А. Бурханов, К. Рахматов


-чизма. Меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибида иш билан банд



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

5.6-чизма. Меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибида иш билан банд 
аҳолининг ўрни. 
 
Тадқиқотларнинг 
аниқ 
ижтимоий-иқтисодий 
ва 
социологик 
мақсадларидан келиб чиқиб, меҳнат билан бандликни ишчиларнинг 
малакавий, касбий, миллий ёки бошқа таркиблари бўйича таҳлил қилиш 
мумкин. 


180
Бизнингча, ҳозир иш билан банд аҳоли таркибини мулк шакли; 
демографик белгилар; тармоқлар; касблар гуруҳлари; малака даражалари; 
ҳудудлар; жинсий таркиб бўйича таснифлаш ўринлидир. 
Миллий иқтисодиёт ривожига иш билан бандликнинг тармоқ таркиби 
энг кўп таъсир кўрсатади. Унинг шаклланиши муайян мамлакат равнақида 
аниқ бир тармоқнинг ўрни ва жойлашувига боғлиқ бўлади. Юртимиз 
ҳудудларининг иқтисодий тармоқлар ихтисослашуви табиий-иқлим 
хусусиятлари, ҳар бир ҳудудда тармоқ ишлаб чиқариши таркибининг 
жойлашуви, ишчи кучларининг сифати билан фарқланади. Шунингдек, 
халқаро меҳнат тақсимоти ҳам иш билан бандликнинг тармоқ таркибига у 
ёки бу даражада таъсир ўтказади. Бу таъсир миллий меҳнат бозорининг 
халқаро меҳнат бозорига қанчалик фаол интеграциялашувини кўрсатади. 
Миллий иқтисодиёт ва иш билан бандлик таркибининг шаклланиши 
нуқтаи назаридан қараганда, ҳар қандай мамлакат учун табиий-иқлим 
шароитларидаги ҳудудий фарқлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Улар 
иқтисодий ўсиш даражаси билан бир қаторда, ҳудудларнинг иқтисодий 
истиқболларини белгилаб беради. Натижада ҳудудлар доирасида ишлаб 
чиқариш ва аграр ихтисослашув қарор топади. 
Тармоқлар бўйича ихтисослашув, аҳолининг турмуш даражасидаги ва 
миграцион ҳаракатчанлигидаги фарқлар таъсирида меҳнат билан банд 
бўлганлар мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан яхши ривожланаётган 
ҳудудларда кўпроқ тўпланади. Уларнинг демографик белгилари жинси, ёши, 
оилавий аҳволи, миллати ва ҳоказолар билан тавсифланади. Бу белгилар 
инсон умри давомида ўзгариб боради. Шу боис иш билан машғул аҳоли 
таркиби одамларнинг ёши, жинсий таркиби, оилавий аҳволи каби 
хусусиятлар орқали мужассамлашади. Унга аҳоли сонининг табиий ўсиши 
ҳам таъсир қилади. Бу ўсишнинг юқори суръатлари қулай демографик вазият 
сифатида баҳоланади. Натижада мамлакат меҳнат бозорида ёшларни иш 
билан таъминлаш муаммолари пайдо бўлади. Бу ҳолат Ўзбекистон учун 
алоҳида ўрин тутади. 


181
Иш билан бандлик таркиби кенг маънода мамлакатнинг иқтисодий 
ўсиши даражасининг объектив индикатори Пировардида миллий меҳнат 
бозорининг ривожланиш даражаси, ижтимоий меҳнат муносабатлари 
соҳасида салбий жараёнлар мавжудлиги ҳақида хулосалар чиқариш 
имконини беради. 
Маълумки, давлатнинг аҳолини иш билан таъминлаш сиёсати 
бандликнинг тўлиқ даражасига эришиш мақсадини белгилайди. Унинг рўёбга 
чиқиши эса иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар нечоғли самарали амалга 
ошишига боғлиқ. Шуни назарда тутиб, айтиш жоизки, иш билан бандлик 
қайта тузилиши таъминланишида давлатнинг ўрни беқиёс. Чунки у, 
биринчидан, мулк шакли ўзгаришининг ислоҳотчиси саналади, иккинчидан, 
макро ва микроиқтисодий сиёсатни амалга ошириб, тармоқлар ривожига 
таъсир ўтказади, учинчидан, институционал шарт-шароитларни дастлаб у 
яратади. Демак, аҳолининг иш билан бандлиги қайта тузилишини бошқариш 
давлат томонидан иш билан банд аҳоли таркиби самарали ўзгаришини 
таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуаси, 
аҳолини иш билан таъминлаш бўйича мунтазам олиб бориладиган давлат 
сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. 
Энди етaкчи мaмлaкaтлaрдa иш билан бандликнинг ўзгaриб бораётган 
касбий-малакавий таркиби шаклланишини таҳлил қилайлик. Ундaн oлдин 
учта нарсани эслатиш жоиз. Биринчиси – тарихий жараёнда «ишчи кучи 
малакаси» ибораси «ишчи кучи миқдори» тушунчасидан зaруррoқ бўла 
бошлади. Иккинчиси – ҳoзир иқтисoдиёти ривожланган мaмлaкaтлaрда иш 
билан бандлик соҳасида ўзига хос касбий-малакавий таркиб вужудга келди. 
Учинчиси – ишчи кучининг малакаси ошиши банд бўлган ишчи кучи 
миқдори қисқаришига, демакки, таркибий ўзгаришларга олиб келади. 
Эндиликда бoшқaрувчи, маҳоратли касб эгалари ва техник 
мутахассисликлар деярли барча мамлакатларда оммавийлашмоқда. ХХ аср 
охиридан бошлаб асосий эътибор ишлаб чиқаришни «стратегик» бошқариш 
(янги технологияларни автоматлаштириш тизими), ташкилий структураларни 


182
қайта қуриш, тадбиркорлик, инсон ресурсларини бошқариш ва кооператив 
шакллантириш муаммоларига қаратилди. Шунингдек, у ёки бу касбларнинг 
нуфузлилиги ва талабгорлигини баҳолашда ҳам маълум мамлакатлараро 
хусусиятлар мавжуд

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish