А. Бурханов, К. Рахматов


Ўзбекистонда уран захиралари



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Ўзбекистонда уран захиралари
. Ўзбекистон Давлат Геология қўмитаси 
маълумотига кўра, республикада аниқланган уран захиралари миқдори 190 
минг тоннани ташкил қилади. Ундан 140 минг тоннаси – қумлоқ уран 
конларидир, 47 – минг тоннаси қора сланец уран конлари. Қазиб олиш 
осонроқ бўлган қумлоқ уран конлари олдин хорижий сармоядорларга таклиф 
қилинмас эди. Ушбу конлар Ўзбекистонда уран қазиб олиш ҳуқуқига эга 
бўлга ягона корхона - Навоий тоғ-металлургия комбинати захиралари 
таркибига киради.
Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон ҳукумати хорижий 
сармоядорларни қора сланецли уран конларидан уран қазиб олишга 
чорлашга ҳаракат қилди, лекин муваффақиятга эриша олмади. Бундай уран 
қазиб олиш учун катта инвестициялар киритиш керак. 
Айни дамда Ўзбекистон қазиб олинган барча уран рудасини экспортга 
юборади. Хусусан 2019 йил январида Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида уран 
етказиб бериш бўйича 200 млн долларлик шартнома имзоланган эди. 
Маълумот учун, бугунги кунда дунёнинг фақат 16 та мамлакатида уран 
захиралари аниқланган. Шунлардан бири Ўзбекистон. Энг йирик уран 
захиралари: Австралияда – 1,6 млн тонна, Қозоғистонда – 745 минг 
тонна, Канадада – 509 минг тонна, Россияда – 507 минг тонна. 


130
Ўзбекистон уран заҳирлари бўйича дунёда 11-12 ўринларда, уни қазиб 
олиш бўйича 7- ўринда туради. 
Мамлакатимизда ушбу соҳада кенг қамровли ишлар амалга 
оширилмоқда. Хусусан, Франциянинг Orano Mining S.A компанияси билан 
Навоий вилоятида уран конларини қидириш ва қазиб олиш бўйича қўшма 
корхона ташкил қилинди. 
Ўзбекистонда мис захиралари.
Мамлакатимиз мис захиралари бўйича 
дунёда 10-11-ўринда туради. Бугунги кунда Ўзбекистонда ягона мис ишлаб 
чиқарувчи, бу – «Олмалиқ» ТМК бўлиб, у йилига 100 минг тонна мис ишлаб 
чиқаради. Компания асосан Кальмакыр ва Сары-Чеку мис-порфир 
конларидан фойдаланади. Ундан ташқари янги мис рудаси захираларини 
излаб топиш, мавжудларини ишга тушириш борасида кенг кўламли ишлар 
амалга оширилмоқда. Хусусан, Россиянинг «Росгеоперспектива» компанияси 
Навоий вилоятидаги «Казахтау» и «Казахтау –I» мис-порфир конларида 
синов қудуқлари қазилади. Дастлабки босқичда сармоялар миқдори
3 миллион доллардан иборат. 
Rio Tinto номли Австралия-британия компаниясига Намангандаги 
«Гава» ҳудудида мис топиш учун «Дальнее» номли конни ўзлаштиришга 
киришди. Унинг умуммий қиймати 1,7 млрд. доллар. Лойиҳа очиқ услуб 
билан йилига 23 миллион тонна руда қазиб олишни назарда тутади. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish