186
жиҳатдан битмас-туганмас заҳирага эгалиги улар асосида кўпгина янги
химиявий корхоналар ташкил этишга имкон беради.
Умуман фан ва техниканинг ниҳоятда
тезлик билан
ривожланиши янгидан-янги материалларни, шунингдек, янги хомашѐ
материалларини қидириб топиш масаласини қўяди. Бу масала асосан
олти йўл билан амалга оширилади:
-
иложи борича арзон хомашѐларни қидириб топиш ва
ишлатиш;
-
хомашѐдан комплекс фойдаланиш;
-
концентрланган хомашѐ ва маҳсулотлар ишлатиш;
-
жуда тоза маҳсулотлар ишлатиш;
-
техника
мақсадлари
учун
ишлатиладиган
озуқабоп
хомашѐларни ноозуқабоп хомашѐ билан алмаштириш;
-
иложи борича маҳаллий хомашѐлардан фойдаланиш.
Ҳозирги вақтда химия ва химиявий технологиянинг ютуқлари
муҳим техника хўжалик маҳсулотларини ноозуқабоп хомашѐлардан
олишга имкон беради. Бундай хомашѐлар сифатида тошкўмир, торф,
сланец, нефть, табиий газлар, ѐғоч, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг чиқиндилари ишлатилмоқда. Масалан, совун
ювувчи маҳсулотлар, изоляторлар ишлаб чиқаришда, тўқимачилик
саноатида, резина маҳсулотлари ишлаб чиқаришда,
чарм саноатида,
коррозияга қарши курашишда, бетонларни сув ўтказмайдиган
қилишда,
металларни
силлиқлашда,
металларни
қирқишда
совутгичлар сифатида ҳар йили бир неча минг тонналаб қимматбаҳо
озуқабоп мойлар ишлатилади.
Саноатнинг кўпгина тармоқларида кенг миқѐсида ишлатиладиган
этил спирт ишлаб чиқариш учун ҳам жуда кўп миқдорда юқори
сифатли дон ва картошка ишлатилади. Худди шу сингари саноатда ун,
крахмал, сут каби маҳсулотлар техника мақсадлари учун ишлатилади.
Масалан, казеин-оқсил модда сутда бўлади, казеин елим ишлаб
чиқаришда, қоғоз ва чарм саноатида бўѐқчиликда ҳамда муқовалар
қилишда асосий маҳсулот сифатида ишлатилади. Бу мақсадда казеин
ишлаб чиқариш учун ҳар йили бир неча юз минг тонна ѐғсизланган сут
сарфланади.
Крахмал тўқимачилик саноатида, резина ва химия саноатида,
гугурт саноатида, электродлар олишда кенг қўлланилади. Ҳозир
саноатда крахмал полиакрилламид ҳамда
целлюлозанинг сувда
эрувчан эфирлари – карбоксилметил целлюлоза (КМЦ) билан
мувофаққиятли алмаштирилган. Шу билан бирга КМЦ кўп миқдорда
крахмал ўрнида, тўқимачилик, қоғоз ва гугурт саноатида озуқабоп ун
ўрнида ишлатилмоқда.
Ҳозир этилендан ва ѐғочдан олинаѐтган синтетик этил спирт
таркиби ва сифати жиҳатидан озуқабоп хомашѐлардан олинадиган
этил спиртдан фарқ қилмайди ва шу билан бирга анча арзон
ҳисобланади. Шунинг учун иқтисодиѐтнинг кўп тармоқларида бундай
187
этил спирт кўп ишлатилмоқда. Шунингдек, газ ва нефтни қайта ишлаш
маҳсулотларидан
сирка кислота, глицерин ва ѐғлар ишлаб
чиқарилмоқда. Маҳсулотларни бу йўл билан ишлаб чиқаришда кўп
миқдорда озуқабоп хомашѐлар тежаб қолинади ва ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг таннархи бир мунча арзонлашади.
Саноатни
янада
ривожлантириш,
техника
тараққиѐти
суръатларини
жадаллаштириш
ва
саноат
маҳсулотларининг
турларини кўпайтириш вазифалари сунъий материаллар ишлаб
чиқаришни интенсив ривожлантиришни тақозо этади.
Сунъий материаллар ишлаб чиқариш ва уни саноатда қўллаш
қуйидаги ҳолларда иқтисодий самарадор ҳисобланади:
а) сунъий материал ягона хомашѐ бўлган тармоқда ишлаб
чиқаришнинг жадал суръатлари билан ва кенг масштабда
ривожлантиришга сабаб бўлса;
б)
қайта
ишловчи
тармоқлар
техника
базасининг
мукаммаллашувига сабаб бўлса;
в)
ушбу
материални
истеъмол
қиладиган
тармоқлар
маҳсулотининг сифатини яхшилашга ва ассортиментни кенгайтиришга
сабаб бўлса;
г) қайта ишлаш тармоқларида технологик жараѐнларни
жадаллаштиришга ва ускуналарни мукаммаллаштиришга сабаб бўлса;
д) тайѐр саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш учун сарфланадиган
ижтимоий харажатларни камайтиришга сабаб бўлса;
е) сунъий материаллардан ишлаб чиқариладиган маҳсулот
таннархини камайтирса.
Сунъий материаллар ишлаб чиқариш ва қўллашнинг иқтисодий
самарадорлигини аниқлашда вақт омилини, яъни қисқа вақт
ичида
керакли миқдорда саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришга эришиш
мумкинлигини эътиборга олмоқ лозим. Бу соҳада сунъий материаллар
беҳад афзалликларга эга, чунки табиий хомашѐ бўлган пахта, жун,
тери ва бошқаларни ишлаб чиқаришга ойлаб вақт кетса, сунъий
материалларни ишлаб чиқаришга кунлаб ва соатлаб вақт кифоя
қилади.
Сунъий материаллар ишлаб чиқаришга табиий материалларга
нисбатан анча кам ижтимоий меҳнат сарф қилинади. Масалан, 1 тонна
ювилган жун ишлаб чиқаришга 7000 одам/соат сарфланса,
синтетик
толага 225-1400 одам/соат сарфланади.
Сунъий материаллар саноатнинг қўшимча хомашѐ базаси бўлиб
хизмат қилади. Сунъий материаллар ишлаб чиқаришда жараѐнларни
кимѐлаштириш, айниқса, органик синтезни ривожлантириш катта рол
ўйнайди. Турли тармоқларда кимѐвий методларни қўллаш табиатда
кўп тарқалган маҳсулотлардан сифати табиий материалларникидан
анча устун бўлган жуда кўп янги тур сунъий материаллар ишлаб
чиқариш имконини беради.
188
Замонавий техника синтетик материалларга турлича талаблар
қўяди. Синтетик материаллар жуда кўп ўзига хос афзалликларга эга:
улар узоқ вақт ўта юқори ва ўта паст температурага, юқори босим ва
жуда катта электр кучланишларига чидамли бўлади.
Сунъий
материаллар ишлаб чиқарувчи тармоқларни тез суръатлар билан
ривожлантириш саноатни ривожлантириш ва саноат хомашѐ базасини
кенгайтиришнинг асосий йўлларидан биридир.
Саноатни ривожлантиришда пластмассалар, синтетик каучук,
сунъий ва синтетик толалар, сунъий чармлар ва чарм ўрнини босувчи
материаллар, синтетик ювиш воситалари ва озуқа хомашѐси ўрнини
босувчи сунъий материаллар алоҳида, муҳим рол ўйнамоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: