалаштириш ва 
прогнозлаш: инновацион фаолиятни амалга оширишга жалб қилинган ходимларни танлаш 
ва бошқалар); 
- потенциал ёки мавжуд шериклар тўғрисида маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш 
учун ўз тизимингизни яратиш. Бундай ҳолда, модел сифатида фирибгарликдан ҳимоя 
қилишда қўлланиладиган "еътибор" моделидан фойдаланиш мумкин; 
- инновацион корхонанинг инновацион фаолиятини режалаштириш ва прогнозлаш 
самарадорлиги; 
-инновацион корхона ишчиларини пухта танлаш; 
- корхонада тижорат сирларига риоя қилиш; 
- инновациялар соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш. 
Фойдаланган адабиётлар: 
1.Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида” ЎРҚ-440-сонли Қонуни. 
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт 
тармоқлари 
ва 
соҳаларига 
инновацияларни 
жорий 
этиш 
механизмларини 
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698- сонли қарори 
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон 
Фармони. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 


250 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион 
ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили
»
”да амалга оширишга оид давлат 
дастури. 
4.Кадомцева 
М.Е. 
Особенности 
развития 
инновационных 
процессов 
в 
агропродовольственном комплексе. Информационная безопасность регионов.-2014. №2-
С.103-109. 
5.Мамай О.В. Методологические основы инновационного развития аграрного сектора 
региональной экономики. Под научной редакцией Г.Р. Хасаева / О.В. Мамай. – Самара: 
Изд-во СГЭУ, 2009. – 111 с. 
6Никсон Ф. Инновационный менеджмент/ Ф.Никсон.-М.: Экономикс, 1997-240 с.
7.Савенко В. Г. Формирование системы освоения инноваций в сельском хозяйстве. 
(теория, методология, практика). Диссертация на соискание ученой степени доктора 
экономических наук. Москва. 2005. 338 стр. 
8.Санто Б. Инновации как средство экономического развития. М.Прогресс, 2001.-295 с 
9.Ушачёв И.Г., Оглоблина Е.С., Санду И.С, Трубилина А.И. Инновационная 
деятельность в агропромышленном комплексе. Монография.-М.: “Экономика и 
информатика”, 2006.-374 с. (14-15с) 
10.Шумпетер Й. Теория экономического развития/Й.Шумпетер М.: Прогресс, 1982.-
455с. 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish