100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Саноат қурилиши 

мавжуд саноат корхоналарини кенгайтириш, 
қайта таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлаш ҳамда янгиларини қуриш, 
шунингдек, ѐрдамчи саноат ишлаб чиқаришларини қуришдир. 
Масалан, машинасозлик ва металлургия заводларини қуриш, нефть, 
газ, кимѐ ва бошқа саноат тармоқлари корхоналарини қуриш. Саноат 
қурилиши кўп жиҳатдан индустриялаштиришнинг кўлами ва 
суръатларини, техник тараққиѐт даражасини белгилаб беради. 
Қишлоқ қурилиши 

қишлоқ жойларидаги янги ишлаб чиқариш 
ва ноишлаб чиқариш асосий фондларини яратиш, уларни қайта 
таъмирлаш ѐки кенгайтириш билан боғлиқ қурилишлардир. Қишлоқ 
қурилишига сув хўжалиги, ирригация, мелиоратив ва бошқа қурилиш 
турлари ҳам киради. 
Уй-жой қурилиши 

янги уй-жойлар, ѐтоқхоналар, ѐтоқ 
корпуслари, болалар уйлари ва қария ҳамда ногиронлар уйларини 
қуришдир. Аҳолининг жамғармалари ва давлатнинг қўллаб-
қувватлаши ҳисобига қуриладиган шахсий уй-жойларни қуриш ҳам уй-
жой қурилиши таркибига киради. 
Маданий-маиший қурилиш 

коммунал хўжалик, соғлиқни 
сақлаш, фан ва маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спорт
ижтимоий таъминот, бошқариш органлари тизимларига қарашли янги 
объектларни қуриш ва амал қилаѐтганларини таъмирлашдир.
Қурилиш оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, 
жамиятнинг ҳаѐтий эҳтиѐжларини қондириш учун зарурдир. Аммо 
қурилиш, иқтисодиѐтнинг бир тармоғи сифатида ижтимоий ишлаб 
чиқариш тараққиѐтининг фақат энг юксак поғоналаридагина, ижтимоий 
меҳнат тақсимоти жараѐнида вужудга келади. 
Сўнгги йилларда фан-техника тараққиѐти таъсири остида 
қурилиш ишлаб чиқаришида сифат ўзгаришлари юз бермоқда, улар 
замирида эса қурилишнинг бино ва иншоотларни саноатда 
тайѐрланган ва тайѐрлик даражаси юқори бўлган деталлар ва 
бўлаклардан йиғишдан иборат узлуксиз механизациялашган жараѐнга 
айланиши ѐтади. 
Қурилиш ишлаб чиқаришининг характери ҳам тубдан ўзгариб 
бормоқда. Оғир қўл меҳнати йирик ва майда механизация воситалари 
томонидан тобора сиқиб чиқарилмоқда. Қурувчи-монтажчиларнинг 
қурилиш майдонларидаги меҳнати индустриал меҳнатнинг бир турига 
айланиб 
бормоқда. 
Қурилиш 
ишлаб 
чиқаришининг 
техник 
жиҳозланганлик даражаси ортиб борган сари, жонли меҳнат сарфлари 
камайиб, енгиллашиб боради, бундан ташқари, унинг унумдорлиги 
ортади, қурилишнинг муддатлари қисқариб, унинг сифати яхшиланиб 
боради. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish