А. Бурханов, К. Рахматов


-чизма. Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўсиш динамикаси (йил охирига, минг киши)



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

5.1-чизма. Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўсиш динамикаси (йил охирига, минг киши). 
26312,7
29123,4
31022,5
31575,3
32120,5
32650
33375,8
0
5000
10000
15000
20000
25000
30000
35000
40000
2005 й.
2010 й.
2014 й.
2015 й.
2016 й.
2017 й.
2019 й.
Доимий аҳоли сони, млн.киши


139
Аҳоли сони жинсий таркиби бўйича республикамизда ҳар 1000 нафар 
эркакка 997 нафар аёл тўғри келади (5.2-чизма). Бу кўрсаткич динамикаси 
бўйича охирги йилларда барқарор мутаносиблик кузатилмоқда. 
5.2-чизма. Ўзбекистонда доимий аҳоли умумий сонида аёллар ва эркакларнинг 
нисбати (фоизда). 
Умумий ҳолда айтиш мумкин, дунё бўйича эркаклар сони 
аёлларникидан кўп. Гапни биология тили билан тушунтириб кўрайлик. 
Айрим жинсли организмларда (одам ҳам айрим жинсли организм) Фишер 
тамойилига кўра қоида бўйича жинслар нисбати 1:1 га тенг бўлади. Лекин 
амалда ўғил ва қиз чақалоқларнинг туғилиш нисбати жуда оз нисбатларда 
фарқ қилади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) нинг 2014-йилги 
маълумотига кўра бутун дунё бўйича туғилиш кўрсаткичи бўйича 100 та қиз 
болага 107 та ўғил бола тўғри келган. 2017-йилда бутун дунёда 100 та аёлга 
102 та эркак тўғри келиши қайд этилган. 
Ушбу рақамларни давлатлар кесимида кўрилса янада юқори 
кўрсаткичлар келиб чиқишига гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан, Хитойда ўтган 
асрда «Бир оила - бир фарзанд» демографик сиёсати сабаб ўғил ва қиз 
болаларнинг сони орасида сезиларли даражада тафовут юзага келган. 
Жумладан, ушбу давлатда 100 та қиз бола чақалоққа 115 та ўғил бола 
чақалоқ тўғри келган ва бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 
Ҳиндистонда бу кўрсаткич 100:112, Арманистонда 100:113, Ветнам ва 
Озарбайжонда 100:111, Албанияда 100:110 ни ташкил этади. 


140
Ўзбекистонда эса 100 та қиз бола чақалоққа 106 та ўғил бола чақалоқ 
тўғри келади. 2016 йилги маълумотга кўра бутун дунёда Қозоғистонни 
ҳисобга олмаганда (Қозоғистонда шу йили 100 та қиз бола чақалоққа 94 та 
ўғил бола чақалоқ тўғри келган) барча давлатларда ўғил бола чақалоқлар қиз 
бола чақалоқларга нисбатан кўп туғилган. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига 
кўра 2017 йилда бутун Республикасида 715 519 та чақалоқ туғилган бўлиб, 
100 та қиз болага 108,5 та ўғил бола тўғри келган. Ёш давомида ўзгариб 
борадиган жинслар нисбатига эътибор берадиган бўлсак ҳам Ўзбекистонда 
аёллар ва эркаклар ўртасида кескин тавофутни учратмаймиз. Жумаладан, 0-
14 ёш оралиғида 100 та қизга 105 та ўғил бола, 15-24 ёш оралиғида эса 103 та, 
25-54 ёш оралиғида эса 99 та, 55-64 ёш оралиғида 90 ва 65 ёшдан катта 
ёшлилар орасида 74 та эркак тўғри келишини кўриш мумкин. 
Юқоридаги кичик таҳлилдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жамиятда 
аёллар эркакларга нисбатан кўпайиб кетгани йўқ,
Хитой ва Ҳиндистон каби аҳолиси Ер шари аҳолисининг 35 фоизини 
ташкил этувчи мамлакатларда умумий ҳолда эркаклар сони аёлларникидан 
кўп. Хитойлик мутахассисларнинг фикрича 2030-йилга бориб Хитойда 30 
млн ортиқча балоғатга етган эркак киши бўлар экан. Бу эса ўз навбатида 
жуда кўплаб ижтимоий ва демографик муаммоларни келтириб чиқаради. Шу 
боис Хитой ҳукумати «Бир оила - бир фарзанд» сиёсатидан чекинишни 
маъқул кўрди. 
Республикамиз аҳолиси сонининг ҳудудлараро тақсимланишида ҳам 
сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Маълумотларга кўра ҳозирги даврда 
энг кўп аҳоли сони Фарғона водийси (Андижон, Фарғона, Наманган) 
минтақаси (28,6 фоиз) ва Зарафшон водийси (Самарқанд, Навоий, Бухоро) 
минтақасига (19,8 фоиз) тўғри келади. Қашқадарё ва Сурхондарё воҳалари 
минтақасига – 17,3 фоиз, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига – 16,5 фоиз, 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига – 11,2 фоиз, Жиззах ва 
Сирдарё вилоятларига – 6,6 фоиз аҳоли ҳиссаси тўғри келди (5.2-жадвал). 


141
Бу вазиятда аҳолини меҳнат билан бандлик даражасини ошириш ва 
мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ички ва 
ташқи меҳнат миграцияси жараёнлари бўйича мақсадли давлат дастурларини 
тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Ушбу дастурларда мавжуд меҳнат 
ресурсларини ҳудудлардаги инновацион ривожланиш истиқболларига 
муносиб қайта тақсимлаш, шу борада ички миграцияга жалб қилинган ёш 
оилалар учун имтиёзли уй-жой қурилиши ва ҳудудларда янги ижтимоий 
инфратузилмаларни барпо этишни тақозо этмоқда 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish