Ислом Каримов



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/46
Sana25.06.2022
Hajmi1,27 Mb.
#701850
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
С да дастурлаш 2

12. Объектга йўналтирилган дастурлаш ва унинг тамойиллари 
~ 59 ~ 
биттасининг ечимига қаратинг. Ва шундан сўнггина қилиб бўлинган ишга 
нисбатан абстракцияни қўллаш усулини излаб кўриш мумкин. 
Масалан, катта ҳисоблар ёки мураккаб моделга ўҳшаш анча мураккаб 
масалалар ҳам учрайди. Бу ўринда гап масъулиятни тақсимлаш нуқтаи 
назаридан мураккаблик ҳақида бормоқда. Объектнинг масъулият соҳалари 
қанча кўп бўлса, у шунча мураккаброқ бўлади ва уни қўллаб-қувватлаш ҳам 
анча мураккаблик туғдиради. 
Ва, ниҳоят, дастурлашда абстакциялашдан фойдаланишга ўрганиш учун 
вақт керак. Ҳақиқий абстракт дастур ҳақиқий ҳаёт талабларига асосланган 
бўлмоғи лозим. У дастурчи шунчаки такроран қўлланадиган объектни яратишга 
жазм қилганлиги натижасида юзага келмайди. Айтганларидек, иҳтирога эхтиёж 
туғилганидагина, у туғилади. Худди шу тамойил объектларни яратишда ҳам 
амал қилади. Биринчи мартадаёқ ҳақиқатан абстракт, такроран қўлланадиган 
объектни ёзиш мумкин эмас. Одатда такроран қўлланадиган объектлар ишда 
синовдан ўтиб бўлган ҳамда кўплаб ўзгаришларга учраган дастурни 
такомиллаштириш жараёнида яратилади. 
Ички ўзгарувчиларни ҳамма вақт беркитиш керак: улар константалар 
бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Муҳими, улар нафақат беркитилган бўлиши 
лозим, балки уларга фақат синфнинг ўзи кириш ҳуқуқига эга бўлиши керак. 
Ички ўзгарувчиларга киришга рухсат берилганда, жорий қилиш очилади. 
Ички маълумотлари бошқа ном остида ташқи фойдаланиш учун тақдим 
eтилган интерфейсни яратишга эҳтиёж йўқ. Интерфейс олий даражадаги ҳулқ-
атвор йўлларига эга бўлиши лозим. 
Инкапсуляциялашнинг асосий афзалликлари 
Инкапсуляциялаш ёрдамида масъулиятни инсон нуқтаи назаридан табиий 
кўринган усул билан тақсимлаш мумкин. Абстракциядан фойдаланиб, масала 
ечимини жорий қилиш атамаларида эмас, балки ушбу ечилаётган масала 
мансуб бўлган соҳа атамаларида ифодалаш мумкин. Абстракция масаладаги 
муҳим жиҳатни ажратиб кўрсатиш имконини беради. 
Коднинг муҳим участкаларини тўсиб ва жорий қилинишни беркитиб, ҳар 
бир алоҳида компонентнинг тўғрилигини текшириб кўриш мумкин. 
Текширилган компонент қўлланганда, ҳар бир модулни синчиклаб текшириш 
имкони туғилади, бу эса бутун дастурнинг ишончли эканига шубҳа 
қолдирмайди. Шундай бўлса-да, дастур тўғри ишлаётганига амин бўлиш учун, 
умумий текширув зарур.
Такроран қўллаш имконияти: абстракция ёрдамида турли вазиятларда 
қўллаш учун яроқли бўлган осон ўзгартириладиган дастурни яратиш мумкин. 
Кузатиб боришдаги қулайлик: ҳимояланган дастурни кузатиб бориш 
осон. Тобе кодни ўзгартирмай туриб, синфнинг жорий қилинишига ҳар қандай 
керакли ўзгаришларни киритиш мумкин. Бу ўзгаришлар жорий қилинишдаги 
ўзгаришларни ҳам, интерфейсга янги усулларни қўшишни ҳам ўз ичига олиши 


12.5. Ворислик 
~ 60 ~ 
мумкин. Фақат интерфейс семантикаси (мазмуни) нинг ўзгаришлари тобе 
коддаги ўзгаришларни талаб қилади. 
Такомиллаштириш: дастурни бузмай туриб, жорий қилинишни 
ўзгартириш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, мавжуд коднинг ишга 
лаёқатлилигини сақлаган холда функционал тавсифларни такомиллаштириш 
мумкин. Бунинг устига, жорий қилиш беркитилган экан, такомиллаштирилган 
компонентдан фойдаланаётган коднинг ишга туширилиш тавсифлари 
автоматик тарзда яҳшиланади: ахир код, гарчи у ўзгармаган бўлса-да, 
такомиллаштирилган компонентлардан фойдаланади-ку! Бироқ ўзгартишлар 
киритилганидан сўнг, яна модулни текшириш керак бўлади. Объектнинг 
ўзгариши ушбу объект фойдаланаётган бутун кодда домино эффектини 
келтириб чиқариши мумкин. 
Янги версияларни даврий чиқариш (нашр этиш) қулайлиги: дастурни 
мустақил модулларга бўлиб, кодни ишлаб чиқиш билан боғлиқ вазифани бир 
нечта ишлаб чиқувчилар ўртасида тақсимлаш ҳамда шу йўл билан ишлаб 
чиқиш жараёнини тезлаштиришга эришиш мумкин. 
Компонентларни ишлаб ва текшириб чиқиб, уларни янгидан қайтадан 
ўзгартириш керак бўлмайди. Шундай қилиб, дастурчи бу компонентларни 
такроран қўллаши ҳамда уларни яна «нул»дан бошлаб яратиш учун вақт 
сарфламаслиги мумкин. 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish