381
қониқтира олиш нуқтаи-назаридан келиб чиққан ҳолда кўпчилиги тўлиқ
ишга туширилса улар хоридорлар билан ҳамкорлик қилишга тайѐр
бўлади.
Инвестицион жараѐнда материаллар оқимининг катта қисми
қурилиш комплекси ичида шаклланади ва улар ушбу комплекс
буғинлари ва бўлимлари ҳаракатларига, улар томонидан танладиган
рационал ечимлар ҳамда уларнинг кетма-кет
амалга оширилишига
тўлиқ боғлиқ бўлади.
Қурилишдаги материаллар оқими унинг чегарасидан ташқарида
бошланади ва у асосий жамғармаларни яратиш (янгилаш, таъмирлаш)
жараѐнида бу материаллар оқимидан фойдаланиш вақтида
якунланади. Саноатда эса материаллар оқими берилган ишлаб
чиқаришда тайѐр маҳсулотлар яратиш билан якунланмайди, балки
унинг ҳаракати айланма жамғармалар элементи сифатида бошқа
ишлаб чиқаришга ўтказилади (трансформалаштирилади). Шунинг учун
логистикани меҳнат маҳсулотларига қўллаб бўлмайди.
Қурилиш цикли жараѐнида пухта ифодаланган бир жинсли
бўлмаган маҳсулотга эга бўлиш билан циклнинг ҳар
бир стадиясида
материаллар таркиби ўзгаради (пойдеворларни қуришда, деворларни
тиклашда, том ѐпиш ишларини бажаришда, ички пардозлаш ишларини
амалга оширишда, инженерлик коммуникацияларини ўтказишда ва
ҳ.к.). Шунинг учун қурилиш циклининг ҳар бир босқичи учун унга хос
бўлган логистик ечимлар зарур бўлади. Агар саноатда логистик ечим
учун маҳсулот йўналтирувчи момент бўлса, қурилишда эса бу қурилиш
циклининг босқичи бўлади.
Қурилишда материаллар оқими ишларни ишлаб чиқаришни бир
объектдан бошқасига кўчириш билан ѐки бир вақтнинг ўзида бир нечта
объектларни тиклашда ишлаб чиқариш кучларини ва воситаларини
тақсимлаб тарқатиш билан ўзининг йўналишини
узлуксиз равишда
ўзгартиради. Бундан келиб чиқадики, ишларни ишлаб чиқарувчи
(прораб) айнан бир хил материаллардан фойдаланган ҳолда турли
логистик ечимларни қўллайди, бу эса бир-бирига ўхшашган бўлган бир
қанча шароитларда уларнинг мос тушушини инкор этмайди.
Рационал логистик ечимларни тузиш, яъни материаллар оқимида
иштирок этувчи хўжаликлар фаолияти таркиби ва характерини
аниқлаш моддий-техника таъминоти соҳасида самарадор ечимларни
қидиришнинг муҳим таркибий қисмини ташкил этади. Аниқ
шароитларда логистик занжирни унга савдо воситачиларини киритган
ҳолда узайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Айниқса бу Ўзбекистонда
айнан қурилишда кенг ривожланган кичик бизнесни моддий-техника
жиҳатдан таъминлаш жараѐнига кўпроқ тегишлидир.
Ишлаб чиқариш-технологик комплектация бўлимлари
логистик
занжирнинг оралиқ бўғини сифатида қурилиш учун жуда хосдир.
Хулоса сифатида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаш жуда
муҳимдир.
382
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш қурилиш комплексидаги ўзаро
муносабатлар характери ва унинг моддий таъминоти соҳасини ҳам
тубдан ўзгартирди. Қурилиш комплекси томонидан қурилиш
материалларига бўлган талаблар ва эҳтиѐжларнинг ҳолати ва
етказувчиларнинг нарх сиѐсати қурилиш материаллари бозори
конъюктурасининг асосий омилларига айланди. Бозор туридаги
иқтисодий шароитларда етказувчилар учун маҳсулотлар сотилишини
ташкил этиш, истемолчилар учун эса
уларни минимал нархларда
харид қилиш бош муаммога айланди.
Қурилиш комплекси (материаллар ресурсларини тугалланган
ҳолатда истеъмол қиладиган йирик субъектлар) олдида материаллар
ресурсларини харид қилишнинг самарадор шаклларини танлаш ва
улардан оқилона фойдаланиш вазифаси туради. Бу вазифаларни ҳал
этишда машиналар ва жиҳозлар бўйича лизингни ривожлантириш,
материаллар ва қурилиш конструкциялари бўйича
эса материаллар
оқимини самарали ташкил этиш катта аҳамият касб этади, буни
муваффақиятли амалга ошириш эса ўз навбатида моддий таъминот
логистик методларини амалиѐтга қўллаш билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: